3-мавзу: Фалсафанинг метод, конун ва категориялари. Тарихий жараёнда жамиятнинг маданмй ва маънавийкадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси


Download 56.37 Kb.
bet9/10
Sana16.06.2023
Hajmi56.37 Kb.
#1516876
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
falsafa

Мазмун ва шакл. Ҳар бир нарса-ҳодиса ўз мазмуни ва шаклига эга. Мазмун деб нарса ва ҳодисаларни ташкил этучи унсурларнинг муайян тарзда тартибга солинган йиғиндисига айтилади. Мазмун шаклда ифодаланади. Шакл мазмуннинг ички ташкил топиши, намоён бўлиш услубидир. Мазмун ва шакл ўзаро боғланган. Мазмун тез ўзгаради, шакл-секин. Шакл мазмуннинг ривожига кенг йўл очиб беради, аммо улар бир-бирига мос келмай қолиши ҳам мумкин. Шунда эски шакл улоқтирилади, мазмун янгиланади.Мазмун ва шакл категориялари структура, система ва элемент категориялари билан ҳам боғланган. Шакл структура категорияси орқали янада ривожлантирилади. Структура яхлит бир бутунлик таркибига кирувчи элементларнинг нисбий барқарор боғланишининг усулидир. Структура нарсаларнинг барқарорлигини, сифат муайянлигини, доимийлигини билдиради. Агар Объект ўзаро боғланган ва ўзаро таъсир этувчи қисм ҳамда унсурлардан иборат бўлса, унга система сифатида қараш мумкин.
Система ичдан ёки сиртдан тартибга солинган кўпдан кўп ўзаро боғланган элементлар мажмуасидир. Система элемент ва структурадан ташкил топади.Элемент мураккаб нарса, ҳодиса, жараёнларнинг бундан бошқа бўлинмас компонентлари /таркибий қисмлари/дир. Системанинг ички жиҳатдан тартибга солинганлиги унинг элементлари ўртасидаги алоқалар, ўзаро таъсирлар, қонунларнинг мажмуасида ифодаланади. Ҳар бир қонун ҳодисалар ўртасидаги алоқаларнинг бирор типини ёки тартибини ифодалайди. Масалан, ўсимликлар системаси, қуёш системаси, халқ хўжалиги системаси, олий асаб системаси, олий таoлим системаси.
Зарурият ва тасодиф. Зарурият сабаб таъсирида оқибатнинг қатoий изчиллик билан юзага чиқишидир. Зарурият ҳодисаларнинг ички моҳиятидан келиб чиқади. Тасодиф - заруриятнинг тескариси. У мазкур ҳодисанинг моҳиятида эмас, у заруриятга қўшимча сифатида намоён бўлади.
Тасодифлар хилма хил бўлади: ижобий ва салбий тасодифлар. Ижобий тасодифлар табиатда қазилма бойликларнинг топилиши, радиоактив элементларнинг кашф этилиши ва бошқалар. Жамиятда истеoдодли шахсларнинг эл-юртга бошчилик қилиши, раҳнамо бўлиши, тарихий бурилишларнинг аниқ бир санага тўғри келиши ва ҳ.к. Тафаккурда муайян қонунларнинг очилиши, муайян тарихий шахсларнинг бунга муяссар бўлиши ва х.к.Салбий тасодифлар: табиатда вулқонларнинг отилиб чиқиши, бирор санага тўғри келиши, дўл ёғиши, ёнғинлар, тўфонлар, зилзила ва х.к. Жамиятда қирғин урушлар, истеoдодли шахсларнинг фожеали ҳалокати, қобилиятсиз шахснинг юртга бош бўлиши ва х.к.
Зарурият ва тасодиф илм, фан олдига қатор масалаларни кўндаланг қилиб қўяди. Фаннинг вазифаси ижобий тасодифларни ўрганиш, қонуниятни аниқлаш, уларни заруриятга айлантириш; салбий тасодифларни аввалдан пайқаш, уларни бартараф этишдан иборат.

Download 56.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling