3-мавзу. Генларнинг комплементар, эпистатик ва полимер таъсири. Структуравий ва модификацион генлар


Download 0.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana04.11.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1747165
  1   2   3   4


3-мавзу. Генларнинг комплементар, эпистатик ва полимер 
таъсири. Структуравий ва модификацион генлар. 
Режа 
1.Генларнинг комплементар таъсирида белгиларнинг ирсийланиши. 
2.Генларнинг ўзаро эпистатик таъсирида белгиларнинг ирсийланиши. 
3.Генларнинг полимер таъсирида белгиларнинг ирсийланиши. 
4.Генларнинг плейотроп ва модификацион таъсирида белгиларнинг 
ирсийланиши. 
5.Хулоса. 
Генларнинг ўзаро таъсирида ирсийланишда эса, бу генларнинг фаолияти 
туфайли синтез қилинган оқсиллар ўзаро таъсир қилган ҳолда, бир белгининг 
ирсийланиши ва ривожланишини таъмин этади. Бу ҳақда қуйироқда батафсил 
маълумот берилади. 
Менделдан сўнг организмларнинг кўп турлари, навлари ва зотлари 
генетикаси соҳасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида улардаги 
аксарият белгиларнинг ирсийланиши битта ген эмас, балки икки ва ундан 
ортиқ ноаллел генларнинг биргаликда фаолиятига боғлиқ эканлиги исбот- 
ланди. 
Ноаллел генлар фаолиятида ўзаро таъсир этишнинг қуйидаги типлари 
мавжуд. 
Генларнинг ўзаро комплементар таъсири (комплементария
Генларнинг ўзаро эпистатик таъсири (эпистаз). 
Генларнинг ўзаро полимер таъсири (полимерия). 
Генларнинг ўзаро комбинирланган таъсири. 
Генларнинг кўп томонлама таъсирида белгиларнинг ирсийланиши 
(плейотропия). 
Генларнинг ўзаро модификацион таъсири. 
3. Генларнинг комплементар таъсирида белгиларнинг ирсийланиши. 
Икки ва ундан ортиқ аллел бўлмаган генлар ўзаро таъсирининг 
комплементар типида, дурагай организмларда ота-онада кузатилмаган янги 
белги ривожланади. Белгининг ривожланишига таъсир этувчи генларнинг 
қиммати бир хил эмаслиги ҳисобга олинган ҳолда, комплементар типда 
наслдан-наслга ўтишнинг уч хили кузатилишини кўрсатиб, улар устида 
алоҳида-алоҳида тўхтаб ўтамиз. 

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling