3-мавзу: Инфляция ва унинг турлари. Пулнинг барқарорлигини таъминлаш йўллари


Ишлаб чиқариш билан боғлиқ (таклиф) инфляция


Download 56.91 Kb.
bet3/6
Sana19.06.2023
Hajmi56.91 Kb.
#1604299
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Маъруза матни-3(s)

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ (таклиф) инфляция
Бу инфляциянинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин:
а) ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Умуман, халқ хўжалиги бўйича ишлаб чиқариш ҳажми, бинобарин, товарлар бўйича таклиф қисқаради ва товарлар баҳоси ошади. Корхоналарнинг фойда ҳажми қисқаради.
б) ҳар хил янги хизмат турлари пайдо бўлади, кам меҳнат унумдорлигида юқори иш ҳақи олишга имконият туғилади. Натижада товар ва хизматларга бўлган баҳо ошиб боради.
в) аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида иш ҳақининг ошиши, товарлар баҳосининг ошишига олиб келади ва яна иш ҳақи ошади ва ҳ.к. Бу занжир узлуксиз давом қилиш мумкин.
Инфляцияда нафақат чакана баҳо, балки улгуржи баҳо ҳам ошиб боради. Ғарб мамлакатларида инфляциянинг асосий кўрсаткичи қилиб чакана баҳоларнинг ўзгариши (ошиши) қабул қилинган. Агар маълум даврда баҳолар икки марта ошса, пул ҳам икки марта қадрсизланган деб ҳисобланади.
Чакана баҳолар ўсишини ҳисоблаш махсус давлат органлари томонидан аниқланадиган баҳолар индексига асосланади. Баҳолар индексини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси сифатида (юз фоиз деб) базис йили олинади ва жорий йилда баҳолар ўзгариши, ўртача йиллик ўсиш суръати ҳисобланиши мумкин.
Баҳолар индекси бу жорий йилдаги товарлар ва хизматлар баҳоси йиғиндиси, яъни товарлар бозор савати баҳосининг шу товар ва хизматларнинг базис йилдаги умумий баҳоси, яъни бозор савати баҳосига нисбати сифатида аниқланиши мумкин. Юқоридаги фикрни қуйидаги формула орқали ифода қилиш мумкин.
Баҳолар индексини ҳисоблашда истеъмол товарлар баҳосининг индекси катта аҳамиятга эга. Баҳолар индекси турли усулларда баҳолар даражасини солиштиришга имкон беради. Жорий йилдаги баҳолар индекси базис йилдаги баҳолар индексига нисбатан ошиши инфляция – «Баҳолар даражасининг ошиши»дан, баҳолар индексининг камайиши–дефлятсия–«Баҳолар даражасининг камайиши»дан далолат беради.
Истеъмол товарлар баҳоси индексидан ташқари баъзи гуруҳ товарлар ва хизматлар, масалан: кийим, оёқ кийимлар, транспорт, уй жой хизматлари ва бошқалар бўйича баҳолар индексларини ҳисоблаш мумкин.
Баҳолар индексига асосланиб, инфляция суръатларини аниқлаш мумкин. Бунинг учун жорий йил баҳолар индексидан базис давр баҳолар индексини чегириб, базис давр баҳолар индексига бўламиз. Масалан, 2005 йилда истеъмол товарларнинг баҳо индекси 110, 2007 йилда 140 бўлса, 2007 йилда инфляция суръати қуйидагича аниқланади:
140 110
Инфляция = х 100 = 27,27%
суръати 110
Демак, 2007 йилда инфляциянинг ўсиш суръатлари тахминан 27,3% тенг бўлади.
Инфляциянинг ўсиш суръатлари тўғрисида гапирганда, унинг ривожланишини сон жиҳатдан аниқланишнинг бошқа йўли ҳам мавжуд. Бу усул «70 лар қоидаси» деб аталади. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси маълум бўлса, баҳолар икки карра ошиши учун неча йил керак эканлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун «70» ни ҳар йилги инфляция даражасига бўлиш керак. Масалан, инфляциянинг ҳар йиллик даражаси 5% бўлса, баҳолар даражаси 14 йилдан кейин икки марта ошиши керак. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси 20% бўлса, баҳолар даражаси 3 йилдан кейин икки марта ошиши керак.
Шуни таъкидлаш керакки, бу усул ҳамма вақт ҳам, масалан, инфляциянинг ўсиш суръатлари юқори, (ҳар куни, ойда ўзгариб борадиган) бўлса, қулай ҳисобланмайди. «70 лар қоидаси» аҳоли жамғармаларининг, реал ёки миллий маҳсулот ҳажмининг икки марта ошиши учун неча йил керак эканлигини тўғри аниқлаб беришга имкон беради.
Пулнинг қадрсизланиш даражаси турли мамлакатларда ҳар хил бўлиши мумкин. Инфляция даражаси ривожланган мамлакатларда пастроқ ва тез ўтиши кузатилса, иқтисодий жиҳатдан кам ривожланган мамлакатларда унинг даражаси юқори, сурункали ва «даволаш» ҳам кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин. Масалан, 1971 1984 йилларда баҳоларнинг ўсиш суръатларини оладиган бўлсак, у ривожланган мамлакатларда 4,9% дан (Германия), 71% (Жазоир) гача бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 8,5% дан (Ҳиндистон), 153% га (Аргентина) этган. Инфляциянинг намоён бўлиши ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, миллий хўжалик фаолиятига ва хусусиятига, миллий анъаналарига, минтақавий, иқтисодий ва сиёсий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ.
Ривожланган мамлакатларда инфляциянинг шароит ва омиллари ҳар хиллигини ҳисобга олиб уни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳга ривожланаётган Лотин Америка мамлакатлари Аргентина, Бразилия, Перу кабилар киради. Бу давлатларда сурункали давлат бюджети тақчиллиги, иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги асосий ва айланма маблағлар қийматининг доимо индексатсия қилиниши, миллий валюта курсининг чет эл валютасига нисбатан тушиб бориши пул қадрсизланишининг омиллари ҳисобланади.
Бу мамлакатларда сурункали бюджет тақчиллигини эмиссия йўли билан молиялаштириш натижасида йиллик пул қадрсизланиши бир неча минг фоизга этиши кузатилган.
Аргентина, Чили каби мамлакатларда инфляция пул қадрини эмириб ташлаши натижасида бирор товарни сотиб олиш учун бир неча миллион пул бирлиги зарур бўлган.
1983 йилнинг июнигача, яъни муомалада эски песо бўлганда, Аргентинада бир жуфт туфли этти миллион песо, энгил машина сотиб олиш учун бир неча миллиард песо керак бўлган.
Бу ҳол ҳисобкитобларни олиб боришда, пул муомаласида жуда катта қийинчилик туғдирган. Бир неча марта ўтказилган деноминатсиялар пул қадрсизланишини тўхтатишга асос бўла олмаган. Лотин Америкаси мамлакатларида бўлган инфляция даражасини баҳолар индексидан ҳам кўриш мумкин. Бу мамлакатларда баҳолар индекслари бир неча сонлардан иборат бўлган. Масалан, Чилида 19711984 йилларда баҳолар индекси 842162 ёки бу кўрсаткич шу йилларда баҳолар 8,4 минг марта ошганини, Аргентина учун шу индекс 436432250, бу баҳолар 436 минг марта ошганини билдиради. Юқоридаги жадвал маълумотлари кўрсатиб турибдики, 1990 йилда Никарагуада товарлар баҳоси 8500%, Перуда 8291,5%, Бразилияда 2359,9% га ошган.
Иккинчи гуруҳ мамлакатлар – Колумбия, эквадор, Венесуела, эрон, Сурия каби мамлакатларда ҳам иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги, молиявий сиёсатдаги камчиликлар тақчилликни молиялаштириш, халқ хўжалигига кўп кредитлар ажратиш инфляциянинг мавжуд бўлишини таъминламоқда. Бу мамлакатларда инфляция шиддатли характерга эга бўлиб, баҳоларнинг йиллик ўсиши 3040% атрофида, баъзида ундан юқори бўлади. Инфляция суръатига қараб жамғармалар, тўловлар бўйича индексатсия ўтказиб борилади, ишсизлик ошиб бормоқда.
Учинчи гуруҳга Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Таиланд, Филиппин каби мамлакатлар киради. Бу мамлакатларда чекланган иқтисодий мувозанат мавжуд бўлиб, экспортдан валюта тушуми анча юқори. Йиллик инфляция суръати 520% атрофида ва қисман индексатсия ўтказилиб турилади.
Тўртинчи гуруҳ давлатлар – Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея, Баҳрайн, Арабистонда – иқтисодий мувозанатнинг мавжудлиги инфляция суръатларининг сустлигини кўрсатади. Бу мамлакатлардаги инфляция 26%ни ташкил қилади ва буни судралувчи инфляция деб аташ мумкин.
Бу мамлакатларда товарлар ва хизматлар баҳоси ошиши устидан қаттиқ назорат олиб борилади. Ишсизлик бошқа мамлакатларга нисбатан кам, иқтисодиёти ривожланган бозор шароитида бошқарилади. Экспорт ҳажми ва чет эл валютаси тушумининг юқорилиги, инфляциянинг олдини олишда муҳум аҳамиятга эга омил ҳисобланади.
Ўзбекистондаги инфляция бу мустақиллик туфайли вужудга келган инфляция эмас. Тарихан бу инфляция собиқ СССР да юзага келган. Бу инфляциянинг умумий иқтисодий сабаби давлат бошқарувида иқтисодиётга нисбатан сиёсатга кўп эътибор берилганидадир. Натижада ишлаб чиқариш суръатлари тушиб кетди. Товар камёблиги яширин жараён бўлиб, товарларни ишлаб чиқариш учун кўп харажат қилинсада (хом ашёларнинг нархи юқорилиги туфайли), товарлар паст баҳода сотилган. Фарқ давлат бюджетидан қопланган. 1992 йилнинг бошидан эркин баҳоларга ўтиш натижасида (озиқовқат ва ёқилғи ресурслардан ташқари) инфляция юзага чиқди ва тез суръатлар билан ривожланиб кетди.
Шу туфайли Ўзбекистондаги инфляция собиқ СССР даврида юзага келган инфляциянинг қолдиғидир ва уни даволаш узоқ вақт талаб қилади.
Собиқ СССРда, жумладан, Ўзбекистонда 90 йиллардаги инфляциянинг асосий сабаблари: – иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги, ишлаб чиқариш суръатларининг тушиб кетиши;
– маҳсулотлар сифатининг, меҳнат унумдорлигининг пастлиги;
– ишлаб чиқаришда харажатлар салмоғининг ошиб кетиши, беҳуда сарфлар, иқтисодий тамойилларга риоя қилмаслик ва бошқалар ҳисобланади.
Бундан ташқари, ривожланган бозор шароитига ўтмасдан туриб, баҳоларнинг эркинлашуви, товар массаси устидан баъзи бўлимларнинг якка ҳукмронлик ўрнатиши, баҳоларни хоҳлагача бошқариш, кредит, молия сиёсатларини нотўғри олиб бориш, иқтисодиётнинг «долларлашуви», «миллий валюта ҳудуди»нинг эмирилиши, валюта тушумлари ва миллий бойликнинг четга оқиб кетиши ва бошқалар инфляция жараёнининг яна ривожланишига олиб келган.
Инфляция жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.

  1. Мамлакат иқтисодий аҳволини танг ҳолга олиб келади:

– ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетади ва баҳоларнинг ошиб бориши ишлаб чиқариш истиқболларига тўғаноқ бўлади.
– капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо (муомала) соҳасига, воситачилик соҳасига оқиб ўтади. Чунки ишлаб чиқаришдан кўра, савдо соҳасидаги капитал тезроқ ва кўпроқ фойда келтиради;
– баҳоларнинг ўзгариб туриши олибсотарликни ривожлантиради, арзон вақтида олиб, қиммат бўлганда сотиш жараёни, товар захираларини яшириш жараёнлари авж олади;
– кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади. Қарз олувчилар кўпаядию, қарз берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган ютқазиши мумкин;
– давлатнинг молия ресурслари қадрсизланади ва ҳ.к.

  1. Аҳолининг кам даромад олувчи қисмининг ижтимоий аҳволи ёмонлашади. Уларнинг реал даромадлари камаяди. Номинал даромаднинг баҳолар ўсишидан тушиши натижасида аҳолининг турмуш даражаси пасаяди. Айниқса, нафақа, давлат ташкилотларидан маош олувчиларнинг аҳволи қийинлашиши мумкин. Инфляция аҳоли жамғармаларининг қадрсизланишига олиб келади. Инфляция аҳоли баъзи қатламларининг (савдосотиқ соҳасида) бойишига олиб келади.

Давлат аҳолининг даромадлар даражасини тенглаштириш мақсадида даромад ва солиқларни индексатсия қилиб боради.



Download 56.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling