3 мавзу: Меҳнат бозори статистикаси
Download 377.5 Kb.
|
3 мавзу Мехнат бозори статистикаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
Қисқача хулосалар
Халқ хўжалигида банд бўлганларга турли хил иқтисодий фаолият билан банд бўлганлар, корхона, ташкилот, муассасалар, яъни юридик шахсларда ва шу билан бирга физик банд бўлганлар ҳам киритилади. Демак, умумий банд бўлганларни ўрганиш микродаражада, яъни корхона, фирма ва ҳоказоларда банд бўлганларни ўрганишдан бошланади. Корхонада банд бўлганларни ўрганиш мақсадида рўйхатдаги ходимлар сони тузилади, бу кўрсаткич фурсатли бўлиб, ўзгаришига ходимлар ҳаракати таъсир этади. Бу ҳаракатни ўрганиш мақсадида мутлақ ва нисбий ҳаракат кўрсаткичлари ҳисобланади. Турли хил иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда қўлланиладиган ўртача рўйхатдаги, ўртача ишга келганлар ва ўртача ҳақиқий ишлаганлар сони ҳисобланади. Ишчи кучидан тўлароқ фойдаланиш мақсадида, иш вақти ўрганилади. Агар меҳнат, унинг давомийлиги билан ўлчанса, иш вақти эса календарь вақтнинг бир қисми бўлиб, ишчининг шу календарь вақтида ишлаган вақтини ифодалайди. Меҳнат статистикаси амалиётида кўпроқ ишланган ишчи/кун ва ишчи/соат ўлчов бирликларидан фойдаланилади. Иш вақти фондлари: календарь, табель ва максимал имкониятли вақт фондларига бўлиб ўрганилади. Шу вақтларидан фойдаланиш даражасини ўрганиш мақсадида нисбий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу нисбий кўрсаткичлардан фақат максимал имкониятли иш вақти фондидан 100%га фойдаланиш мумкин, агар ишни ташкил этиш юқори ўринда бўлса, иш вақтидан фойдаланишни ўрганишда, белгиланган иш даврининг (кун, ҳафта, ой, йил) давомийлиги ва ҳақиқий иш даврининг давомийлиги ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар бир-бирига нисбатан қай даражада белгиланган иш даври давомийлигидан фойдаланилганликни кўрсатади. Иш вақтидан фойдаланишни ўрганишда иш вақти баланси асқотади. Бу балансда иш вақти манбалари ва улардан фойдаланиш кўрсатилади, бу эса фойдаланилмаган иш вақтини аниқлашга ва бунинг натижасида келтирилган зарур миқдорни баҳолашга ёрдам беради. Меҳнат унумдорлиги даражаси ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ифодаловчи энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади, у тўғри ва тескари кўрсаткичлар ёрдамида баҳоланади. Тўғри меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи – вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорини ифодалайди. Тескари меҳнат унумдорлиги кўрсаткичи, меҳнат талабчанлиги – маҳсулот бирлигига сарф этилган иш вақти бирлигини ифодалайди. Бу кўрсаткичлар орасида тескари боғлиқлик мавжуд. Назорат ва муҳокама учун саволларИшчи кучи ҳақида тушунча. БМХТ-93га биноан банд бўлганларнинг таснифи. Ёлланма ходимлар ҳақида тушунча ва уларнинг таркиби. Рўйхатдаги ходимлар сонига кимлар киритилади? Нима мақсадда ва қандай усулларда ўртача рўйхатдаги ходимлар сони ҳисобланади? Ишчи кучи ҳаракати қандай кўрсаткичлар ёрдамида ўрганилади? Иш вақти ҳақида тушунча. Иш вақти ўлчов бирликлари. Иш вақти фондалари ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари. Белгиланган иш вақти давомийлигини ҳисоблаш. Ўртача иш вақти давомийлиги. Ҳақиқий иш вақти давомийлиги. Иш вақти давомийлигидан фойдаланиш кўрсаткичи. Иш вақти баланси ва унинг моҳияти. Меҳнат унумдорлигини халқ хўжалиги ривожланишида тутган ўрни. Меҳнат унумдорлиги даражасини ҳисоблаш усуллари. Меҳнат унумдорлиги динамикасини ўрганиш. Ўзгарувчан таркибли индексларни ҳисоблаш усуллари. Доимий таркибли индексларни ҳисоблаш усуллари ва улар орасидаги фарқ. Таркиб силжишли индексларни ҳисоблаш усуллари ва улар орасидаги фарқ. Download 377.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling