3.3-чизма.Ходимлар фаолиятини ташкилий таъминлаш вазифалари
Шундай қилиб, ходимлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш
ходимларни самарали бошқариш борасида биринчи даражали вазифа бўлиб
қолмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу масалаларга
жиддий эътибор берадиган,
юқори сифатга эришиш ва меҳнат унумдорлигини ошириш усулларини яхши
ўзлаштирган раҳбар ва мутахассис кадрларга талаб ортиб бормоқда.
3.3. Ижтимоий-меҳнат муносабатларини ташкил қилиш
Ижтимоий-меҳнат муносабатлари корхоналарнинг амалий фаолиятида
муайян ўрин эгаллайди. Чунки меҳнат фаолияти
амалга ошадиган барча
объектларда шахслар ва ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро алоқалари иқтисодий,
руҳий
ва
ҳуқуқий
жиҳатдан
тавсифланади.
Ижтимоий-меҳнат
муносабатларида:
шахс - ёлланма ходим;
иш берувчи - корхона (фирма), тадбиркор;
давлат - субъект ҳисобланади.
Ёлланма ходим иш берувчи (корхона раҳбари ёки хусусий шахс) билан
(ёзма ёки оғзаки) меҳнат шартномаси тузган фуқародир. Бунда ходимнинг
ёши, жинси,
саломатлиги, маълумоти,
малака даражаси, қайси касб ва
тармоққа мансублиги муҳим аҳамиятга эга. Лекин, аввало, ёлланма
ходим
ижтимоий-меҳнат муносабатларида шахсан қатнашишга тайёр ва қодир
бўлиши керак. Ижтимоий-меҳнат муносабатларининг юқори даражада
ривожланганлиги, ёлланма ходимлар номидан иш
олиб борадиган махсус
институтлар–касабауюшмалари
ҳамда
ёлланма
ходимларни
бирлаштиришнинг бошқа ташкилий шакллари яратилганлиги билан
тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: