3-мавзу. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш ва прогнозлаш Режа
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
Индустриал иқтисодиёт 3 мавзу
3-МАВЗУ. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш ва прогнозлаш Режа: 3.1. Режалаштириш ва прогнозлашнинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари 3.2. Режалаштиришнинг тамойиллари ва усуллари 3.3. Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими 3.4. Ишлаб чиқариш режасини тузиб чиқиш ва тасдиқлашни ташкил этиш 4.5. Режалаштиришни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари 3.1. Режалаштириш ва прогнозлашнинг моҳияти, аҳамияти ва вазифалари Техникавий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган жамиятда режалаштириш сингари восита бошқарув жараёнининг кенгайиши, фан- техника тараққиёти ҳамда эҳтиёжларнинг даражаси ва ҳажми жиҳатидан ортиши бошқарув инстанциялари, яъни бир-бирига итоат қиладиган ташкилотлар олдига сиёсат, иқтисодиёт ва алоҳида шахслар, оилалар, махаллалар, корхоналар, ҳудудий жамоалар, мамлакатлар, шунингдек, бутун инсоният учун муҳим бўлган муаммоларни қуймоқда. Тажриба шуни кўрсатадики, келажакнинг мураккаб масалаларини ҳал этиш учун одамлар жиддий фикр юритишлари ва фаол ҳаракат қилишлари даркор. Бунда исталган мақсадларни ўз вақтида англаш ва уларга эришиш чораларини белгилашнинг маъқул кўринишида кўмаклашадиган лойиҳа, консепциялар, асосий йўналишлар айниқса зарур бўлади. Эҳтиёжларни қондириш учун маблағ қанча кам бўлса, тегишли техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларни оқилона бошқаришда кўмаклашадиган воситалар шунчалик таъсирчан бўлиши лозим. Маълум орзу-умидлар билан боғлиқ бўлган бошқарув воситаларидан бири режалаштиришдир. Режалаштириш – лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича ахборотни ишлашга асосланган келажакда мақсадга эришиш учун параметрларни аниқловчи тартибга солинган жараёндир. Миллий иқтисод ва унинг соҳалари ҳамда бўлимлари иқтисодиётида режалашнинг қатор таърифлари мавжуд бўлиб, улар юқорида келтирилган таърифлардан турли даражада фарқ қилади, Лекин моҳиятан унга ўхшаб кетади. Шундай таърифлардан бир нечтасини келтириш мумкин. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling