3-мавзу: сезги ва идрокнинг психологик мохияти, физиологияси. Режа
Download 274.49 Kb.
|
3-мавзу. Маъруза
S = KLg j +C
шаклда ифодаланган эди. Бу эрда S – сезгининг жадаллиги, j – қўзғатувчининг кучи, К ва C – константалар ўзгармас, доимий сон ва миқдорлар) ни билдирадиган. Асосий психофизик қонун номи билан юритиладиган бу қоидага биноан сезгининг жадаллиги қўзгатувчи кучининг логарифмига пропорционалдир. Бошқача қилиб айтганда, қўзгатувчининг кучи геометрик прогрессия йўли билан оша борган тақдирда сезгиларнинг жадаллиги арифметик прогрессия йўли билан ошади (Вебер- Фехнер қонуни). Айирма сезувчанлик ёхуд фарқ ажратиш сезувчанлиги ҳам фарқланиш чегарасининг ўлчамига нисбатан тескари боғланишда бўлади: фарқланиш чегараси қанчалик катта бўлса, айирма сезувчанлик ҳам шунчалик кам бўлади. Адаптация. Сезгилар чегарасининг абсолют меъёри билан белгиланадиган анализаторларининг сезгирлиги барқарор булмасдан қатор физиологик ва психологик шарт-шароитлар таъсири остида ўзгариб туради. Ушбу шарт-шароитлар орасида адаптация (мослашиш) ҳодисаси алоҳида ўрин эгаллайди. Адаптация ёҳуд мослашув – сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир. Бу ҳодисанинг уч хил турини алоҳида кўрсатиш мумкин: Қўзғатувчининг узоқ муддат давомида таъсир этиши жараёнида сезгининг тамомила йўқолиб қолишига ўхшайди. 2. Адаптация, деб шунингдек, юқорида баён этилган ҳодисаларга яқинроқ бўлган, кучли қўзғатувчининг таъсири остида сезгининг заифлашиб қолиши билан ифодаланадиган яна битта ҳодисага айтилади. Масалан, совуқ қўзғатувчи ҳосил қиладиган сезгининг жадаллиги қўлни совуқ сувга солганда сусаяди. Биз ярим қоронғи хонадан ёрқин ёритилган жойга чиқанимизда олдинига кўзларимиз қамашади ва теварак–атрофдаги бирон-бир нарсанинг фарқига эта олмайдиган бўлиб қоламиз. Бирмунча вақт ўтгандан кейин анализаторнинг сезувчанлиги кескин сусайиб, биз одатдагидек кўра бошлаймиз. Ёругликнинг жадал қўзғатиши натижасида кўзнинг сезувчанлиги сусайиб кетишини ёруглик адаптацияси даб аталади. Адаптациянинг баён қилиб ўтилган бу иккита турини негатив адаптация атамаси билан бирлаштириш мумкин негаки, бунинг оқибатида анализаторларнинг сезувчанлиги сусайиб кетади. 3. Ниҳоят, кучсиз қўзғатувчининг таъсири остида сезгирликнинг ортиши ҳам адаптация деб айтилади. Айрим сезги турларига хос бўлган адаптациянинг бу турини позитив адаптация деб таърифлаш мумкин. Тадқиқотлар бир хил анализаторларда адаптация тез, бошқаларда секин ҳосил бўлиш хусусиятига эга эканлигини кўрсатди. Масалан, тактил рецепторлари жуда тез адаптацияланади. Узоқ давом этадиган бирор қўзғатувчи терига теккизилганда унинг сезувчи нервлари бўйлаб қўзғатувчи таъсир қила бошлаганда ундан унчалик катта бўлмаган сигналлар зарби ўтгандай бўлади. Кўриш рецептори (қоронғилик адаптацияси бир неча ўнлаб минут вақт утгандан кейин содир бўлади), ҳид билиш ва таъм билиш рецепторида нисбатан секин юзага келади. Рецепторларга қанақа қўзғатувчилар (кучсиз ёки кучли) нинг таъсир қилишига боғлиқ ҳолда сезувчанлик даражасини адаптатсион тарзда бошқариш биологик жиҳатдан катта аҳамиятга эгадир. Адаптация сезги аъзолари воситасида кучсиз қўзғатувчиларни пайқашга ёрдам беради ва одатдан ташқари кучли таъсир қилинган тақдирда сезги аъзоларини ҳаддан зиёд қўзғалишдан сақлайди. Адаптация ҳодисасини қўзғатувчининг давомли таъсири натижасида рецепторнинг амал қилишида рўй берадиган периферик ўзгаришлар билан тушунтириш мумкин. Жумладан, кўзнинг тўрпардасидаги таёқчаларда бўлган кўриш бўёғи нурнинг таъсиир остида тарқалиб келиши (учиши) маълум. Қоронгиликда эса кўриш бўёғи аксинча тикланади, бу эса сезувчанликнинг ортишига олиб келади. Бошқа сезги аъзоларига татбиқан уларнинг рецепторларида қўзғатувчи таъсир қилганида кимёвий парчаланадиган ва бундай таъсир йўқолган тақдирда тикланадиган бирон бир модданинг мавжудлиги ҳозирги қадар исботланган эмас. Адаптация ҳодисаси анализаторларнинг марказий бўлмаларида юз берадиган жараёнлар билан ҳам изоҳланади. Бош мия қобиғи узоқ вақт мобайнида қўзғатилганда сезувчанликни сусайтирадиган ички муҳофазаловчи тормозланиш билан жавоб қайтаради. Тормозланишнинг ривожланиши бошқа манбаларнинг кучли равишда қўзғалишига олиб келади, бу эса сезувчанликнинг янги шароитларда ортишига ёрдам беради (изчил ўзаро индукция ҳодисаси). Сезгиларнинг ўзаро муносабати. Сезгиларнинг жадаллиги фақат қўзғатувчининг кучи ва рецепторнинг адаптацияланиш даражасига эмас, балки муайян пайт бошқа сезги аъзоларига таъсир кўрсатадиган қўзғалишларга ҳам боғлиқ бўлади. Анализатор сезувчанлигининг бошқа сезги аъзоларининг қўзғалиши таъсир остида ўзгариши сезгиларнинг ўзаро муносабати деб аталади. Адабиётларда сезгиларнинг ўзаро муносабати туфайли сезувчанликнинг ўзгаришига оид кўплаб фактлар баён этилган. Жумладан, кўриш анализаторининг сезувчанлиги эшитиш қўзгатувчисининг таъсирида ўзгаради. С.В.Кравков (1893-1951) бу ўзгаришнинг эшитиш қўзғатувчиларнинг баландлигига боғлик эканлигини кўрсатиб берган эди. Кучсиз товуш қўзгатувчилар кўриш анализаторининг рангни сезувчанлигини оширади. Айни пайтда эшитиш қўзғатувчиси сифатида, масалан, авиацияда ишлатиладиган моторнинг баланд шовқини қўлланилганда кўзнинг фарқловчи сезувчанлиги кескин равишда ёмонлашиб кетиши кузатилган. Кўриш сезувчанлиги шунингдек, баъзи ҳид қўзғатувчиларнинг таъсири билан ҳам ошади. Лекин кескин ифодаланган салбий ҳис туғдирадиган ҳид билиш, кўриш сезгирлигини пасайтиради. Худди шу сингари суст ёруғлик қўзғалишида эшитиш сезгилари кучаяди, жадал ёруғлик қўзғатувчилари таъсири остида эшитиш, тактил ва ҳид билиш сезгилари ошишини биламиз. Умуман, бизнинг бутун анализатор системаларимиз кўпроқ ё озроқ даражада бир-бирига таъсир кўрсатишга қодирдир. Бунда сезгиларнинг ўзаро муносабати худди адаптация каби иккита бир-бирига қарама-қарши жараёнларда: сезувчанликнинг ортиши ва пасайишида намоён бўлади. Бу ўринда умумий қонуният шундан иборатки, анализаторларнинг ўзаро муносабатларида кучсизлари анализаторларнинг сезувчанлиги оширади, кучлилари эса сусайтиради. Сенсибилизация. Анализаторлар ўзаро муносабати ва машқ қилиш натижасида сезувчанликнинг ортиши сенбилизатсия деб аталади. Анализаторларнинг сезувчанлиги иккинчи сезгиларга мансуб қўзғатувчилар таъсири остида ҳам ўзгариши мумкин. Жумладан, синалувчиларга эшиттириб «лимон каби нордон» деган сўзларга жавобан кўзларнинг ва тилнинг электр сезувчанлигини ўзгартириб юборгани кузатилади. Бу ўзгаришлар тилнинг лимон суви билан қўзғатилиши пайтида ҳосил бўлган ўзгаришларга айнан ўхшаш бўлган. Сезги аъзолари сезувчанлигининг ўзгариши қонунятларини билган махсус танланган қўшимча қўзғатувчиларини қўлланиш йўли билан у ёки бу рецепторни сенсибиллаштириш, яъни унинг сезувчанлигини ошириш мумкин. Сенсибиллаштиришга машқ қилиш натижасида ҳам эришиш мумкин. Масалан, мусиқа билан шуғулланадиган болаларда паст-баланд оҳангларни эшитиш қобилияти қандай ривожлана боришини биламиз. Сезгиларнинг ўзаро муносабати синестезия деб аталмиш яна бир ҳодисада намоён бўлади. Синестезия – бир анализаторнинг қўзгалиши таъсири остида бошқа анализаторга хос сезгининг ҳосил бўлишидир. Синестезия сезгиларнинг ҳар хил турларида кузатилади. Товуш қўзғатувчилари таъсир қилганда субъектда кўриш образлари пайдо бўлганида кўпинча кўриш-ешитиш синестезияси учрайди. Ҳар хил одамларда бу синестезияларда мувофиқлик бўлмайди, лекин улар алоҳида ҳар бир одам учун айтарлича турғун ҳисобланади. Айрим композиторлар (Н.А.Римский-Корсаков, А.Н.Скрябин ва бошқалар)да «рангни эшитиш» қобилияти бўлганини биламиз. Бу хилдаги синестезиянинг ёрқин намунаси литвалик рассом М.К.Чюрлёнисининг ижодида, унинг ранглар симфониясида кўрамиз. Кейинги пайтларда товуш образини ранг образига айлантирадиган ранг-мусиқавий созларининг яратилаётганлиги ва ранг-мусиқанинг жадал тадқиқ қилинаётганлиги синестезия ҳодисасига асослангандир. Сезувчанлик ва машқлар. Сезги аъзолари биргина қўшимча қўзғатувчиларни қўлланиш йўли билангина эмас, балки машқлар қилиш йўли билан ҳам сенсибиллашуви мумкин. Сезги аъзоларини машқ қилдириш ва уларни такомиллаштириш имкониятлари жуда ҳам каттадир. Сезги аъзолари сезувчанлигининг ошишига олиб борадиган икки соҳани ажратиб кўрсатиш мумкин: 1) сенсор нуқсонлар (кўрлик, қарилик) нинг ўрнини тўлдириш заруратидан стихиялик тарзда келиб чиқадиган сенсибилизация ва 2) субъект фаолияти туфайли касбига хос талаблардан келиб чиқадиган сенсибилизатсия. Кўриш ёки эшитиш сезгисининг йўқотилганлиги маълум даражада сезувчанликнинг бошқа турларини ривожлантириш ҳисобига тўлдирилади. Сезги аъзолари сезувчанлигининг кучайиш ҳодисаси баъзи маҳсус касблар билан узоқ вақтдан билан шуғулланадиган шахсларда кузатилади. Буларнинг ҳаммаси сезгиларимиз ҳаёт шароитлари ва амалий меҳнат фаолияти талаблари таъсири остида ривожланишининг далилидир. Download 274.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling