3-мавзу: сезги ва идрокнинг психологик мохияти, физиологияси. Режа


Download 274.49 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi274.49 Kb.
#1582284
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-мавзу. Маъруза

Е = 1/Р1

Бунда Е – сезувчанлик, Р – қўзғатувчининг таъсир чегараси меъёри.


Бизнинг анализаторларимиз ҳар хил сезувчанликка эгадир. Кишининг биргина хид билиш хужайрасининг чегараси тегишли ҳид тарқатувчи моддалар учун 8 молекуладан ортмайди. Таъм сезгисини ҳосил қилишга сарфланадиганига қараганда камида 25000 марта кўп молекула талаб қилинади.
Анализаторларнинг мутлақ сезувчанлиги сезгининг фақат қуйи эмас, балки юқори чегараси билан кифояланади. Сезгининг мутлақ юқори сезувчанлиги деб қўзғатувчининг энг кўп даражадаги куч билан таъсир қилишига айтилади. Бунда таъсир кўрсатаётган қўзғатувчига айнан ўхшайдиган сезги ҳосил бўлади. Бизнинг рецепторларимизга таъсир қилаётган қўзғатувчилар кучининг яна ҳам оширилиши (масалан, ҳаддан зиёд қаттиқ товуш, кўзни қамаштирадиган даражадаги ёруғлик) оғриқ сезгисини ҳосил қилади, холос.
Ҳам қуйи ва ҳам юқори мутлоқ чегаранинг ўлчами турлари хилдаги шарт-шароитларга: киши фаолиятининг хусусиятига ва ёшига, рецепторнинг функтсионал ҳолатига, қўзғалишнинг кучига, унинг давом этиши ва ҳоказоларга қараб ўзгариб туради.
Сезги аъзолари ёрдамида биз у ёки бу қўзғатувчининг фақат бор ё йўқлигини қайд этмасдан, балки қўзғатувчиларни кучига ва сифатига қараб фарқлай олишимиз ҳам мумкин. Сезгилар ўртасидаги билинар-билинмас фарқни ҳосил қилувчи иккита қўзғатувчи ўртасида мавжуд бўлган минимал фарқ ажратиш чегараси ёки айирма чегараси деб аталади. Немис физиологи Э.Вебер (1795-1878) кишининг ўнг ва чап қўлларида кўтариб турган иккита нарсанинг қайси бири оғирроқ эканлигини аниқлай билиш қобилиятини текшираркан, фарқ ажратиш сезгирлиги мутлоқ эмас, балки нисбийлигини қайд этган эди. Бундан қўшимча қўзғатувчининг асосий қўзғатувчига нисбатан доимий ўлчами бўлиши керак, деган маъно келиб чиқади. Жумладан, қўлда 100 грамм оғирликдаги юк турган бўлса, юкниг билинар-билинмас ошганлигини пайқаш учун огирлик 3,4 грамм атрофида оширилиши керак. Юкнинг оғирлигина фарқ сезилиши учун оғирлик 33,3 грамм чамаси оширилиши керак. Шундай қилиб, илк бор қўзғатувчининг ўлчами қанчалик катта бўлса, унга қўшимча ҳам шунчалик катта бўлиши лозим.
Фарқланишнинг бошланиши мазкур анализатор учун доимий бўлган нисбий ўлчам билан белгиланади. Кўриш анализатори учун бу нисбатан тахминан 1/100 ни, эшитиш анализатори учун 1/10 ни, тактил анализатори учун 1/30 ни ташкил этади. Бу ҳолатни тажриба йўли билан текшириш унинг фақат ўртача кучга эга бўлган қўзғатувчилар учун ўринли эканлигини кўрсатади.
Немис физиги Г.Фехнер (1801-1887) Вебер ўтказган тажрибаларда олинган маълумотларга асосланиб, сезгиларнинг жадаллиги қўзғатувчининг кучига боғлиқлигини қуйидагича,

Download 274.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling