- 3-МАВЗУ
- ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИ
- РЕЖА
- 1. Банкларни қайта ташкил этишнинг сабаблари ва турлари.
- 2. Банкларни қайта ташкил этиш шакллари.
Банкларни қайта ташкил этишнинг сабаблари: - Синергетик самарага эришиш
- Бошқарув сифати ва самарасини ошириш
- Солиқ тизими билан боғлиқ сабаблар
- Бизнесни диверсификациялаш
- Ортиқча ресурслардан фойдаланиш имконияти
- Монополия сабаби
- Тугатиш нарзи ва жорий бозор нархи ўртасидаги фарқ.
Синергетик самара ушбу ҳолатда қуйидагилар ёрдамида ҳосил бўлиши мумкин: - Синергетик самара ушбу ҳолатда қуйидагилар ёрдамида ҳосил бўлиши мумкин:
- Фаолият масштабларига асосланган иқтисод қилиш;
- Бир-бирини тўлдирувчи ресурсларни бирлаштириш;
- Рақобатнинг пасайиши натижасида банкнинг бозор кучи ошиши;
- Трансакцион ҳаражатларнинг камайиши ҳисобига молиявий жиҳатдан иқтисод қилиш.
- Интеграция хусусиятига кўра қуйидагилар фарқланади:
- Горизонтал қўшиб юбориш – бир соҳа компанияларини бирлаштириш.
- Вертикал қўшиб юбориш – турли соҳаларда фаолият юритадиган компанияларни бирлаштириш
- Қардош компанияларни қўшиб юбориш – ўзаро боғлиқ бўлган товарлар ишлаб чиқарадиган компанияларни бирлаштириш.
- Конгломерат қўшиб юбориш – ишлаб чиқариш борасида умумий бўлмаган компанияларни қўшиб юбориш
2. Қайта ташкил этилаётган банклар қайси давлатга тегишлилигига қараб - миллий қўшиб юбориш – бир давлатга тегишли банкларнинг қўшиб юборилиши;
- трансмиллий қўшиб юбориш – турли давлатлар банклари интеграцияси, бошқа давлатлардаги банкларни сотиб олиш.
3. Банкни бошқарувчи ходимларнинг қайта ташкил этиш жараёнига бўлган муносабатига қараб - дўстона қўшиб юбориш – харидор банк кўзланган банк раҳбариятига тендер таклифи киритади (кўзланган банк акцияларининг 95-100 фоизини сотиб олиш);
- душманларча қўшиб юбориш - харидор банк кўзланган банк раҳбариятини айланиб ўтган ҳолда кўзланган банк акциядорларига оддий овозли акцияларнинг назорат пакетини сотиб олиш тўғрисида тендер таклифини киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: |