3-мавзу. Валикли ва зарбли ҳаракатланувчи майдалагичлар
–расм. Болғали майдалагич ротори чизмаси
Download 1 Mb.
|
3-maruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3–расм. Болғалар чизмаси.
- 4–расм. Суриладиган колосникли панжара чизмаси.
- Роторли майдалагич конструкцияси
2–расм. Болғали майдалагич ротори чизмаси.
Болғалар қаторининг сони тайёр маҳсулотнинг йириклигидан боғлиқ ҳолда иккига, тўртга ёки олтига тенг. Вал (1) конусли қирқилган втулкага маҳкамланган икки роликли подшипникларда (5) айланади. Майдалагич болғалари (3–расм) иккитали ёки тўрттали юзалари ишлайдиган жойини алмаштириш, ағдариш ва ш.к. йўл орқали кўп маротаба ишлатиш мақсадида ейилмайдиган чидамли пўлатдан тайёрланади. 3–расм. Болғалар чизмаси. 3–расм, б, в, г чизмаларида иккитали юзалар билан ва а , д чизмаларда тўрттали ишлайдиган болғаларнинг конструкциялари тасвирланган. Катта майдалагичларда болғалар сони 100 тага эга бўлади, уларнинг ҳар бирининг массаси 4 ... 70 кг. Синдирувчи плита (6) (1–расмга қаранг) ейилмайдиган чидамли плиталар билан футерланган ва юқори қисми майдалагичнинг корпусига маҳкамланган. Плиталарни силжиши роторга нисбатан бошқариладиган қурилма ёрдамида амалга оширилади. Синдирувчи тўсин (7) ротор ўқига - 93 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов параллель станинанинг пастки қисмидаги тўғри бурчакнинг тешикларида силжиши орқали тайёр маҳсулот ўлчамларини тартибга солиш учун катта майдалагичларда ишлатилади. Тўсиннинг ишчи томони ейилишидан сақланиши футерланган. Суриладиган колосникли панжара (4–расм) тўртта қўзғалувчи (3) билан темир йўл рельсларида жойлашган тележка (2) га (машинанинг сурилиб юрувчи қисми) йиғилган. 4–расм. Суриладиган колосникли панжара чизмаси. Тележка болтлар (4) ёрдамида унга маҳкамланган алмашадиган колосниклар (1) билан сирти қопланган. Осма колосникли панжара (8) (1–расмга қаранг) ўқга шарнирли илинган, пастки қисми эса тишли рейкага таянади, бу эса унга ротор болғаларига нисбатан тирқишининг катталаши ёки кичиклаши ҳолатига ўзгаришига имкон беради. Колосникли панжара каркас рамасининг ариқчаларига қўйиладиган алмашиладиган колосниклардан ташкил топган. Колосниклар орасидаги ёриқ 10...200 бурчак остида (юкланиш томонига) кенгаяди, бу эса материалнинг юкланишини осонлаштиради. Болғали майдалагичнинг ишлаши жараёнида бошланғич материал ротор болғалари майдалайдиган, синдирувчи плита ва тўсинга ташланадиган майдалаш камерасига қабул қилиш тешиги орқали тушади. У ерда қўшимча майдалаш содир бўлади. Ундан кейин материал колосникли панжараларда яхшилаб майдаланади ва тайёр маҳсулот юкланадиган бункерга панжара ёриғи орқали тўкилади. - 94 Қурилиш- индустриясининг технологик ускуналари, З.М.Сатторов Роторли майдалагич конструкцияси Роторли майдалагичлар катта, ўртача ва майда майдалашга бўлинади. Улар конструктив жиҳатдан роторлар ўлчамлари ва қайтарувчи плита сонининг ўзаро нисбатида фарқланади. Катта роторли майдалагичнинг ротор диаметри унинг узунлигидан катта, ўртача ва майда роторли майдалагичнинг кўрсаткичлари эса тенг. Катта роторли майдалагичда майдалаш камераси ротор ва иккитали қайтарувчи плитадан, ўртача ва майда роторли майдалагичнинг майдалаш камераси эса ротор ва учтали қайтарувчи плитадан ҳосил бўлган. Энг кўп тарқалган бир роторли нореверсив майдалагичнинг конструкцияси 1–расмда келтирилган. Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling