3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Корхона хавфсизлик хизмати, унинг
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
12.2. Корхона хавфсизлик хизмати, унинг
функциялари ва таркиби Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг умумий хавфсизлигини, айниқса унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ўта муҳим аҳамиятга эга. Зеро, корхона банкротликга учрамаслиги, барқарор фаолият кўрсатиши, мунтазам равишда иқтисодий ўсишни таъминлаб бориши учун, энг аввало, унинг хавфсизлиги таъминланиши лозим. Аммо ҳозирги пайтда турли мулк шаклида фаолият кўрсатувчи жуда кўп корхоналар таркибида хавфсизлик хизмати ташкил қилинмаган. Бу билан асосан корхона раҳбарияти шуғулланади. Аммо бу эркин рақобат шароитида етарли эмас. Хавфсизлик хизмати жуда кўп функциялар билан шуғулланади ва бир қанча муҳим вазифаларни бажаради. Шу туфайли ҳар бир корхона таркибида махсус хавфсизлик хизмати бўлими фаолият кўрсатиши лозим. Хавфсизлик хизмати ўз фаолияти давомида жуда кўп меъёрий ҳужжатларга таянади. Бу ҳужжатлар давлат миқёсида ишлаб чиқилиб тасдиқланган бўлса шу меъёрий ҳужжатга таянилади, агар бундай ҳужжат бўлмаса ташкилотнинг (корхонанинг) ўзида хавфсизлик хизмати бўйича Низом ишлаб чиқилиб шунга амал қилинади. Умуман олганда, корхона хавфсизлиги билан боғлиқ меъёрий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат бўлмоғи лозим: • корхонанинг хавфсизлик хизмати тўғрисида умумий Низом; • хавфсизлик хизмати ходимларининг функционал мажбуриятлари; • тартиб (режим) ва соқчиликни ташкил этиш бўйича Низом; • Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Йўриқнома; • раҳбарлар, мутахассислар ва техник ходимларнинг махфий ахборотлар билан ишлашлари бўйича мансабдорлик қўлланмалари; PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 258 • ёнғин хавфсизлиги тўғрисида Низом; • махфий ахборотлар мавжуд бўлган иш ҳужжатларининг архивда сақланишини ташкил этиш бўйича мансабдорлик қўлланмалари; • техник хавфсизлик тўғрисида Низом; • ахборотларни мухандислик-техник жиҳатдан ҳимоя қилишни ташкил этиш бўйича мансабдорлик қўлланмалари; • хорижий вакиллар ва ваколатхоналар билан ишлаш тартиби бўйича мансабдорлик қўлланмалари. Корхонанинг хавфсизлик хизмати таркибида уни турли хавф- хатарлардан сақлаб қолиш мақсадида ахборот-таҳлил бўлинмаси, хавфсизликни таъминлаш йўналиши бўйича аниқ вазифаларни ечиш учун тажрибали мутахассислардан иборат вақтинча тузилмалар ташкил этилиши мумкин. Корхонанинг хавфсизлик хизмати ўз фаолияти давомида жуда кўплаб вазифаларни бажаради. Ушбу вазифаларни бажариш учун бир қанча функцияларни ҳам ижро этади. Буларга қуйидагилар киради (12.2.1-чизма). 12.2.1-чизма Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling