3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
Корхона хавфсизлиги
хизмати функциялари Маъмурий-буюриш функцияси Корхона хавфсизлигига мутасадди ҳар бир ходимнинг ҳуқуқи ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарликларининг тартибини белгилаш бўйича тегишли қарор қабул қилиш орқали амалга оширилади. Хўжалик-буюриш функцияси Корхона хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли ресурсларни жалб қилиш, унинг моддий ва интеллектуал мулкини сақлаш ва оқилона фойдаланиш бўйича ҳар бир хавфсизлик хизмати PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 259 мутасаддиларининг масъулият блан иштироки орқали амалга оширилади. Ҳисоб-назорат функцияси Корхонанинг молиявий барқарор ва турғун ҳолатига хавф тўғдирадиган барча ҳодисаларни, хусусан нопок рақобатчилар, ҳамкорлар ва шахсларнинг пайдо бўлганлиги тўғрисида ахборот тўплаш, уларга нисбатан тегишли чора кўриш молиявий - тижорат фаолиятидаги узулишларга йўл қўйилмаслик ҳолатларини назорат қилиш орқали амалга оширилади. Кадрлар сиёсати функцияси Корхона хавфсизлик хизматининг кадрларни жой-жойига қўиш, жамоада ахлоқий-руҳий муҳитнинг бузулганлигини аниқлаш, низоларни ўз вақтида ва жойида ҳал қилиш, жамоада ижодий муҳитни яратиш каби кадрлар сиёсати билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш орқали амалга оширилади. Ташкилий-бошқарув функцияси Корхонада доимий фаолият кўрсатиб келаётган бошқарув тизимини, унинг хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли йўналишларга сафарбар қилиш, бошқарув бўғинлари фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда мақсадли дастурий вазифаларга йўллаш орқали амалга оширилади. Режа-ишлаб чиқариш функцияси Корхонада хавфсизлик қоидаларини (режимини) таъминлаш бўйича комплекс дастурини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш йўлларини белгилаб олиш ва тегишли амалий тадбирларни қўллаш орқали амалга PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 260 оширилади. Ташкилий-техник функцияси Корхона хавфсизлиги қоидаларини (режимини) таъминлаш, унинг моддий- техника таъминотини йўлга қўйиш, янги техника ва технологияларни жорий қилиш, сир сақланадиган ҳо-латлар тартибини ўрнатиш, корхона-нинг хавфсизлигини таъминлашга доир бошқа илғор усулларни қўллаш орқали амалга оширилади. Илмий-услубий функцияси Корхонанинг хавфсизлиги бўйича тўпланган илғор тажрибаларни, илмий ишланмаларни хавфсизлик соҳасига жорий қилиш, бу соҳага хизмат қилувчиларнинг доимий равишда малакасини ошириш, муаммоларни ечиш учун тегишли илмий-тадқиқотлар ўтказиб уни жорий қилишнинг услубий таъминотини таъминлаш орқали амалга оширилади. Ахборот-таҳлил функцияси Корхона хавфсизлигини таъминлаш соҳаси бўйича тегишли барча ахборотларни тўплаш, уларни техник ва услубий жиҳатдан таҳлил қилиш, натижалари билан корхонанинг хавфсизлиги учун мутасадди бўлган шахсларни таъминлаб бориш орқали амалга оширилади. Қайд этилган функцияларни бажариш бевосита корхонанинг хавфсизлик хизмати орқали амалга оширилади. Мазкур хизматнинг таркибига қуйидагилар киради: хавфсизлик хизмати бошлиғи, тартиб (режим) ва соқчилик бўлими, махсус бўлим, мухандислик-техник ҳимоя бўлими, ташқи фаолият хавфсизлигини таъминлаш бўлими, ички назорат-тафтиш бўлими каби бўлинмалар. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 261 Ушбу бўлинмаларнинг бевосита аниқ вазифалари корхона ходимларининг функционал мажбуриятларида, унинг низомида ўз аксини топади. Ҳар бир бўлимда махсус хизмат секторлари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, тартиб (режим) ва соқчилик бўлимида тартиб сектори ва соқчилик сектори, махсус бўлимда махфий ҳужжатлар сектори ва ҳ.к. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳозирги шароитда ўта муҳимдир. Шу туфайли барча бўлимлар ва секторларда фаолият кўрсатаётган ходимлар бу масалани ҳеч ёдларидан чиқармасликлари, умумий хавфсизликнинг асосий қисми деб қараши лозим. Корхонанинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш учун хавф- хатарларни бартараф қилишга эришиш лозим. Иқтисодий хавф- хатарлардан бири банкротлик хавфидир. Чунки бозор муносабатларига асосланган иқтисодиёт тасодифлардан холи эмас. Бозорда фаолият кўрсатаётган корхона ёки фирма ҳар хил вазиятга тушиб қолиши мумкин. Бу ҳолат ҳар қандай корхонани ҳушёрликка чорлайди. Банкротлик деганда, одатда корхонанинг синиши тушунилади, яъни у маблағли йўқлигидан ўз мажбуриятлари бўйича қарзларни тўлашга қурби етмай қолади. Табиийки, бундай ҳолатда корхона ёпилади. Эркин иқтисодиёт шароитида, олдингидек, барча зарарлар давлат ҳисобидан қоплаб берилмайди, чунки корхона мулкида давлатнинг улуши умуман бўлмаслиги мумкин. Шу туфайли корхонанинг қарзларини қоплаши учун бор мол-мулкини сотишдан бошқа чораси қолмайди. Бу эса корхонага ҳам, мулкдорга ҳам, шу ерда ишлаётган ходимларга ҳам, давлат ва жамиятга ҳам катта зарардир. Шу туфайли, фаолият кўрсатиб яхшигина даромад қилиб ишлаётган корхоналарга банкротлик хавфини бартараф қилиш имконияти яратилган бўлши лозим. Албатта, бу имкониятлар давлат томонидан тартибга солинади. Аммо корхонанинг ўзлари эса тегишли чора-тадбирлар асосида бундай шароитни ўзларига яратиб олишлари лозим. Банкротлик хавфини бартараф қилиш учун, унинг турларини билишни тақозо қилади. Ҳозирги пайтда банкротлик хавфининг учта тури мавжуд. 1. Ишлаб чиқариш банкротлиги хавфи. Бу хавф корхонанинг мўлжалдаги маҳсулотини тегишли ҳажмда ва нархда ишлаб чиқариш имкониятининг чекланганлиги туфайли содир бўлади. Уни бартараф қилиш учун корхона доимий равишда бозор коньюнктурасини ўрганиш, PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 262 маркетинг хизматини яхши йўлга қўйиш, технологик жараёнларни тезликда бошқа маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ўзгартира олиш каби имкониятларга эга бўлиши лозим. 2. Молиявий банкротлиги хавфи. Бу корхонанинг молиявий бозорда, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларини амалга ошираолмай қолиш хавфидир. Бу корхонанинг ўзига керак бўлган кредитни унинг фойизи ошганлиги туфайли олиш имкониятининг чекланганлиги, корхона акциясининг нархи тушганлиги, нуфузининг пасайиб кетганлиги, кредитор қарзларининг ошганлиги эвазига содир бўлиши мумкин. Бундай хавфларнинг олдини олиш, албатта, жуда мураккаб. Чунки ушбу жараёнларнинг кўп қисми корхонанинг фаолиятига бевосита боғлиқ эмас. 3. Тижорат банкротлиги хавфи. Бу хавф ишлаб чиқарувчи, савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналарда ҳам содир бўлиши мумкин. Ишлаб чиқарувчилар, ўз фаолиятини амалга ошириш учун энг аввало, хом ашё ва материалларни бозордан сотиб олади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотини бозорда сотади. Савдо корхонаси эса, маълумки, товарларни сотиб олиб сотади. Бу жараёнда бозордаги талаб ва таклифнинг ўзгириши оқибати унинг баҳоси ҳам тез ўзгариб кетган бўлиши мумкин. Натижада, бир томондан хом ашё ва материаллар тахчиллиги рўй берса, иккинчи томондан, ишлаб чиқарилган (агар савдо корхонаси бўлса олдин сотиб олинган) товарини бозорда ортиқчалиги рўй бериб тегишли нархда сотиш имконияти чекланган бўлиши мумкин. Бу ҳолатдан ҳам чиқиш, ушбу хавфларнинг ҳам олдини олиш ўта мураккаб бўлиб корхона раҳбариятидан тажриба, билим ва тадбиркорликни талаб қилади. Бу хавф-хатарларни бартараф қилишдан давлат ҳам манфаатдир. Чунки корхоналарнинг синши ишсизликнинг кўпайишига, бюджетга тушумларнинг кескин камайишига, боз устига ишсизлик нафақасини тўлаш учун сарфларнинг ошиб кетишига олиб келади. Корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бу учун жуда мукаммал ишланган чора-тадбирлар дастури бўлиши лозим. Бу дастур, ўз навбатида, бир қанча фаолиятларни қамраб олиши мумкин. 1. Моддий ва интеллектуал мулкни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш дастури. 2. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш дастури. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 263 3. Корхонанинг махфий-тартиб фаолиятини ташкил қилиш дастури. 4. Меҳнат жамоасида ахлоқий-руҳий муҳитни сақлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик дастури. 5. Алоҳида мухандислик-техник воситаларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш дастури. 6. Корхонанинг тижорат сирини сақлаш дастури кабилар. Ушбу дастурларни амалга оширишда, албатта, энг аввало, асосий масъулият корхонанинг хавфсизлик хизмати зиммасига тушади. Аммо ундан ҳамма манфаатдор бўлганлиги учун корхонада ишлайдиган барча ходимлар, раҳбардан тортиб то оддий хизматчиларга қадар унинг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоғи лозим. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling