3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


 Корхонанинг тижорат сири моҳияти


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

12.3. Корхонанинг тижорат сири моҳияти. 
Бозор муносабатлари шароитида корхонанинг иқтисодий 
хавфсизлигини таъминлашда унинг фаолиятига доир айрим ҳужжатлар, 
технологик жараёнлар, бошқарув усуллари бошқа рақобатчилардан сир 
сақланишини тақозо қилади. Бу эса унинг мазмун-моҳиятини, ҳимоя 
қилиш механизмини, ахборот олиш йўлларини очиб берилиши 
лозимлигини келтириб чиқаради. 
Корхонанинг тижорат сирининг мазмуни ва моҳиятини очиб 
бериш учун унинг луғавий маъносига эътиборни қаратиш лозим. 
Ҳозирги пайтда сир сўзига иқтисодий луғатларда уч хил таъриф 
берадилар: 
1. ҳали топилмаган, аниқланмаган нарса; 
2. бошқаларга ошкора қилинмасдан махфий сақланадиган, 
ҳаммага маълум бўлмаган нарса; 
3. бирор ҳодиса ёки жараён сабабларининг махфий тутилиши. 
Ушбу тушунчаларни ҳамма соҳага хусусан тижорат соҳасига 
ҳам тадбқ қилиш мумкин. 
Тижорат сири деганда хўжалик юритувчи субъектларнинг 
тижорат, ишлаб чиқариш, молиявий операциялари, режа, маркетинг, 
илмий ишланмалар ва бошқа жараёнлар ифода этилган ошкор 
қилиниши мумкин бўлмаган маълумотларнинг махфий сақланиши 
тушунилади. 
Мамлакатимизда тижорат сирининг ҳимояси Фуқаролик 
кодексида (ФК) (98-модда) кафолатланган. ФКнинг мазкур моддасида 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


264 
“Фуқаролик қонун ҳужжатлари хизмат ёки тижорат сири бўлган 
ахборотни, башарти бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги 
сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қийматига эга бўлган, қонун йўли 
билан ундан эркин баҳраманд бўлиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот 
эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган ҳолларда 
ҳимоя этилади”, деб кўрсатилган. 
Корхонанинг хавфсизлигини таъминлашнинг яна бир йўли, 
хизмат сирини сақлашда ҳам намоён бўлади. Корхонани бошқаришда, 
унинг самарали фаолиятини таъминлашда турли восита ва 
вариантлардан фойдаланиш мумкин. Бу ҳам маълум шахснинг 
(раҳбарнинг) ихтироси сифатида баҳоланади. Бу усулни ҳам ҳимоя 
қилиш, уни махфий тутиш лозим. Аммо бу жраённи муаллиф қонун 
ҳужжатлари билан расмийлаштириб, унинг эгаси эканлигини тасдиқлаб 
олиши лозим. Шундагина у мазкур ҳуқуқни тўлиқ қўлга киритган ва 
номоддий мулк эгаси сифатида намоён бўлади. 
Бу ҳолатда муаллиф учинчи шахсга маълум бўлмаган 
техникавий, ташкилий ёки тижорат ахборотига, шу жумладан ишлаб 
чиқариш сирларига (нау-хау) қонунан эга бўлиб турган шахс ошкор 
этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш 
ҳуқуқига эга. 
Ўзбекистон Республикаси ФКда таъкидланишича ошкор 
этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш 
ҳуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан 
(уни рўйхатдан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказодан) қатъи назар 
вужудга келади. 
Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш қоидаси қонунга 
мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга 
нисбатан тадбиқ этилмайди. Буларга юридик шахслар тўғрисидаги, мол-
мулкга бўлган ҳуқуқлар ва мол-мулк хусусида тузилиб, давлат 
рўйхатидан ўтказиладиган келишувлар тўғрисидаги маълумотлар, 
давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этиладиган кўрсаткич 
каби ахборотлар киради. 
Ошкор этилмайдиган ахборотларнинг айримлари вақтинча 
бўлиши мумкин. Бундай ҳолда вақт тугагач у ошкор бўлиши мумкин ва 
у қонун билан муҳофаза қилинмайди. Вақт тугагач у ҳам оддий 
ахборотлар сингари ҳаммага фойдаланиш ҳуқуқини чекламайди. 
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асоси бўлмай туриб 
олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс бу ахборотга 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


265 
қонунан 
эга 
бўлиб 
турган 
шахсга 
ахборотдан 
ноқонуний 
фойдаланганлик натиижасида етказилган зарарни тўлаши шарт. 
Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланаётган шахс 
бу ахборотни уни тарқатишга ҳуқуқи бўлмаган шахсдан олган бўлса, 
ахборотни қўлга киритувчи шахс бундан бехабар бўлса ҳам ахборот 
эгаси бундай шахсга даво қилиши мумкин. Ошкор этилмаган 
ахборотдан 
фойдаланганлик 
натижасида 
ахборот 
муаллифига 
етказилган зарарларни, ахборотни қўлга киритган шахс бундан бехабар 
бўлса ҳам, қоплашига мажбур. 
Ошкор этилмаган ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахс бу 
ахборотдан 
ноқонуний 
фойдаланаётган 
шахсдан 
ахборотдан 
фойдаланишни дарҳол тўхтатишни талаб қлишга ҳақлидир. Агар ошкор 
этилмаган ахборотни бошқа бир киши мустақил тарзда тадқиқот йўли 
билан аниқлаган бўлса бундай ахборотдан тадқиқотчи бемалол 
фойдаланиши мумкин. Бу учун у олдинги муаллиф олдида жавобгар 
бўлмайди. 
Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан 
муҳофаза қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши ҳам мумкин. Бу 
ошкор этилмаган ахборотга эга бўлган шахснинг ушбу ахборотнинг 
ҳаммасини ёки бир қисмини бошқа шахсга лицензия шартномаси 
асосида бериши мумкинлигида намоён бўлади. Аммо лицензиат ушбу 
ахборотдан фақат ўзи фойдаланишга ҳақли. У шартнома бўйича олган 
ахборотларнинг махфийлигини муҳофаза қилишга доир керакли 
чораларни кўриши шарт. Агар лицензиянинг вақти тугаб лицензиат бу 
ахборотдан фойдаланишни тўхтатса ҳам ушбу ахборот ҳали махфий 
бўлиб, уни ошкора қилиш мумкин бўлмаса, лицензиатнинг уни ошкора 
қилишга ҳақли бўлмайди. 
Корхонанинг хавфсизлигини таъминлаш учун унинг сирини, 
айниқса тижорат сирини сақлашни тақозо қилади. Бу сирни сақлаш эса 
мамлакатимизда тегишли қонунлар билан кафолатланган. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling