3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Корхонани барпо этиш ҳужжатлари ва уларни
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
3.2. Корхонани барпо этиш ҳужжатлари ва уларни рњйхатдан њтказиш тартиби “Ўзбекистон Республикасидаги корхоналар тњғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида књзда тутилган тартиб асосида корхона мулк эгаси (улар вакили) қарорига мувофиқ ёки корхонани таъсис этувчилар гуруҳи ё бњлмаса алоҳида шахслар қарори билан барпо этилиши мумкин. Шу билан бир қаторда корхона ишлаб турган корхоналар, ташкилотлар таркибидан битта ёки бир нечта таркибий бњлинмаларга ажралиб чиқиш натижасида белгиланган тартиб асосида ҳам ташкил этилиши мумкин. Бозор иқтисодиётига њтиш шароитида янги шакл ва турдаги корхоналарни ташкил қилиш ва уларни тез оёққа туриб олиши учун кенг имкониятлар яратилди. Бунинг учун зарурий ҳуқуқий асос ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Давлат бозор иқтисодиёти самарали амал қилишини таъминлаш мақсадида корхоналарни ҳуқуқий асосларини, айрим муҳим хизматларини адо этиш вазифаларини њз зиммасига олди. Булар қаторига хусусий корхоналарга қонуний мақом бериш, хусусий мулк ҳуқуқларини белгилаш, шартномаларга риоя қилишни кафолатлашни таъминлаш бир томондан бњлса, иккинчи томондан, давлат қонуний “њйин қоидалари”ни белгилайди. Бу қоидалар корхоналар, ресурсларни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар њртасидаги муносабатларни тартибга солиб туради. Қонунлар асосида давлат иқтисодий муносабатларни тартибга солиш соҳасида ҳакамлик вазифасини њз зиммасига олади, бу борада қонунбузарликка йњл қњймасликни олдини олади ёки уларга нисбатан њз ваколатлари чегарасида чоралар књради, эркин ва тњғри рақобат учун шарт-шароитларни яратади, моддий- ашёвий, молиявий, ахборот ва бошқа ресурсларга эришувнинг тенг PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 65 имкониятларини таъминлайди ва бозорда монопол эгаликка йњл қњймайди. Корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг умумий ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Корхоналар тњғрисида”, “Кооперация тњғрисида”, “Тадбиркорлик тњғрисида”, “Ижара тњғрисида”, “Хњжалик жамиятлари ва ширкатлари тњғрисида”, “Тадбиркорликни кучайтириш ва рағбатлантириш тњғрисида”, “Ер тњғрисида”, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тњғрисда”ги Қонунлар, ҳамда “Ўзбекистон Республикасида кичик корхоналар тњғрисидаги Низом”, “Ўзбекистон Республикасида хусусий тадбиркорлик тњғрисида Низом”, “Чет эл инвестициялари, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва бу корхоналарнинг фаолиятини тартибга солиш тњғрисида”ги Низом, “Холдинглар ҳақидаги Низом”, “Молия-саноат гуруҳлари ҳақидаги Низом”лар ва бошқа қонун ҳужжатлар билан белгиланган. Янги корхоналарни ташкил қилишнинг асосий мақсадлари, биринчидан, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бњлмаган кишиларнииг иш жойлари билан таъминлаш, яъни жамиятнинг ижтимоий муаммосини ҳал қилиш; иккинчидан, сиёсий масалани ҳал қилиш бу эса қишлоқ жойларда миллий ишчилар синфи вужудга келтиришда ўз аксини топади; ва ниҳоят учинчидан, иқтисодий масалаларни ечиш, халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, уларни танқислигини камайтириш асосида аҳолининг моддий фаровонлигини оширишдан иборатдир. Корхонани барпо этиш ҳужжатларидан бири уни таъсис этиш шартномаси ҳисобланади. Бу ҳужжат њз мазмунидан келиб чиқиб, келажакда корхонани ташкил этувчиларнинг њзаро муносабатларининг қоидаларини белгилайди. Таъсис этиш шартномасида корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, тури, фаолияти тури, мақсад ва вазифалари, жойлашиш ва ҳуқуқий адреси, устав капитали ҳажми ва унда таъсисчилар ҳиссаси, қатнашувчиларнинг њз ҳиссасини бошқаларга бериш шарти, унинг бошқарув ва назорат органлари, фойдани тақсимлаш усул ва тартиблари, таъсисчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, таъсисчилар тњғрисидаги маълумотлар ва бошқа масалаларни ҳал қилиш тартибларини белгилайди. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 66 Таъсисчилар корхонани уставини ишлаб чиқади. Корхонанинг устави расмий ҳужжат ҳисобланади. Чунки уставда корхона билан давлат њртасидаги ижтимоий, иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиниш қоидалари њз аксини топади. Устав қонунлар, қоидалар ва Низомларга асосланган ҳолда тузилади. Уставни корхонани таъсис этувчилар тасдиқлайди. Уставни корхонани таъсис этиш шартномасидан фарқи, унда давлат билан корхона муносабатларининг тартиби белгиланса, иккинчисида, корхонани таъсис этувчиларнинг муносабатлари акс топади. “Ўзбекистон Республикасида корхоналар тњғрисида”ги Қонуннинг 9 моддасида корхона уставида унинг номи, жойлашган манзили, фаолият тури ва мақсадлари, унинг бошқарув ва назорат органи, уларнинг ваколати, корхона мол-мулкини ташкил этиш ва фойдани тақсимлаш тартиби, корхонани қайтадан ташкил этиш ва унинг фаолиятини тњхтатиш шартлари белгиланиши књрсатилган. Уставга корхона фаолиятининг хусусиятлари билан боғлиқ бњлган. Республикадаги қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатларга зид бњлмаган њзга қоидалар ҳам киритилиши мумкин. Корхона њзи жойлашган ердаги маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идоралари томонидан давлат рњйхатидан њтказилади. Корхона давлат рњйхатидан њтказилганлиги тњғрисидаги маълумотлар њн кун муддат ичида ягона давлат реестрига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади. Корхона давлат рњйхатидан њтиш учун маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идорасига юқорида келтирилган корхонани барпо этиш тњғрисидаги ҳужжатларни (ариза, таъсис этиш шартномаси, устави, бизнес режаси ва бошқаларни) тақдим этади. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув идораси ариза топширилган пайтдан 30 кун муддат ичида корхонани рњйхатдан њтганлиги ёки њтмаганлиги тњғрисида қарор қабул қилиши шарт. Корхона давлат рњйхатидан њтган кундан бошлаб барпо этилган деб ҳисобланади ва ҳуқуқий шахс мақомини олади. Ушбу кундан бошлаб корхона хњжалик фаолиятини юритишни бошлаши мумкин бњлади. Корхоналар амалдаги қонунлар тартибига биноан њз таркибида ҳуқуқий шахс мақомига эга бњлган шуъба корхоналар, филиаллар, ваколотхоналар, бњлимларни маҳаллий ҳокимият ва бошқарув PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 67 идоралари билан келишилган ҳолда ташкил қилиш ва уларни низомларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling