3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Бизнес-режа тушунчаси, турлари ва таркиби
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
5.6. Бизнес-режа тушунчаси, турлари ва таркиби
Бизнес инглиз тилида “bucinec” сњзидан олинган бњлиб, бутун жаҳонда тарқалган, фойда берувчи иқтисодий фаолият, яъни иш юритиш мазмунини билдиради. Бизнес сњзидан “bucineccman” бизнесмен, яъни бизнес билан шуғулланувчи, ишбилармон, тожир, PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 119 тадбиркор, умуман фойдали иш юритувчилар маъносини билдирувчи ибора келиб чиққан ва кенг ишлатилади. Бозор иқтисодига њтиш муносабати билан бундай иборалар бизнинг тилимизга ҳам кириб келмоқда. Юқоридаги иборалардан келиб чиқиб барча тадбиркорлар, фирмалар њз фаолияти режасини “Бизнес план”, яъни “Иш режаси” деб юритишади. Бизнес-режани қандай таърифлаш мумкин. Биринчидан, бизнес-режа корхона фаолияти тњғрисидаги ғоя, мақсад, менежмент, маркетинг фаолияти ва ишлаб чиқаришни келажакга мњлжалланган књрсаткичлари мажмуасидан иборат ҳужжат сифатида тушуниш мумкин. Иккинчидан, фаолиятда шаклланадиган иқтисодий муносабатларни тасвирлайдиган, корхонанинг ривожланиши учун зарур бњлган чора-тадбирларни асословчи ҳисоб-китоблар йиғиндиси. Учинчидан, корхонанинг комплекс иш режаси сифатида корхонанинг “компаси” деб ҳисоблаш мумкин. Бизнес-режа ибораси ғарб давлатларида асосан кичик ва њрта корхоналарнинг, фирмаларнинг комплекс иш режаси сифатида тушунилади ва унинг асосий мақсади раҳбариятига фирманинг ҳолати тњғрисида ва унинг ривожланиш имкониятларини тасвирлашдир. Бизнес-режа амалиётда бир неча хил турларда тузилади. Улар асосан тњрт хил бњлиб, ҳар бирининг њзига хос хусусиятлари мавжуд. Фирманинг ички бизнес-режаси, айланма маблағларни тњлдириш мақсадида кредит олиш учун тузиладиган бизнес-режа, инвестиция бизнес-режаси, молиявий барқарорлаш режаси улар қаторига киради. Ўзбекистон Республикасида корхоналарнинг бизнес-режасига давлат томонидан катта эътибор берилиши бежиз эмас. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 январ 2003 йил “Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тњғрисида”ги фармонида: “... ижрочи орган томонидан келгуси йилга ишлаб чиқиладиган корхона бизнес- режаси акциядорларнинг умумий йиғилиши тамонидан ёки унинг топшириғи бњйича кузатувчи кенгаш томонидан тасдиқланиши лозим. Ишлаб чиқаришни њстириш, фойда олишни књпайтириш ва дивидендларни тњлаш ана шу бизнес-режанинг энг муҳим књрсаткичлари бњлиши керак; директор (акциядорлик жамиятининг ижрочи органи) йиллик бизнес-режа қандай бажарилаётгани тњғрисида ҳар чоракда кузатувчи кенгаш олдида ҳисобот беради. Кузатувчи кенгаш йиллик бизнес-режа PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 120 қњпол равишда бузилган ёки унинг тасдиқланган параметрларини бажариши барбод этилган ҳолларда директор (бошқарув раиси) билан ишга олиш шартномасини муддатидан илгари тњхтатиш ҳуқуқига эга;...” деб таъкидланган. Бизнес-режа иқтисодий жараённинг қуйидаги иштирокчилари категорияси учун мўлжалланилади: 1. Корхона мулкдорларига. Улар учун бизнес-режа раҳбарлик ҳужжати ҳисобланади. Бизнес-режани ишлаб чиқишдаги иштироки менежерларни корхона фаолиятини чуқур ўрганишга, уни ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришда тўғри қарорлар қабул қилиш имкониятини яратади; 2. Корхона мулкдорларига. Корхона мулкдорлари бизнес- режани ўз мақсад ва манфаатларини амалга ошириш учун менежерларга таъсир қилиш учун ишлатади; 3. Ташқи инвесторларга (кредиторлар, акция эгалари ва ҳ.к.). Инвесторларни уларни қўйган маблағларидан келадиган даромад қизиқтиради, шу сабабли улар корхона фаолиятини назорат қиладилар; 4. Корхона фаолиятида иштирок этувчи бошқа шерикларга (маҳсулот ва бошқа ресурслар билан таъминловчи, улгуржи сотиб олувчилар, давлат органлари ва ҳ.к. корхона фаолиятида қатнашувчилар). Бизнес-режани янги ташкил қилинаётган корхона ҳам, ишлаётган корхона ҳам тузади. Уни кичик, ўрта ва йирик корхоналар ҳам ишлаб чиқади. Бизнес-режани ишлаб чиқишда асосан иккита мақсадни тутиш зарур: 1. Корхонани ҳозирги ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, уни тараққиёт этиш мақсади, мақсадга эришиш йўллари ва кутилаётган натижасини аниқлаш; 2. Ташқи инвестор ва шерикларга корхонани афзалликларини жозибалик қилиб кўрсатишга эришиш. Фирмалар фаолиятлари ҳар хил бњлганлиги учун уларда бизнес режаси ҳам ҳар хил шаклда, тартибда тузилади. Лекин бизнес- режани тузишнинг умумий халқаро стандарт талаблари мавжуд. Масалан: бизнес-режа корхонанинг ички ҳисобот тизимига, раҳбарият ва ташқи инвесторлар, шерикларга назорат қилиш талабларига жавоб бериши, ҳамда кичик корхоналар учун 10-20 варақдан, йирик корхоналар учун 40-50 варақдан ошмаслигини талаб қилинади. Инвестиция бизнес-режаси њз стандартига эга, унинг ҳажми 75 варақдан ошмаслиги керак. Бизнес-режанинг мазмуни ва таркиби PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 121 ундаги бўлимларни тўлалиги, уни қисмларга бўлиниши; кимга мўлжалланганлиги (корхона, инвестор, банк кредити); режалаштириш даври (1 йил, 3-5 йил, 5 йилдан ортиқ); тузувчиларнинг малакаси ва амалий тажрибасига (техник-иқтисодий асослаш) қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Инвесторларнинг манфаатини књзлаш, тижорат сирларини ҳимоя қилиш, фан-техника ютуқларининг махфийлигини таъминлаш, олинган кредитларнинг қайтарилишини таъминлашни бизнес-режада асослаш умумий талаблар қаторига киради. Бизнес-режани таркиби уни ишлаб чиқиш усул ва услублари, кимга мўлжалланганлигига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Умумлаштирилган ҳолда бизнес-режа қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: 1. ташриф варағи; 2. корхона; 3. бозор ва рақобат; 4. маҳсулот; 5. сотиш; 6. ишлаб чиқариш; 7. молия; 8. инвестиция; 9. қўшимча ахборотлар. Ўрта ва йирик корхоналарнинг бизнес-режаси таркиби: 1. титул варағи. 2. ташриф варағи; 3. бизнеснинг қисқа мазмуни ёки корхонанинг мақсади; 4. маркетинг ва товар (иш, хизмат)ни сотиш; 5. инновация; 6. маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш; 7. бошқарув; 8. ходимлар; 9. хавф ва хатарни баҳолаш ва суғурта; 10. ҳуқуқий режа; 11. корхона харажатлари; 12. молиявий режа; 13. илова қилинаётган ҳужжатлар каби бўлимлардан иборат бўлади. Кичик корхоналарнинг бизнес-режаси ташриф варағи, бизнесни мазмуни, маркетинг режаси, маҳсулот ишлаб чиқиш ва молиявий режадан ташкил топади. Бизнес-режани техник-иқтисодий асослаш усул ва услублари “Бизнес-режа” фанида чуқур ўрганилади. Шу сабабли бу масалаларни ёритишга тўхталмадик. Бизнес-режаси юқорида келтирилган таркибдан књриниб турибдики, уни тузиш учун ҳар бир тадбиркор, корхона раҳбари, иқтисодчи, корхона иқтисоди, менежмент, маркетинг, молия ва кредит, солиқ ва солиқлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, бизнес-режа, савдо логистикаси, иқтисодий география, математика каби фанларни чуқур њрганиши зарур. Чунки, бу фанлардан ўрганган билимлар асосидагина ҳар томонлама асосланган бизнес-режа тузишга эришиш мумкин. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling