3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

Таянч иборалар: мулк, узоқ муддатли активлар, асосий фонд, 
асосий восита, асосий ишлаб чиқариш фондлари, ноишлаб чиқариш 
асосий фондлари, асосий фондларнинг жисмоний ва маънавий 
эскириши, амортизация, ишлаб чиқариш қуввати, асосий фондлар 
модернизацияси. 
Такрорлар учун саволлар 
1. Корхоналар мулкининг асосий фондга мансуб эканлиги 
қанақанги мезонларга кўра аниқланади? 
2. Асосий ишлаб чиқариш фондига тушунча беринг. 
3. Асосий ишлаб чиқариш фондлари қанақанги кўринишларда 
баҳоланади? 
4. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг жисмоний ва 
маънавий эскириши мазмунини ва уларга таъсир этувчи омилларни 
ёритинг. 
5. Асосий ишлаб чиқариш фондларини такрор ишлаб чиқариш 
манбаларини айтинг. 
6. 
Амортизациянинг моҳиятини ва кейинги йилларда 
амортизация сиёсатида қанақанги ўзгаришлар рўй берганини ёритинг. 
7. Корхона ишлаб чиқариш қувватига тушунча беринг. 
8. 
Асосий 
ишлаб 
чиқариш 
фондларининг 
самарали 
ишлатилиши қайси кўрсаткичлар билан ифодаланади? 
9. 
Корхоналар асосий ишлаб чиқариш фондларидан 
фойдаланишини яхшилашнинг муҳим ва реал йўлларини айтинг. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


161 
VIII боб. КОРХОНА АЙЛАНМА ФОНДЛАРИ ВА
АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАР 
 
8.1. Айланма фондлар ва айланма маблағлар тўғрисида 
тушунча. 
8.2. Айланма фондларнинг таркиби. Шаклланиш манбалари ва 
фойдаланиш кўрсаткичлари. 
8.3. Корхона айланма фондлар элементларини тежаш. 
8.4. Айланма маблағлар ва уларнинг самарадорлигини ошириш 
йўллари. 
8.1. Айланма фондлар ва айланма маблағлар 
тўғрисида тушунча 
Айланма активлар ҳам корхона мулки ҳисобланиб, улар 
айланма фондлар ва муомала фондларининг пул шаклидаги 
йиғиндисини ифодалайди. 
Узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун асосий 
ишлаб чиқариш фондлари билан бир қаторда меҳнат предметлари 
(моддий ресурслар) зарур бўлади. Меҳнат предметлари меҳнат 
воситалари билан биргаликда меҳнат маҳсулотини, унинг истеъмол 
қийматини яратишда ва қийматнинг шаклланишида қатнашади.
Меҳнат предметлари ишлаб чиқаришнинг бир циклидагина 
қатнашади ва ўзининг натурал шаклини ўзгартиради, қийматини тўлиқ 
янгидан яратилган маҳсулотга ўтказади. 
Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотилганидан кейин уларни 
ишлаб чиқариш учун сарфланган маблағлар корхонага қайтади ва доимо 
оборотда қатнашади. Корхонанинг маблағлари доиравий айланишнинг 
турли босқичларида: пул, ишлаб чиқариш воситаси ва тайёр маҳсулот 
(товар) шаклида бўлади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


162 
Ишлаб чиқариш воситалари (яъни меҳнат предметлари ва 
меҳнат воситалари) такрор ишлаб чиқариш жараёнида тутган ўрнига ва 
айрим хусусиятларига қараб асосий ва айланма фондларга ажратилади. 
Меҳнат предметлари тўлиқ, меҳнат воситаларининг айримлари 
(хизмат муддати ва қийматига кўра) айланма фонд таркибига киради. 
Ишлаб чиқариш корхоналарининг айланма фондлари ишлаб 
чиқариш ва муомала доирасига ажратилган бўлиб, шунга мувофиқ улар 
муомала ва айланма ишлаб чиқариш фондларини ҳосил қилади. 
Биринчисига сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар, корхона 
кассасидаги ва унинг тижорат банкидаги счётида сақланаётган пул 
маблағи ҳамда ҳисоб-китоблардаги маблағлар киради. Иккинчисига эса 
ишлаб чиқариш заҳиралари, тугалланмаган ишлаб чиқариш ва корхона 
ўзи тайёрлаган ярим тайёр маҳсулотлар, келгуси давр харажатлари ва 
бошқалар киради. 
Айланма ишлаб чиқариш ва муомала фондлари такрор ишлаб 
чиқаришнинг узлуксиз бўлишлигини таъминлайди. Уларнинг миқдори 
ва таркиби нафақат ишлаб чиқаришнинг эҳтиёжи, шу билан биргаликда 
муомала эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ишлаб чиқариш 
ва муомала фондлари заҳираларини шакллантириш учун мўлжалланган 
пул маблағлари корхонанинг айланма маблағи дейилади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling