3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


 Айланма фондларнинг таркиби, шаклланиш


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

8.2. Айланма фондларнинг таркиби, шаклланиш
манбалари ва иқтисодий табиати 
Қайд этилганидек, корхонанинг айланма ишлаб чиқариш 
фондлари уч қисмдан иборат: 
- ишлаб чиқариш заҳиралари; 
- тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр 
маҳсулотлар; 
- келгуси давр харажатлари. 
Ишлаб чиқариш заҳиралари - бу ишлаб чиқариш жараёнига 
киритиш учун тайёрланган меҳнат предметларидир. Улар хом ашё, 
асосий ва ёрдамчи материаллар, ёнилғи, сотиб олинган ярим тайёр 
маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар, идиш ва идиш материаллари, асосий 
фондларни жорий таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлардан иборат. 
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ўзи тайёрлаган ярим тайёр 
маҳсулотлар - бу ишлаб чиқариш жараёнига кирган меҳнат 
предметлари: материаллар, деталлар, ишлов ёки йиғиш жараёнидаги 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


163 
буюмлар, шунингдек корхонанинг бир цехида охиргача ишлаб 
чиқарилмаган ва кейинчалик шу корхонанинг бошқа цехларида 
ишланиши лозим бўлган ярим тайёр маҳсулотлар. 
Келгуси давр харажатлари - бу айланма фондларнинг номоддий 
элементлари бўлиб, улар жорий даврда амалга оширилган, лекин 
келгуси давр маҳсулотига тааллуқли бўлган янги маҳсулотни тайёрлаш 
ва ўрганиш харажатларини ўз ичига олади (масалан, янги турдаги 
маҳсулотларнинг технологиясини яратиш ва ишлаб чиқиш харажатлари 
ва бошқалар). 
Эркин бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг асосий 
вазифалардан бири - ресурсларни тежаш тамойилига риоя қилган ҳолда 
ишлаб чиқаришни жадаллаштиришдир. 
Тежамкорлик режимини таъминлаш буйича чора тадбирлар 
тизимида асосий ўринни меҳнат предметларини тежаш эгаллайди. Бу 
маҳсулот сифати, ишончлилиги ва узоқ муддат хизмат қилишига зарар 
етказмаган ҳолда унга сарфланадиган хом ашё, материаллар, ёнилғи 
харажатларини камайтиришни билдиради. 
Ҳозирги шароитда айланма фондларни тежашнинг иқтисодий 
аҳамияти қуйидагича ифодаланади: 
- хом ашё, материал, ёқилғи харажатларининг камайиши ишлаб 
чиқариш учун катта иқтисодий фойдани таъминлайди. Бу, аввалом бор, 
мавжуд моддий ресурслар миқдоридан кўпроқ тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқариш имконини беради; 
- моддий ресурсларни тежаш, ишлаб чиқаришга янги, 
тежамлироқ материалларни киритиш такрор ишлаб чиқариш жараёнида 
алоҳида тармоқлар ўртасида тараққий этган нисбатларни белгилашга, 
саноат ишлаб чиқаришнинг мукаммал тармоқ структурасига эришишга 
имкон беради; 
- моддий ресурсларни тежашга интилиш янги техникани жорий 
этиш ва технологик жараёнларни мукаммаллаштиришга туртки беради; 
- моддий ресурслар истеъмолидаги тежамкорлик ишлаб 
чиқариш қувватларидан фойдаланишни яхшилашга ва жонли меҳнат 
харажатларининг тежалишига ҳам олиб келади (материалларни ташиш; 
сақлашга сарфланадиган иш кучи камаяди); 
- моддий ресурслар тежалиши саноат маҳсулоти тан-нархининг 
камайишига ёрдам беради. Ҳозирги вақтда моддий харажатлар ҳисобига 
барча ишлаб чиқариш харажатларининг 3/4 қисми тўғри келади. 
Кейинчалик, ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ўсиши билан 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


164 
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича умумий харажатларда буюмлашган 
меҳнат улуши ошиб боради ва демак, меҳнат предматлари ва меҳнат 
воситаларидан фойдаланишни яхшилаш ижтимоий ишлаб чиқариш 
харажатларини тежашнинг асосий йўналиши бўлиб ҳисобланади; 
- маҳсулот таннархининг камайишига таъсир қиладиган 
моддий ресурслар тежамкорлиги корхонанинг молиявий ҳолатига ҳам 
ижобий таъсир қилади. 
Шундай қилиб, айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш 
ва тежамкорлигининг иқтисодий самарадорлиги корхонанинг барча 
ишлаб чиқариш ва хужалик фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. 
Ишлаб чиқаришда айланма фондлардан фойдаланишни 
баҳолаш. 
Айланма фондлардан фойдаланишни ҳар томонлама яхшилаш - 
саноат корхоналарининг муҳим вазифаларидан биридир. Хом ашё, 
ёнилғи, ёрдамчи материаллардан қанчалик яхши фойдаланилса, 
маҳсулотнинг маълум миқдорини ишлаб чиқариш учун улар шунчалик 
кам сарфланади. Бу орқали саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 
ҳажмини ошириш имконияти вужудга келади. 
Моддий ресурслар сарфи кўрсаткичлари ва моддий 
ресурслардан фойдаланиш даражаси кўрсаткичлари фарқланади. 
Моддий ресурслар сарфи уларнинг ишлаб чиқариш 
истеъмолини ифодалайди. Ишлаб чиқариш харажатлари корхона 
томонидан бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича дастурни 
бажаришга сарфланган барча моддий ресурслар миқдорини қамраб 
олади. Моддий ресурслар таъмирлаш эҳтиёжларига, ёрдамчи хўжаликни 
таъминлашга, корхона ичида транспорт хизматига, маданий-маиший 
эҳтиёжларга ҳам сарфланади. Моддий ресурслар истеъмоли уларнинг 
умумий ва салмоқли улуши билан тавсифланади. 
Моддий ресурслар умумий сарфи - бу ҳисобот даврида бутун 
ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун жами моддий ресурслар ёки 
унинг алоҳида турлари истеъмолидир. Моддий ресурслар умумий сарфи 
- натурал шаклда; турли хил моддий ресурсларнинг жами сарфи қиймат 
шаклида ҳисобга олинади. 
Муайян “m” турдаги ресурсларнинг салмоқли улуши деганда 
ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот бирлиги сарфланган моддий 
ресурслар миқдори тушунилади. У ҳисобот даврида мазкур маҳсулотни 
ишлаб чиқаришга сарфланган барча моддий ресурслари миқдорини 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


165 
(МР
м
) ушбу маҳсулотнинг яроқли бирликлари миқдорига (N) бўлиш 
йўли билан аниқланади: 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling