3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
∑ N
M=————— ∑ М á.ì P Бу ерда: ∑ Ì áì P - таққослама нархларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми. Ишлаб чиқариш дастурини ишлаб чиқиш ва саноат корхоналари ишини таҳлил қилиш учун ҳар бир саноат тармоғида моддий ресурслардан самарали фойдаланиш даражасининг турли хил кўрсаткичлари ишлатилади. Улар ишлаб чиқаришда моддий ресурслардан фойдаланиш шарт-шароитларини тўлиқ акс эттиради ва ишлаб чиқариш истеъмолининг барча босқичларини қамраб олади. Хом ашёга бирламчи ишлов берадиган тармоқларда қуйидаги кўрсаткичлар қўлланилади: - бошланғич хом ашёда фойдали модда миқдори (рудада темир, лавлагида шакар миқдори ва ҳоказо); PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 167 - бошланғич хом ашёдаги фойдали моддадан фойдаланиш даражаси ва хом ашёга ишлов бериш жараёнида вужудга келадиган йўқотишлар фоизи; - яроқли маҳсулотни якуний ишлаб чиқариш. У яроқли маҳсулот ҳажмини бошланғич хом ашё ҳажмига бўлиш билан, шунингдек фоизларда (натижани 100 га кўпайтириш керак) ҳисобланади. Яроқли маҳсулот ишлаб чиқариш кўрсаткичи унинг якуний миқдорини баҳолашда хизмат қилади. Масалан, рудадан 20% мис олинди, лекин бу режадаги ишлаб чиқариш 100% эканлигини билдирмайди. Мисни режадаги ишлаб чиқариш 23% бўлиши мумкин, бу рудада миснинг ҳақиқий миқдорини ифодалайди. Қора металлургияда пўлат эритишда темирдан фойдаланиш баланс усули билан ҳисобланади. Темир балансининг кирим қисмида хом ашё харажатининг элементлари ва миқдорлари кўрсатилади (турли хил руда, лам, стружка). Харажат қисмида олинган маҳсулот, йўқотишлар ва чиқиндиларнинг турлари ва миқдорлари аниқланади (турли хил чуян, шлак, угар ва ҳоказо). Пўлат эритиш бўйича темир баланслари ва прокат ишлаб чиқариш бўйича металл баланслари ҳам шундай ҳисобланади. Бу баланслар сарф-харажат коэффициентларини аниқлаш имконини беради. Бу коэффициентлар сарфланган материаллар оғирлигининг яроқли маҳсулот тоннасига нисбатини ифодалайди. Машинасозлик тармоқларида айланма фондларнинг асосий элементи - металлдан фойдаланиш даражасини аниқлашда тегишли кўрсаткичлари қўлланилади. Машина ва механизмларни ясаш босқичида машинанинг нисбий металл сиғими кўрсаткичи (машинанинг нисбий оғирлиги) О н ҳисобланади. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling