3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

Давр харажатлари 
Давр харажатлари деганда бевосита ишлаб чиқариш жараёни 
билан боғлиқ бўлмаган харажатлар ва сарфлар тушнилади: бошқарув 
харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари ва умумхўжалик 
аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар. 
Корхоналарнинг сотиш харажатларига қуйидагилар киради: 
- товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё 
транспортида ва от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт 
воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар; 
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ишлари 
харажатлари (меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; ижтимоий суғуртага 
ажратмалар; савдо рекламаси харажатлари; товарларни сақлаш, уларга 
ишлов бериш ва уларни навларга ажратиш харажатлари; ташиш, сақлаш 
ва сотиш чоғида товарларнинг норма доирасида ва ундан ортиқча 
йўқотилиши; ўраш-жойлаш материаллари харажатлари; мол-мулкни 
мажбурий суғурта қилиш харажатлари ва бошқалар); 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


217 

сотиш 
бозорларини 
ўрганиш 
бўйича 
белгиланган 
нормативлар доирасида ва ундан ортиқча харажатлар (маркетингга, 
рекламага сарфланган харажатлар); 
- юқорида санаб ўтилмаган сотиш бўйича бошқа харажатлар. 
Бошқарув (маъмурий) харажатлар 
Корхоналарда бошқарув харажатларига қуйидагилар киради: 
- бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш 
харажатлари; 
- бошқарув ходимларига тегишли бўлган ижтимоий суғуртага 
ажратмалар; 
- хизмат енгил автотранспортига ва хизмат микроавбусини 
сақлаш, ёллаш ва ижарага олиш харажатлари; 
- корхонани ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва 
уларни бошқариш харажатлари; 

бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, 
сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга 
тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ва 
уларга хизмат кўрсатиш харажатлари; 
- ижара, хизматлар кўрсатилганлиги учун алоқа узелларига ҳақ 
тўлаш (АТС, уяли, йўлдош, пейжинг алоқа); 
- шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун 
белгиланган нормативлар доирасида ва улардан ортиқча ҳақ тўлаш; 
- маъмурий - бошқарув эҳтиёжлари учун бинолар ва хоналар 
ижараси учун ҳақ тўлаш; 
- маъмурий фаолиятга эга бўлган асосий фондларни сақлаш ва 
уларни тузатиш, шунингдек эскириш (амортизация) харажатлари; 
- юқори ташкилотлар ва юридик шахс мақомига эга 
бирлашмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва 
бошқалар харажатларига ажратмалар; 
- ходимларни ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ 
бўлмаган мол-мулкни мажбурий суғурта қилиш; 
- бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш бўйиа 
белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқча харажатлар; 
- белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқа миқдордаги 
харажатлар; 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


218 
- умумий овқтланиш корхоналари ва бошқаларга биноларни 
текин бериш ва коммунал хизматлар қийматига ҳақ тўлаш 
харажатлари; 
- бевосита ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган, 
табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига эга бўлган жамғармаларни 
сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ жорий харажатлар, шу 
жумладан йўл қўйиладиган нормалар доирасида ва улардан ортиқча 
ифлослантирувчи 
моддаларнинг 
атроф-муҳитга 
чиқарилганлиги 
(ташланганлиги) учун тўловлар. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling