3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
- Bu sahifa navigatsiya:
- АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ
- УФ=АФФ+МД-МХ
- СФ=СТФ-ДС-БС
ЯФ=ССТ-ИТ
бунда, ЯФ - ялпи фойда; ССТ - сотишдан олинган соф тушум; ИТ - сотилган маҳсулотнинг ишлб чиқариш таннархи. - асосий фаолиятдан кўрилган фойда - бу маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда билан давр харажатлари ўртасидаги тафовут ва плюс асосий фаолиятдан кўрилган бошқа даромадлар ёки минус бошқа зарарлар кўринишида бўлади: АФФ=ЯФ-ДХ+БД-БЗ бунда, АФФ - асосий фаолиятдан олинган фойда; ДХ - давр харажатлари; БД - асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар; БЗ - асосий фаолиятдан кўрилган бошқа зарарлар. - умум хўжалик фаолиятидан олинган фойда - бу асосий фаолятдан олинган фойда суммаси плюс молиявий фаолиятдан кўрилган даромадлар ва минус харажатлар кўринишида бўлади: УФ=АФФ+МД-МХ бунда, УФ - умумхўжалик фаолиятдан олинган фойда; МД - молиявий фаолиятдан олинган даромадлар; МХ - молиявий фаолият харажатлари. - солиқ тўлангунгача олинган фойда - бу умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда плюс фавқулодда (кўзда тутилмаган) вазиятлардан кўрилган фойда ва минус зарар кўринишида бўлади: PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 224 СТФ= УФ+ФФ-ФЗ бунда, СТФ - солиқ тўлангунгача олинган фойда; ФФ - фавқулодда вазиятлардан олинган фойда; ФЗ - фавқулодда вазиятлардан кўрилган зарар - йилнинг соф фойдаси - бу солиқ тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган фойда. У солиқ тўлангунгача олинган фойдадан фойда (даромад) дан тўланадиган солиқни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқлар ва тўловларни чиқариб ташлаган ҳолда аниқланади: СФ=СТФ-ДС-БС бунда, СФ - соф фойда; ДС - фойда (даромад)дан тўланадиган солиқ; БС - бошқа солиқлар ва тўловлар Демак, фойда корхона хўжалик фаолиятидан олинган даромадларнинг харажатлардан ортиқ бўлганлигидан, яъни ижобий молиявий натижага эришилганидан дарак беради. Унинг миқдори, асосан, иккита кўрсаткичга - маҳсулот нархи ва уни ишлаб чиқариш харажатларига боғлиқ. Эркин рақобат шароитида маҳсулотга нарх уни ишлаб чиқарувчи ёки уни харид қилувчининг ҳоҳишига қараб паст юқори қўйилмайди. Маҳсулот нархи эркин бозорнинг нархлаштириш қонуниятлари таъсири остида, автоматик равишда белгиланади. Корхона ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори даражадаги нархларда сотилса ва уларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар пасайса фойда массаси, табиий равишда, салмоқли бўлади. Ҳар бир корхона шундай натижага эришишга интилишади. Чунки, фойда корхона молиявий ресурсининг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Молиявий ресурс қанчалик ўсиб борса корхонанинг молиявий барқарорлиги шунчалик мустаҳкамланиб боради. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида корхона соф фойдасининг тақсимоти ўзига хос хусусиятларга эга. Бунга корхонанинг мулк шакли таъсир этади. Соф фойда тақсимоти қуйидаги кўринишларда бўлади: PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 225 - акционерлик жамиятида дивидентлар тўлашга ва резерв капиталига ажратма қилинади. Унинг қолган қисми тақсимланмаган фойда кўринишида жамият ихтиёрида қолади ва корхона фаолиятини ривожлантиришда (асосий фондларни кенгайтиришда ва айланма маблағларни шакллантиришда) қатнашади; - қўшма корхонада резерв капиталига ажратма қилинади, унинг уставига мувофиқ таъсисчилр ўртасида тақсимланади ёки таъсисчилар қарорига биноан корхона фаолиятини ривожлантиришга ишлатилади; - хусусий корхоналарда резерв капиталига ажратма қилинади ва унинг қолган қисми тақсимланмаган фойда кўринишида корхона фаолиятини ривожлантиришда иштирок этади; - давлат корхоналарида резерв фондига ажратма қилинади, қолган қисми эса Устав фондига қўшилади. Маълумки, корхона Устав фонди унинг асосий ва айланма фондларини шакллантиришда муҳим манба ҳисобланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидан оладиган фойданинг миқдори ички ва ташқи омиллардан боғлиқ.Ички омилларга янги техника ва технологияларни жорий этиш, хўжалик юритиш даражаси, раҳбарият ва менежерларнинг билимдонлиги (омилкорлиги), маҳсулотнинг рақобатбардошлиги, ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш даражаси киради. Корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган ташқи омилларга бозор коньюнктураси, ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддий-техник ресурсларнинг нархи, амортизация нормалари, солиқ солиш тизими ва бошқалар. Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида ҳар бир корхонада фойдани кўпайтириш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш лозим. Умуман олганда бундай тадбирлар қуйидаги кўринишларда бўлиши мумкин: - у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича монопол ўринни эгаллашга (ноёб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга) эришиш; - доимо ўзгарувчан коньюнктурга қараб ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янгилаб туриш; - рақобатбардошлик шароитида товарларнинг сотила олишини таъминлаш мақсадида харидорларга турли хил хизматлар кўрсатиш (жумладан, товарлар сотилгандан кейинги хизматлар); - маҳсулот ишлаб чиқаришни ўстириш; - маҳсулот сифатини яхшилаш; - ортиқча ускуналар ва бошқаларни сотиш ёки ижарага бериш; PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 226 - мавжуд моддий ресурслардан, ишлаб чиқариш қувватларидан ва иш майдонларидан, ишчи кучи ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш асосида маҳсулотларнинг таннархини пасайтириш; - ишлаб чиқаришни диверсификациялаш; - маҳсулотларни сотиш бозорини кенгайтириш ва бошқалар. Корхона фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун якуний натижани (фойдани) ишлаб чиқариш харажатлари ёки шндай натижага эришишни таъминлаган ресурслар билан таққослаш лозим. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling