3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

 
 
5.1. Бозор иқтисоди шароитида режалаштиришнинг
методологик асослари 
 
Бозор 
иқтисоди 
шаклланиши 
шароитида 
иқтисодий 
фанларнинг вазифаларидан бири режалаштириш муносабатларини 
тњғри ва илмий асослашдан иборатдир. 
Иқтисодиёт фанининг асосчиларидан бири қадимги грек 
файласуфи Аристотельнинг айтишича, ҳар қандай неъмат яратиш ҳар 
жойда, ҳар томонлама икки хил шартга боғлиқ, яъни, биринчиси, ҳар 
қандай фаолиятни келажак мақсадини тњғри аниқлаб олиш, 
иккинчидан, мақсадга эришишга муносиб воситаларини топишдан 
иборатдир. 
Ушбу иборалардан келиб чиқадики, тарихан инсоният њз 
фаолиятини амалга оширишда абстракт фикрлаш асосида уни доимо 
прогноз қилган ва режалаштирган. 
Режалаштириш 
атамаси 
ҳаётга 
кейинчалик 
айниқса 
социалистик тизим даврида тадбиқ қилинган. Носоциалистик тизимдаги 
давлатларда кўпроқ прогноз, программа, стратегия, концепция каби 
атамалар ишлатилади. Буларнинг ҳаммаси бир хил вазифани, яъни 
келажакда содир бўладиган ёки содир бўлиши мумкин бўлган ҳодиса ва 
жараёнларни келиб чиқиши, амалга ошириш тартиби, йўлларини ва 
кетма-кетлигини кўрсатади. Сњз атамада эмас. Сњз унинг асл 
мазмунида. 
Ҳар қандай хњжалик юритишнинг самараси иқтисодиёт 
қонунларининг талабларини чуқур њрганиш асосида режалаштириш 
назариясини ишлаб чиқилишига ва унинг методологиясини яратишга 
боғлиқ. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


101 
Тарихан иқтисодиёт билан боғлиқ фанлар њз назариясини 
такомиллаштириш асосида режалаштириш назариясини яратган. 
Режалаштириш 
назарияси 
жамиятнинг 
тараққиёт 
қонуниятларини билиш, жараёнлар ва ҳодисалар ўртасидаги 
боғлиқликни объектив сабаб ва оқибатларини ўрганиш, уларни 
диалектик 
ва 
логик 
усуллар 
билан 
асослаш 
негизида 
режалаштиришнинг методологиясини яратган. 
Режалаштириш методологияси режалаштириш жараёнининг 
ички логикасини ёритиб беради. Режалаштириш методологияси 
режалаштириш жараёнини ташкил қилиш, уни ишлаб чиқиш ва жорий 
қилиш 
принципларини, 
методларини, 
таркибини, 
тартибини, 
этапларини ва књрсаткичлари системасини асослаб беради. 
Режасиз ҳар қандай ғоя, мақсад, сафсатага айланиб қолади. Ҳар 
қандай ижтимоий тизимда њз фаолиятини юргизишда инсоният учта 
бир-бири билан тиғиз боғлиқ бњлган фундаментал муаммолар билан 
тњқнашади. Бозор иқтисоди шаротида шаклланган иқтисодий назария у 
муаммоларни қуйидагича таърифлайди. 
Биринчидан, нима ишлаб чиқариш ва қанча миқдорда? 
Иккинчидан, қандай ишлаб чиқариш ва қанча харажатлар зарур 
бњлади? 
Учинчидан, ким учун ишлаб чиқарилади ва улар қандай 
тақсимланади? 
Жамият ва унинг субъектлари олдидаги бундай муаммолар, 
албатта, њз-њзидан ҳал бњлмайди. Бунинг учун халқ хњжалигини 
ташкил қилиш, бошқариш, тармоқлараро ва хњжалик субъектлари 
њртасидаги 
иқтисодий 
алоқаларни 
боғлаш, 
сотувчи 
билан 
истеъмолчилар орасидаги муносабатларни, товар билан баҳо миқдорини 
мослаштириш ва ҳоказолар каби иқтисодий жараёнлар, ҳодисаларни 
уйғунлаштириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурияти тњғилади. Бу 
ҳодисалар ва жараёнларни тартибга солиш ҳамда улар њртасидаги 
боғлиқликни таъминлаш, аввалам бор иқтисодий қонунлар таъсири 
остида ва албатта давлатни аралашиши натижасида юз беради. Бундай 
умумиқтисодий қонунлардан бири жамиятни режали-мутаносиб 
(пропорционал) ривожланишидир. 
Социалистик иқтисодиёт назарияси књп йиллар давомида 
пропорционал режали-мутаносиб ривожланиш қонунининг ҳаракатини 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


102 
ўзигача бњлган формацияларда ижтимоий ишлаб чиқаришга таъсирини
инкор қилиб, унинг ҳаракат қилиш заруриятини фақатгина ишлаб 
чиқариш воситаларига ижтимоий мулк туғдиради деб тасдиқлаб келди. 
Лекин, бозор иқтисодиётини шаклланиши ва ривожланиш 
тарихига назар солинса, режалаштириш бошқаришнинг асосий қоидаси 
(принципи), асосий омили сифатида ҳаётда тарихан ишлатилиб 
келинган. 
Фредрих Уинслоу Тейлор (1886-1915 й.) ҳозирги замон 
менежментини асосчиси деб ҳисобланган, ишлаб чиқаришни 
ташкиллаштириш назариясини яратган. Унинг “Менежментни илмий 
принциплари” номли асарида меҳнатни ташкил қилиш қонуниятлари 
тњғрисидаги билимларни қатъий илмий тизими, меҳнатни ташкил 
қилишни, вақтни њрганиш усуллари (хронометраж), таннархни 
ҳисоблашни математик усуллари, иш ҳақини дифференциация қилиш, 
меҳнат жараёнини таҳлил қилиш ва унинг асосида режалаштириш, 
ташкил қилиш масалалари асосланган. Ф.Тейлор нафақат юқоридаги 
қоидаларни назарий асослаган, уларни ишлаб чиқариш жараёнига 
тадбиқ қилган. 
Генри Лодренс Гамнт (1861-1919й.) корхона фаолиятини 
тезкор режалаштириш ва бошқаришга асос солган. Унинг “Графиги 
Гамнта” номи билан машҳур бњлган графикларни режалаштириш 
тизими ишлаб чиқариш корхоналарида кенг фойдаланилган. 
Горрингтон Эмирсон (1853-1931й.) меҳнат унумдорлигини 
оширишни 12 та қоидасини ишлаб чиққан. Уларга бошқаришни 
бошланғич нуқтаси сифатида мақсадни аниқлаш; камчиликлар ва 
нуқсонларни тан олиш ва сабабини ахтариш; ходимлар фаолиятини 
регламентация ва назорат қилиш, ҳамда моддий рағбатлантириш; ишлаб 
чиқариш жараёни элементларини нормалаштириш, доимий, тњла, реал 
ва тезкор ҳисоб-китоб қилиш, режалаштириш каби масалаларни 
киритган. 
Германия Федератив Республикаси Канцлери Людвиг Эрхард 
(1950-1960й) иқтисодий реформалар њтказган ва реформанинг асосий 
йњналишларидан бири сифатида индикатив режалаштиришни жорий 
қилиш бњлиб ҳисобланган. Индикатив режалаштириш индикатив 
књрсаткичларни тасдиқлашдан иборат бњлиб, уларни бажарилишини 
таъминлаш учун қудратли иқтисодий, ҳуқуқий, маъмурий дастаклар 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


103 
(инструментларни) ишлатишни књзда тутган. Жаҳон иқтисодиёт 
назарияси ютуқлари ва тажрибасини ишлатиш асосида индикатив 
режалар чуқур илмий асосда ишлаб чиқилиб, уни тайёрлашга юқори 
касбий малакага эга бњлган иқтисодчилар, олимлар жалб қилинган. 
Ривожланган давлатлар иқтисодиётидаги етук ютуқларга 
эришиш, кризисларни бартараф қилиш, стратегик, жорий ва тезкор 
режалаштириш усулларини, қоидаларини ишлатиш асосида эришган 
десак муболаға бњлмайди. Уларда режалаштириш масалалари билан 
шуғулланадиган зарурий кафолатларга эга бњлган вазирликлар, 
идоралар, муассасалар ташкил қилинган. Барча фирмалар, компаниялар, 
корпорациялар, корхоналар прогнозлаш ва режалаштириш билан 
шуғулланадиган функционал бошқарув органларига эга.
Корхоналар, фирмалар фаолиятини режалаштириш илмий 
асосланган ҳолда ташкил қилинади. Чет эл адабиётларида 
режалаштиришни ташкил қилишни асосан икки хил усули келтирилади. 
Биринчиси, “break-down” - юқоридан пастга усули, иккинчиси, “buifd-
up” - пастдан юқорига усули. Биринчи усулни мазмуни корхона 
раҳбарияти унинг мақсад ва вазифаларининг асосий йўналишларини 
белгилайди, қуйи бўлимларда улар деталлаштирилиб, силжиш 
жараёнида умумий режага киритилади. Иккинчи усул бўйича 
кўрсаткичларни миқдори режалаштирган даврга қуйи бўлимларда 
ишлаб чиқилади ва раҳбарият уларни умумлаштириб корхонани умумий 
режаси аниқланади. 
Амалиётда кўпчилик ҳолларда иккала усул биргаликда 
ишлатилади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб режалаштиришни тарихий
иқтисодий категория деб ҳисоблаш мумкин. 
Режалаштириш борасида жаҳонда 100 энг йирик деб тан 
олинган транснационал компаниялардан бири, Америка Қњшма 
Штатларидаги “Ам-электрик” фермасининг тажрибаси назарий ва 
амалий жиҳатдан эътиборга сазовор. Бу фирма энергетик жиҳозлар 
ишлаб чиқариш, уларни таъмирлаш ва ишлатиш бњйича хизматлар 
књрсатиш билан шуғулланади. 
Ушбу фирмада режалаштириш ҳар икки йилга (ҳар бир 
стратегик хњжалик маркази (СХМ) бњйича) стратегик режа ишлаб 
чиқишдан бошланади. Бу ишга 4 ой муҳлат берилади. Стратегик 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


104 
йњналиш уч йилга мњлжалланиб, 5 йилга экстрополяция қилинади. Бу 
цикл йиллик режаларни асослашни ҳам њз ичига олади. 
Йиллик (жорий) режалаштиришни хњжалик фаолиятини, бозор 
конъюктурасини чуқур таҳлил қилиш асосида маркетинг бњлими 
бажаради. Режани бажарилишини ишлаб чиқариш бош бошқарма 
бошлиғи ҳар ойда њтказадиган мажлисларда заводлар бошлиқлари 
орқали амалга оширади. Ҳар қандай режадан четлашиш маркетинг ва 
молия бњлимлари билан танқидий таҳлил қилинади, режага зарурий 
корректировкалар киритилади. 
Раҳбариятнинг доимий назоратида турадиган књрсаткичларга - 
буюртмалар сони, ишлаб чиқариш вақти, меҳнат унумдорлиги, ишлаб 
чиқариш заҳиралари миқдори, харажатлар, фойда кабилар киради. 
Режалаштиришни бозор муносабатларига мос келмаслиги 
қалбаки асосланиб келинганлги бизларга ҳозирги кунда аъён бњлиб 
турибди. Бундай назариянинг асосида “марказлашган-буйруқбозлик” 
концепцияси ётган бњлиб, халқ хњжалигини ягона режа асосида 
бошқариш, унинг барча соҳаларини фақатгина марказдан туриб 
режалаштириш ғояси ётган эди. Мутаносиб ривожланишни тњғридан-
тњғри марказдан режалаштириш деб тушунилди. Ҳозирги кунда, шу 
сабабли иқтисодий адабиётларда, тадбиркорлар, хњжалик раҳбарлари ва 
оддий одамлар онгида бозор иқтисодиётида режали мутаносиб 
ривожланиш қонуни ҳаракат қилмайди деган таасурот йњқолмаган. Бу 
қонун бизларда тарақатилаётган янги адабиётларда бозор иқтисоди 
қонунлари қаторида эслатилмайди ҳам. Шуни таъкидлаш керакки
ҳозирги кунда бизда чиқарилаётган бизнес-режа тњғрисидаги 
адабиётларда тадбиркорлар, янги ташкил қилинаётган кичик ва њрта 
корхоналарда тузиладиган режалар, бир неча жадваллар ва ҳисоб-
китоблар тњғрисидагина фикр изҳор қилиниб, режалаштиришнинг 
жиддий масалалари четда қолиб кетаяпти. Асосан янги тузилаётган 
корхоналар учун зарур бњлган ҳисоб-китоблар, инвестиция олиш учун 
мњлжалланганлиги 
бизнес-режалар 
тњғрисида 
књпроқ 
фикр 
юритилади. Барча ривожланган давлатларда бозор муносабатлари 
иқтисодий қонунлар ва режа тизимининг барча турларини ишлатиш 
асосида тартибга солиниб турилади. Тартибга солиш режасиз амалга 
ошмайди ва у ҳам давлат миқёсида режалаштиришнинг кенг 
ишлатилишини тақозо қилади. Умуман олиб қараганда инсоният 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


105 
жамиятининг ривожланиши, жаҳон тажрибаси, келажак тњғрисидаги 
ғоялар, этнографик, архиологик маълумотлар, режалаштириш ва 
истиқболни белгилаш назарияси ва тажрибаси шуни књрсатадики, 
табиатда ҳам, инсоният жамиятида ҳам бизнинг онгимиздан қатъий 
назар мувозанат, мутаносиблик таъминланиб келган. 
Шундай қилиб, режали мутаносиб ривожланиш қонуни 
инсоният 
жамиятини 
ривожланишининг 
барча 
поғоналарида 
(формацияларида) мулк шаклидан, бошқариш тизими шаклидан қатъий 
назар ҳаракатда бњлиб келган ва у инсоният жамиятига тааллуқли 
умумиқтисодий қонун бњлиб ҳисобланади. Бозор иқтисодиётига 
хњжалик фаолиятини режалаштириш эмас, марказлашган-буйруқбозлик 
қоидасига асосланган, давлат томонидан директив равишда жамиятнинг 
барча соҳаларини ягона халқ хњжалиги режаси асосида тартибга солиш 
мос келмайди. Бозор иқтисодиёти режалаштириш назарияси ва 
амалиётини инкор қилмайди. Бозор иқтисодиётига “режа-ҳукм” эмас, 
“режа-прогноз” мос келади. Лекин бу деганимиз бозор иқтисодиётида 
умуман “режа-ҳукм” ишлатилмайди деган маънони тушунтирмайди, 
айрим соҳаларда давлат томонидан қатъий режалар ишлатилади. 
Масалан: мудофаа соҳасида, айрим давлат аҳамиятига эга бњлган 
стратегик тармоқларда, давлатлараро муносабатларда ва ҳоказоларда. 
Асосий масала режаларнинг мазмуни, шакли ва уларни ишлаб 
чиқиш, ҳаракатга келтириш усулларидадир. Хулоса қилиб айтганда, 
бозор иқтисодиёти муносабатларини социалистик тузумдан фарқ қилиш 
томонларидан бири режалаштиришни йњққа чиқариш эмас, унинг 
мазмунини, шаклларини, усулларини бозор иқтисодиёти қоидаларига 
мослаштириб ишлатишдир. 
Режалаштириш бошқаришнинг иқтисодий усулларидан бири 
бњлиб, у хњжалик юритишда иқтисодий қонунлар талабини ишлатишни 
асосий воситаси сифатида намоён бњлади. Режалаштириш мақсадни 
танлаш, асослаш, чегараланган ресурслардан оқилона фойдаланиш, 
мақсадга етиш йњлларини, чора-тадбирларини белгилаш, иқтисодий 
асослаш ва уларнинг бажарилишини назоратга олиш жараёнидан 
иборатдир. Режалаштириш ғояни, мақсадни амалга ошириш усулидир. 
Мақсадга йњналтирилган, кутилаётган шароитга мњлжалланган режа 
фаолиятни самарали юритишни таъминлайди.
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


106 
Режалаштириш - мақсадни белгилаш, унга етиш воситаларини 
аниқлаш ва ҳаракат йњллари тњғрисида мунтазам равишда дастур 
ишлаб чиқиш жараёнидир. 
Режалаштириш књп қиррали, мураккаб жараёндир. Тузилган 
режа ёки корхона программаси нима қилиш, ким бажаради, қачон ва 
қандай бажаради деган саволларга очиқ, тњла ва асосланган жавоб 
бериши шартдир. 
Саноат корхоналари фаолиятининг самарадорлиги талаб ва 
таклифни ҳисобга олган ҳолда нима, кимга ва қандай маҳсулот ишлаб 
чиқариш, ресурслар билан таъминланиш, ишлаб чиқаришнинг оптимал 
технологиясини танлаш, маҳсулотни сотиш шакли ва усуллари ва бошқа 
кўпгина ҳолатларга боғлиқдир. Ҳар бир корхона бу омилларни узвий 
боғлашга ҳаракат қилади. Бу эса корхонанинг ишлаб чиқариш ва 
хўжалик фаолиятини режалаштириш орқали амалга оширилади. 
Режалаштириш - хўжалик юритишда объектив иқтисодий 
қонуниятлардан онгли равишда фойдаланишдир. 
Режалаштириш - бу корхонани ташкил этиш, унинг 
фаолиятини ва тараққиётини белгилайдиган режани ишлаб чиқиш 
ҳамда уни амалга ошириш устидан назорат қилиш жараёнларидир. 
Режалаштириш ёрдамида корхоналар меҳнат, моддий ва 
молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдланиш имкониятига 
эга бўлишади. 
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасидаги 
корхоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасида қайд этилганидек 
“Корхона ўз фаолиятини мустақил режалаштиради ва хом ашё 
ресурслари ва материалларнинг мавжудлигини ҳамда ишлаб 
чиқарилаётган маҳсулотга, бажарилаётган ишга, кўрсатилаётган 
хизматга бўлган талабларни ҳисобга олиб, тараққиёт истиқболларини 
белгилайди”. 
Бозордаги 
бешафқат 
рақобатга 
бардош 
беришда 
ва 
корхонанинг иқтисодий ўсишини таъминлашида режалаштириш муҳим 
шартлардан бири ҳисобланади. 
Режалаштириш корхоналарда пировард маҳсулот тайёрлаш ва 
уни сотиш билан боғлиқ ишлаб чиқариш омилларини яратиш учун ўта 
зарур. Маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган омиллар жуда 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


107 
ҳам кўп: ер, меҳнат ресурси, капитал, тадбиркорлик фаолияти ва 
ҳоказолар киради. 
Режа ғояларни ва мақсадларни асослашда, корхонани 
бошқаришда ва унинг истиқболини белгилашда муҳим қўлланма 
ҳисобланади. Режалаштириш рақобатда максимум уйғунликка 
эришишда, бўлиши мумкин хатоларнинг олдини олишга, рўй бераётган 
ўзгаришларни илғашга ва улардан фойдаланишга, корхонанинг заиф 
томонларининг таъсир кучини пасайтиришга ва ўз вақтида чоралар 
кўришга, турли хил хавф-хатарларнинг олдини олишга имконият 
яратади. 
Режалаштиришнинг асосий вазифаси мақсадни тњғри 
белгилаш, 
унга 
эришиш 
параметрларини 
(индикаторларини, 
књрсаткичларини) ва йњлларини аниқлаб беришдан иборат. 
Режага мақсадга эришиш параметрларини ўзида ифодалаган 
программа шаклидаги расмий ҳужжат сифатида қараш мумкин. 
Режалаштириш бир неча босқичдан иборат бњлади. Уларни 
умумлаштириб уч босқичга бњлиш мумкин. 
Бошланғич босқичда ғояни шакллантириш, мақсадни аниқлаш, 
маълумотларни таҳлил қилиш, умумлаштириш, режалаштирилаётган 
књрсаткичларни йњналишларини аниқлаш, истиқболни белгилашдан 
иборат бњлиши керак. Ўртанчи босқичи књп вариантли режани тузиш, 
хњжалик субъекти раҳбарияти томонидан књриб чиқиш, унинг оптимал 
вариантини маъқуллаш. Охирги босқичи қабул қилинган режани 
бажарувчиларга 
етказиш, 
бажарилишини 
таъминлашни 
чора-
тадбирларини књриш ва назорат қилишдан иборат бњлиши керак деб 
ҳисоблаймиз. Ушбу босқичларни стандарт сифатида қабул қилмаслик 
керак. 
Режалаштиришнинг 
турлари 
ва 
књрсаткичлари, 
режалаштирилаётган фаолиятга қараб босқичларни кенгайтириш, бошқа 
кетма-кетлик шаклларини ишлатиш мумкин. 
Жаҳон амалиётида режалаштиришнинг алоҳида босқичлари, 
яъни режалаштириш жараёнининг кетма-кетлиги ишлаб чиқилган ва 
унга риоя қилишлик бу жараён босқичларини логик боғлиқлигини 
таъминлайди. 
Стратегик режанинг этаплари 5.1.1-чизмада берилган. 
5.1.1-чизма. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling