3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf
Режалаштириш принциплари
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
Корхона иқтисодиёти
5.2. Режалаштириш принциплари,
методлари ва кўрсаткичлари Жамиятнинг сиёсий устқурмаси, ижтимоий-иқтисодий шарт- шароитидан қатъий назар режалаштиришни умумий қоидалари (принциплари) мавжуд. Улар инсоният тараққиётининг барча фармацияларида у ёки бу даражада, айрим ҳолларда режалаштириш тўғрисида илмий асосланган фикр юритишдан четда бўлган ҳолда ишлатилган. Бизларга маълум, МҲД-ларида тарқатилаётган иқтисодиётга оид чет эл адабиётларида режалаштириш назарияси, унинг методологиясига оид масалаларга, шу жумладан режалаштириш принциплари тўғрисида назарий фикрлар келтирилмайди. Режалаштиришнинг њзига хос принциплари, усуллари ва услублари, умуман айтганда, бозор иқтисоди шароитида режалаштиришнинг њзига хос методологияси мавжуд. Лекин бу гап собиқ социалистик тузумда ишлатилган режалаштириш методологиясини бутунлай инкор қилиш деган фикр эмас. Унинг салбий томонларини (эркинликнинг чегараланганлиги, режалаштиришнинг директивлиги, партиявийлиги ва ҳоказолар) олиб ташланиб, ижобий жиҳатларни, яъни методологиясидан, усулларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 111 Режалаштириш жараёнида илмийлик, реаллик, оптималлик, комплекслик, узлуксизлик, узгарувчанлик (корректировка қилиниши, эластиклик) назорат каби принциплари ишлатилади. Жаҳон тажрибасида режалаштиришнинг њзига хос қоидалари (принциплари) мавжуд бњлиб уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: - режалаштиришнинг илмий асосланганлигини, яъни режалаштириш иқтисодий қонунлар талабларини, бозор иқтисоди қоидаларини ҳисобга олиш, фан ва техника ютуқларига асосланиши, режалаштиришда кенг маънода илмий-текшириш муассасаларини, олимларни жалб қилиниши орқали таъминланади; - режалаштиришни ҳар хил муддатларга тузиш тизими орқали унинг узлуксизлиги таъминланиб борилади; - жамиятда, корхона, фирмаларда ишлатиладиган барча ресурсларнинг чегараланганлиги улардан фойдаланишда тежамликка интилиш, реал ресурсларга асосланиш, режаларни ҳар хил варинатларда тузиб улардан энг оптимал вариантни танлаб олишни тақоза қилади; - рақобат, вазиятнинг њзгариб туриши режаларга њзгаришлар киритиб боришни тақоза қилади ва шу сабабли режалар ҳар хил вазиятлар учун мњлжалланган альтернатив вариантларда тузилиши, унинг вазиятга мослашувчанлиги, эластиклигини таъминлайди; - бозор иқтисодиёти қоидалари корхоналар, фирмалар њртасидаги алоқаларни контрактлар асосида ташкил қилиш, олинган мажбуриятларни белгиланган муддатда, миқдорда қатъий бажарилишини талаб қилади. Бу эса режаларнинг бажарилишини назорат қилиш қоидасининг аҳамиятини оширади. Режалаштириш жараёнида ҳар хил метод (усул) ва услублардан кенг фойдаланилади. Метод грекча “methodos” сўзидн олинган бўлиб “нимагадир йўл”, билиш услуби, жамият ва табиат ҳодисаларини тадқиқот қилиш, усули маъносини билдиради. Режалаштириш жараёнида баланс усули “моддий, молиявий, меҳнат ресурслари баланси) нормаллаштириш усули, солиштириш ёки индекс усули, графиклар, техник-иқтисодий ҳисоблар, социологик тадқиқот, статистик гуруҳлаш, иқтисодий математик усуллар, экспорт баҳолаш усули кабилар кенг қўлланилади. Режалаштиришда кўрсаткичлар тизимидан кенг фойдаланилади. Улар қаторига натурал ва қиймат; абсолют ва нисбий; сон ва сифат кўрсаткичларини киритиш мумкин. PDF created with pdfFactory trial version www.pdffactory.com 112 Бу усулларнинг ва кўрсаткичларнинг мазмуни, қўлланиш усуллари тегишли фанларда кенг ёритилганлигини эътиборга олиб ушбуларни ёритишни ортиқча деб ҳисобладик. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling