3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


116 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5.5. Корхона режасининг бўлимлари ва кўрсаткичлари 
Корхонанинг 
фаолияти 
кўп 
қирралик 
бўлиб, 
уни 
ривожлантириш режаси бирқанча бўлимлардан, бўлимлар эса 
кўрсаткичлар тизимидан иборат бўлади. 
Узоқ муддатли (стратегик) режада корхонада янги бўлим, 
ячейка цех, филиаллар кабиларни ташкил қилиш; ишлаб чиқариш 
қувватини ошириш, капитал маблағлар; молиявий воситаларга бўлган 
талаб, илмий тадқиқот ишлари; бозор сигменти, корхонани бозордаги 
ҳиссасини кенгайтириш; маҳсулотни рақобатбардошлиги; корхона 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


117 
бюджети, баланси каби мосламалар ечими ва уларга мос режа 
бўлимлари акс топади. 
Қисқа муддатли (жорий) режалар ишлаб чиқариш ва сотиш 
ҳажми; заҳираларни силжиши; хом ашё ва қўшимча материаллар
меҳнат ва кадрлар; амортизация; реклама; харажатлар (таннарх) ва 
ажратмалар; даромад; фойда ва рентабеллик; кредит; капитал 
маблағлар; илмий тадқиқот ишлари; корхона бюджети (молиявий режа), 
табиатни муҳофаза қилиш (экология) каби бўлимлардан иборат бўлади. 
Ҳар бир бўлим моҳияти, статистик ўлчов бирлигига мос 
кўрсаткичлар орқали ўз ифодасини топади. Улар сонли ва сифат
ҳажмий ва солиштирма каби кўрсаткичлардан иборат бўлади. 
Сонли кўрсаткичлар абсолют миқдорда ифодаланиб ишлаб 
чиқариш ҳажмини (дона, тонна, т.к.м., кл.вт., шартли банка): ишчилар 
сони; иш ҳақи фонди; даромад ҳажми; фойда сўммаси кабиларни 
ифодалайди. 
Cифат кўрсаткичлари нисбий миқдорларда ҳисобланади ва 
корхона фаолиятини самарадорлигини ўлчов бирлиги сифатида кўпроқ 
ишлатилади. Бу кўрсаткичлар процент, индекс, коэффициент кабиларда 
ўз аксини топади. 
Ҳажмий кўрсаткичлар асосан ишлаб чиқариш ҳажмини, айрим 
кўрсаткичларни абсолют миқдорини ифодалайди (заҳиралар миқдори, 
ишлаб чиқариш ҳажми, ресурслар сўммаси, ва ҳ.к.). 
Солиштирма кўрсаткичлар нисбий миқдорларда ўлчаниб 
(сифат кўрсаткичларни бир тури), солиштирма оғирликни, солиштирма 
бирликни кўрсатади. Масалан: ишлаб чиқаришни умумий ҳажмида 
маҳсулотни бир турини ҳиссаси; умумий ишчи - хизматчилар ичида 
ишчиларнинг ҳиссаси кабилар. 
Барча кўрсаткичлар натурал ва қиймат миқдорларда ҳисобга 
олинади. 
Айрим турдаги корхоналар фаолиятининг кўрсаткичларини 
келтирамиз. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми - ялпи 
маҳсулот, товар маҳсулоти ва сотилувчи маҳсулот, уларнинг 
ассортименти каби кўрсаткичларда ўз аксини топади. Бу кўрсаткичлар 
натурал ва қиймат миқдорларда ҳисобга олинади. 
Ишлаб чиқариш корхоналарининг ишлаб чиқариш қуввати, 
яъни корхонанинг суткада, ойда, кварталда, йилда мавжуд жиҳозларни 
максимал ишлатган ҳолда ишлаб чиқариши мумкин бўлган 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


118 
маҳсулотнинг миқдори, натурал кўрсаткичларда ишчи-хизматчиларнинг 
умумий сони, таркиби, иш ҳақи фонди. 
Хом ашё, материаллар, ёқилғи, электр энергия, жиҳозларга 
эҳтиёж ҳажми, сони, натурал ва қиймат кўрсаткичларда.
Таннарх хамда цех, умум ишлаб чиқариш харажатларининг 
сўммаси, ҳар хил ажратмалар ва тўловлар. Даромад, фойда ва 
рентабеллик кўрсаткичлари. 
Айланма 
маблағларни 
нормативлари 
ва 
ишлатилиш 
кўрсаткичлари. 
Асосий фондлар ва амортизация кўрсаткичлари. 
Капитал маблағлар ва унинг таркиби. 
Автотранспорт корхоналарида: юк ташиш (тоннада); шу 
жумладан юк билан (км); автомобилларни ҳисоб сони; автомобилларни 
умумий юк кўтариш қуввати (тн); нарядда бўлган умумий вақти (соат), 
шу жумладан юк билан (соат); маршрутда юриб келганлик сони 
(маротаба); техник тезлиги (км/соат), эксплуатацион тезлиги (км/соат); 
меҳнат, моддий ва молиявий ресурслрни ишлатиш билан боғлиқ 
кўрсаткичлари ишлаб чиқариш корхоналари кўрсаткичларига ўхшайди. 
Савдо корхоналарида товар айланиши ҳажми ассортименти 
(сўм); товар заҳиралари ҳажми ва ассортименти (сўм); товарларни 
келиши ҳажми ва ассортименти (сўм). Бу уччала кўрсаткичларни 
ассортимент бўйича миқдори натурал кўрсаткичларда (дона, метр, 
тонна ва ҳ.к.) ҳисобга олинади, таҳлил қилинади ва режалаштирилади. 
Муомала харажатлари сўммаси, таркиби моддалар бўйича (сўм, 
%). 
Меҳнат ва иш ҳақи кўрсаткичлари. 
Даромад, фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари. 
Асосий ва айланма фондларни ишлатиш билан боғлиқ 
кўрсаткичлар. 
Капитал маблағлар, кредит, солиқ ва тўловлар билан боғлиқ 
кўрсаткичлар кабилар. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling