3 McCarthy, O'Dell English vocabulary in use pdf


 Ишлаб чиқариш харажатларининг умумий (абсолют)


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/123
Sana01.10.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1690398
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123
Bog'liq
Корхона иқтисодиёти

6.2. Ишлаб чиқариш харажатларининг умумий (абсолют)
ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги 
Маҳсулот (иш, хизмат) бирлиги учун сарфланган маблағ ишлаб 
чиқариш харажатлари дейилади. Харажатсиз ҳеч қандай иқтисодий 
фаолият юз бермайди, уни қилмасдан туриб фойда топиш мумкин эмас. 
Иқтисодиётда харажатларнинг умумий миқдори эмас, уларнинг 
самараси муҳим. Харажатлар самарадорлигини тўлиқроқ ифодалаш 
учун қиймат ва натурал кўрсаткичларга умумлашган тавсиф бериш 
керак бўлади. Бу мақсадга эришишда харажатларнинг умумий 
(абсолют) ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги хизмат қилади. 
Режалаштиришда ва лойиҳалаштиришда умумий иқтисодий 
самарадорлик олинадиган натижа (самара)ни капитал харажатларга 
нисбати, қиёсий иқтисодий самарадорлик эса турли вариантлар 
ўртасидаги жорий харажатлар фарқининг капитал харажатлар фарқига 
нисбати кўринишида аниқланади. 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


132 
Умумий ва қиёсий иқтисодий самарадорлик бир-бирини 
тўлдиради, уларнинг асосида харажат ва натижани солиштириш ётади. 
Улардан қуйидагиларни ҳал этишда фойдаланилади: 
- капитал харажатларни талаб этувчи масаларни ҳал этишда энг 
яхши вариантни танлашда; 
- кўриб чиқилаётган вариантлардан энг яхшисини амалга 
ошириш шароитида солиштирилиб кўрилаётган вариантнинг мавжуд 
бўлган бошқа вариантлардан ҳақиқатда энг яхшиси эканлигига ишонч 
ҳосил қилишда, капитал харажатнинг самарадорлигини баҳолашда. 
Капитал харажатлар самарадорлиги халқ хўжалиги миқиёсида 
миллий даромаднинг, тармоқлар ва корхона миқиёсида эса фойданинг 
ўсишини, бу ўсишга имконият яратувчи капитал харажатларга 
муносабатини 
кўрсатувчи 
умумий 
(абсолют) 
самарадорлик 
коэффициенти билан тавсифланади. 
Умумий 
самарадорлик 
коэффициенти 
режалаштириш 
даражасига боғлиқ турли формулалар билан ифодаланади. 
Бутун бир халқ хўжалиги харажатларининг умумий иқтисодий 
самарадорлиги аниқланганда миллий даромаднинг (унинг ўсишига 
сабаб бўлган) капитал харажатларга бўлган нисбати орқали аниқланади. 
Яъни: 

МД 
Схх = ————; 

К 
Бу ерда: Схх - халқ хўжалиги бўйича умумий иқтисодий
самарадорлик; 

МД - миллий даромаднинг йиллик ўсиши; 

К - ишлаб чиқаришга сарфланган капитал
харажатларнинг ўсган қисми. 
Алоҳида тармоқлар, ҳамда корхоналарда асосий фондларни 
такрор ишлаб чиқаришнинг шакллари (техникавий қуроллаш ва қайта 
қуроллаш, реконструкциялаш, корхона ва ташкилотларни кенгайтириш) 
бўйича умумий иқтисодий самарадорлик кўпайган фойданинг (ишлаб 
чиқариш харажатларининг камайиши) (

Ф), капитал харажатларнинг 
(К) ўсган қисми нисбати кўринишида бўлади; яъни, 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


133 

Ф 
С
и.г.
= ———; бу ерда: 

К 

Ф - фойданинг ўсган қисми; 
Янгитдан қўрилаётган цехлар, корхоналар ва шу каби 
объектлар 
ва 
айрим 
чора-тадбирлар 
билан 
боғлиқ 
бўлган 
харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи (С
ич

аниқланганда фойдани капитал харажатлар (смета қиймати)га бўлган 
нисбати олинади, яъни; 
Ф М - Х
ич
С
и.ч
= —— ёки —————;
К К 
Бу ерда: Ф - фойда; 
М - лойиҳа бўйича йил давомида ишлаб чиқилган
маҳсулот корхона улгуржи нархи бўйича; 
Х
и.ч
- лойиҳа бўйича йиллик маҳсулотни ишлаб
чиқишга кетган ишлаб чиқариш харажатлар
(таннарх). 
Шуни қайд этиш лозимки, алоҳида айрим ҳолатларда 
харажатларнинг 
иқтисодий 
самарадорлик 
кўрсаткичларини 
нормативлар (меъёрлар) ўтган даврдаги кўрсаткичлар ҳамда бошқа шу 
каби корхоналар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари билан 
таққослаш мақсадга мувофиқдир. 
1990-чи йилларда халқ хўжалиги бўйича харажатларнинг 
умумий-мутлоқ иқтисодий самарадорлиги нормативи (С
у.н.
). 0,12 
даражасида белгиланган. Иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари бўйича 
бу норматив табақалаштирилган. Шуни таъкидлаш лозимки халқ 
хўжалигининг айрим тармоқларига мўлжалланган харажатларнинг 
умумий иқтисодий самарадорлиги нормативи 0,12 дан паст бўлиши 
мумкин. Масалан халқ хўжалиги бўйича ишлаб чиқариш харажатларини 
қоплаш муддати (иқтисодий самарадорлик нормаси 0,12 бўлганда) 8,33 
йилга (1:0,12)га тенг. Маълумки, ишлаб чиқариш корхоналардаги айрим 
машиналар, жиҳозлар, асбоб ускуналар 6-7 йилдан кейин маънавий 
эскира бошлайди, шу давргача уларни тўлиқ тиклашга тўпланган 
PDF created with pdfFactory trial version 
www.pdffactory.com


134 
амортизация суммаси етарли бўлмайди, натижада корхоналардаги
ишлаб чиқариш жараёнларида тўсқинликлар пайдо бўлади. 
Эркин бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли талабини тўлароқ 
қондириш, рақобатбардош маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш ҳар 
бир корхонанинг кундалик вазифасига айланган. Бу эса ишлаб чиқариш 
корхоналарини тўғри жойлаштириш, цехларни техник жиҳатидан 
янгитдан жиҳозлаштириш, амалдаги корхоналарни реконструкция 
қилиш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб 
чиқариш, бир-бирининг ўрнини боса оладиган маҳсулотларни яратиш, 
янги технологияларни жорий этиш билан боғлиқ хўжалик ёки техник 
масалаларни 
ҳал 
этишда 
уларнинг 
турли 
вариантларидан 
фойдаланишни талаб қилади. Бундай шароитда харажатларнинг қиёсий 
иқтисодий самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш тавсия этилади. 
Корхоналарда капитал харажатларни амалга оширишдан олдин 
инвестицион лойиҳларнинг бир нечта варианти тузилади ва улар бир-
бири билан қиёсланади. Шу асосида оптимал кўрсаткич - энг кам 
(минимум) келтирилган харажатлар аниқланади. 
Ҳар бир вариантлар бўйича келтирилган харажатлар 
дейилганда жорий харажатлар (таннарх) ва капитал харажатларнинг бир 
хил ўлчамга келтирилган кўрсаткичлар (Н
ск

К
1
)ни назарда тутилади. У 
қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling