6.3. Харажатларни қоплаш муддати - харажатлр самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи Маданиятли бозор муносабатларининг шаклланиб бориши
мобайнида товар тақчиллигининг ва айрим монопол корхоналарнинг
йўқолиши сабабли корхоналарда фойдани ўстиришнинг асосий йўли -
ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб
чиқариш харажатларини камайтириш бўлиб қолади. Албатта, бунинг
учун корхоналар ишлаб чиқаришга янги техника ва технологияларни
жорий этишга, ишлаб чиқариш объектларини кенгайтиришга, қайта
қуришга ва янгитдан техник жиҳозлашга эҳтиёж сезишади. Бу эса,
табиийки, қўшимча капитал харажатларни талаб қилади. Ҳар бир
тадбиркор капитал харажатлар қилишдан олдин улар қайси муддат
ичида ўзини қоплашини ҳам ҳисоблаб чиқади.
Капитал харажатларнинг самарадорлиги нуқтаи назаридан
уларни қоплаш муддати йил ҳисобида бўлади. Бошқача қилиб айтганда,
капитал харажат қилиш натижасида маҳсулот (иш, хизмат)
таннархининг пасайиши ёки маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан
олинган фойда капитал харажатларни неча йилда қоплаши тадбиркорни
қизиқтиради.
Капитал харажатларни амалга ошириш учун иккита вариант
мавжуд бўлса, уларнинг биронтасини танлашда, иккала вариантлардаги
капитал харажатлар сўммалари ўртасидаги фарқни вариантларнинг
бирон-бири бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулот (иш, хизмат)
таннархидан тежаладиган сўммага бўлиш йўли билан қўшимча капитал
PDF created with pdfFactory trial version
www.pdffactory.com
137
харажатларни қоплаш муддати аниқланади. Вариантларнинг қайси бири
кўпроқ фойда бериб ўзини тезроқ қопласа шу вариант танланади. Бунда
қуйидаги формуладан фойдаланилади:
К 2 - К 1 М=—————