247
Ж а м ғ а р м а л а р
Инвестицияларни объектларга қўйиш соҳаларига қараб
қуйидагиларга ажратиш мумкин:
- кам қўлланиладиган инвестицион маблағлар, яъни, қўриқ
(бўш ётган) ерларни ўзлаштириш, меҳнат ресурсларидан вақтинча
фойдаланиш (мутахассислар ва раҳбарлардан) ва ҳ.к.;
- маълум ҳажмда талаб қилинадиган инвестиция маблағлари;
- режалаштирилган инвестициядан
олинадиган даромадга
таъсир этувчи бошқа инвестицион шароитлар,
яъни режалаштирилган
асосий инвестиция маблағларига қўшимча инвестиция маблағларини
жалб этиш йўли билан инвестициядан келадиган фойдани ошириш;
- фаолиятга қўйилган шаклига қараб, инвестиция ўз ҳаракатида
даромадларни ошириш ёки камайтириш,
хавф-хатарни камайтириш,
меҳнат жамоасини манфаатдорлигини ошириш, иш
шароитини
яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни мувофиқлаштиришга
йўналтирилишини таъминлаш зарур;
-
қўшимча инвестициялар харажатларни камайтириш,
самарадорликни ошириш, маҳсулот ишлаб чиқишни ва
сотишни
ошириш, қўшимча даромад олишни таъминлашга йўналтирилиш керак;
- маълум ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициялар
таркиби ишлаб чиқаришни ихтисослашувига қараб тақсимланиши
даркор;
- инвестициялар
ресурсларни тежаш, янги маҳсулот ишлаб
чиқиш,
корхона имджини ошириш, табиатни муҳофаза қилиш ва
ҳоказоларни таъмилаши ҳам зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: