3.4-расм. Кўп қаватли адсорбция жараёнида
адсорбент сиртининг қопланиш схемаси
3.5-расмда кислород учун адсорбция изотермаси келтирилган. Бу графикдаги ab ва bс қисмлар мономолекуляр, cd эса полимолекуляр адсорбцияни ифодалайди.
3.5-расм. Кислород учун адсорбция изотермаси.
3.4. Металл сиртида кислороднинг адсорбцияланиши ва оксид қатламининг ҳосил бўлиши.
Кислород О2 молекулалари металл сиртида қайтувчан адсорбцияланади. Юза бирлигига тўғри келадиган адсорбат миқдори нисбат ортиши билан ортади, буерда РО – адсорбат сиртидаги кислород босими, РS – қаралаётган ҳароратда кислороднинг тўйинган буғ босими. Экспериментал йўл билан олинган натижаларнинг графиги (3.6-расм) 3.4-расмда келтирилган изотермага мос келади.
3.6-расм. 77 К ҳароратда алюминийдаги кислород адсорбциясининг изотермаси (Скорчеллетти маълумотлари бўйича).
Дастлаб мономолекуляр адсорбция, сўнгра эса нисбатнинг маълум бир қийматидан бошлаб кўп қаватли физикавий адсорбция жараёни боради.
Адсорбция тезиги вақт ўтиши билан ортиб боради ва ҳарорат ортиши билан янада тезлашади. 3.7-расмда кислороднинг кумушда адсорбциялани-шидаги кинетик эгриликлар келтирилган.
Металл билан адсорбцияланган кислород молекулалари орасидаги кимёвий боғланиш ион характерига эга. Металл ионлари кислород атомларига тортилади. Бунда кислород атомлари манфий заррачага айланади. Металл сиртида кислород моноқатлами бор экан, янги фаза сифатида оксид ҳосил бўлиши амалга ошмайди. Металл катионлари ва О2– анионларнинг ўзаро жойлашуви оксид кристалл структурасига мос келадиган ҳолдагина оксид шаклланади.
3.7-расм. Кислороднинг турли ҳароратларда кумушда адсорбцияланиш кинетикаси (РО2 = 200 мм см уст).
Адсорбцияланган О2– ионлар металл сирти остига кириб, ичкарида оксид ҳосил қилиши мумкин. Металлда хемосорбланган қатлам ва металл оксидининг тузилиш схемаси 3.8-расмда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |