3. металлар газ коррозиясининг физик-кимёвий қонуниятлари


-расм. Металлда хемосорбланган қатлам (


Download 119.44 Kb.
bet6/7
Sana05.10.2023
Hajmi119.44 Kb.
#1693017
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3-mavzu

3.8-расм. Металлда хемосорбланган қатлам (а) ва металл оксидининг (б) тузилиш схемаси. Ме – металл; О – кислород;
Хемосорбцияланган кислород қатламининг ҳосил бўлиши жуда тез амалга ошади. Кислород ионларининг металл ичига кириши ва оксиднинг ҳосил бўлиш жараёни одатда 104–105 марта секинроқ кечади.
Атмосфера ва саноат ишлаб чиқариш шароитларида кўпгина металлар коррозия маҳсулотлари пардаси билан қопланган бўлади. Металларнинг иссиқликка чидамлилиги кўпинча ана шу плёнкаларнинг хоссаларига боғлиқ бўлади.
3.5. Металлар сиртида пардалар (плёнка)нинг ҳосил бўлиши
Металлар сиртида ҳосил бўладиган пардалар (плёнкалар) унинг агрессив муҳитдаги коррозион чидамлилигини аниқлайди. Плёнкаларни уларнинг қалинлигига кўра қуйидаги турларга ажратадилар:
• қалинлиги 40 нм гача бўлган мономолекуляр қатламдан иборат бўлган юпқа (кўринмас) плёнкалар;
• қалинлиги 40 – 500 нм гача бўлган (интерференция туфайли илғаб олинадиган) ўртача плёнкалар;
• қалинлиги 500 нм дан катта (кўринадиган) қалин плёнкалар;
Ҳосил бўладиган плёнкаларнинг қалинлиги кўп жиҳатдан оксидланиш шароитларига боғлиқ. 3.2-жадвалда темир учун плёнкаларнинг ва оксид пардаларнинг қалинлиги тўғрисидаги маълумотлар уларнинг ҳосил бўлиш шароитларига боғлиқ ҳолда келтирилган.
3.2-жадвал
Темир сиртида ҳосил бўладиган плёнкалар қалинлиги.

Металл

Ҳосил бўлиш шароити

Плёнка қалин-
лиги, нм

Синфи

Темир
(0,04% С)

Хона ҳароратидаги қуруқ ҳавода бир неча кун сақлаш

1,5 – 2,0

Юпқа
плёнкалар

Темир

Ҳавода 400оС ҳароратда қиздириш




Ўртача қалинлик-даги плён-калар

Қиздириш вақти, мин.

Плёнка ранги

1

сариқ

46

1,5

тўқ сариқ

52

2,0

қизил

58

2,5

бинафша

68

3,0

кўк

72

Ҳавода 900оС ҳароратда 7 сутка давомида қиздириш

≈ 600 мк

Қалин
плёнкалар

Металл сиртида ҳосил бўлган коррозия маҳсулотлари коррозияланишнинг кейинги жараёнини тўхтатиши мумкин.


Бундай қобилятни характерловчи асосий шартлардан бири ҳосил бўлаётган плёнканинг бутунлиги, яхлитлиги ҳисобланади.
Яхлитликнинг мезони биринчи марта Пиллинг ва Бедворс томонидан таърифлаб берилган. Унга кўра, сирт кимёвий бирикмасининг молекуляр ҳажми (масалан оксиднинг), оксид молекулаларини ҳосил қилиш учун сарфланган металл ҳажмидан катта бўлиши керак.
Ҳосил бўлган оксид ва дастлабки металл ҳажмларининг нисбати қуйидаги ифода ёрдамида осонгина ҳисоблаб топилиши мумкин:
(3.7)
АМе, Аок – мос равишда металл ва оксиднинг атом массалари;
ρМе, ρок – мос равишда металл ва оксиднинг зичликларилари;
n – оксид молекуласидаги металл атомлари сони;

(3.7) ифодада 1 бўлса плёнка яхлит, ва аксинча < 1 бўлса плёнка яхлит бўлмайди.


Баъзи металл оксидлари учун нисбат 3.3-жадвалда келтирилган. Бу жадвалдаги маълумотларга асосан оксиди яхлит плёнка ҳосил қилмайдиган
металларни осонгина олдиндан аниқлаш мумкин.

Download 119.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling