3-модуль: Электромагнит нурланишнинг корпускуляр хусусиятлари


У ҳолда барча ёруғлик ҳодисаларини икки бир-бирига зид назариялар асосида эмас, балки, бу назарияларнинг замонавийроғи асосида талқи қилишнинг иложи йўқми? –


Download 30.93 Kb.
bet2/2
Sana07.01.2023
Hajmi30.93 Kb.
#1081541
1   2
Bog'liq
Ma’ruza - Elektromagnit nurlanishning korpuskulyar xususiyatlari

У ҳолда барча ёруғлик ҳодисаларини икки бир-бирига зид назариялар асосида эмас, балки, бу назарияларнинг замонавийроғи асосида талқи қилишнинг иложи йўқми? – деган савол туғилади. Бу саволга жавоб бериш учун бир қанча тажрибалар ўтказилган.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, барча оптик ҳодисаларни фақат тўлқин назария ёки фақат корпускуляр назарияга таяниб талқин қилиш имконияти йўқлигини исботлаш мумкин. Бу икки назариянинг қайси бири ҳақида мулоҳаза юритсак ҳам, у бир гуруҳ ҳодисаларни тушунтиришда муваффақиятга эришади-ю, аммо, иккинчи гуруҳ ҳодисаларни тушунтиришга ожизлик қилади. Умуман, ўлчаш ва кузатиш натижасида йиғилган ахборотларни назарий жиҳатдан муҳокама қилинаётганда текшириш объекти (ҳодиса)ни соддалаштиришга ёрдам берадиган баъзи фаразлардан фойдаланилади. Бу фаразлар ёрдамида текширилаётган буюм ёки ҳодисаларни идеаллаштирилган модели ҳосил қилинади. Ҳар қандай модел объектив табиатни фақат биринчи яқинлашувдаги ифодасидир. Шунинг учун ёруғликнинг тўлқин модели бир қатор оптик ҳодисаларни талқин қилишда жуда катта ёрдам беради. Аммо, баъзи ҳолларда бу модел нотўғри фикрларга олиб келиши мумкин. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади, чунки, ҳар қандай модел барча ҳолларда объектни айнан акс эттира олмайди. Худди шунингдек, ёруғликнинг корпускуляр модели ҳам ҳамма вақт қўл келавермайди. Бунинг сабаби шундаки, электромагнит нурланиш, аслида тўлқин ҳам, корпускула ҳам эмас.
Электромагнит нурланиш, хусусан ёруғлик ҳақидаги ахборотларнинг аксарияти инсоннинг бевосита сезги органлари орқали эмас, балки билвосита махсвус қурилмалар ёрдамида вужудга келади. Ёруғлик баъзи қурилмаларга тўлқинга ўхшаш таъс ир қилса, баъзиларига корпускалага ўхшаш таъсир кўрсатади. Шунинг учун ёруғликнинг тажрибаларда кузатиладиган тўлқин ва корпускуляр хусусиятларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш керак эмас. Балки, ёруғлик бир вақтнинг ўзида иккала хусусиятга ҳам эга, де ҳисоблаш керак. Бошқача айтганда электромагнит нурланишда тўлқин ва корпускуляр хусусиятларнинг диалектик бирлиги кузатилади. Бироқ, бу хусусиятлар маълум қонуниятлар асосида намоён бўлади: тўлқин узунликнинг камайиши (частотасининг ортиши) билан электромагнит нурланишнинг корпускуляр хусусиятлари кўпроқ намоён бўлади. Аксинча, тўлқин узунликнинг ортиши (частотанинг камайиши) туфайли электромагнит нурланишининг тўлқин хусусиятлари юзага чиқа бошлайди.
Электромагнит нурланишнинг иккала хусусияти бир вақтда мавжуд бўлса, улар асосида бирор боғланиш ҳам бўлиши керак, албатта. Ҳақиқатдан, нурланишнинг тўлқин хусусиятидан фойдаланиб, интенсивлик тўлқин амплитудасининг квадратига пропорционал бўлади. нкурланиш-фотонлан оқими деб ҳисобланганида интенсивлик фотонлар сонига тенг бўлади. Демак, фотоннинг фазонинг бирор тушиш эҳтимоллиги тўлқин амплитудасининг квадратига пропорционалдир.
Шундай қилиб, электромагнит нурланиш физик нуқтаи назаридан реал объект бўлиб, у тўлқинга ҳам, корпускулага ҳам ўхшамайди.
Download 30.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling