3. шахс мотивацион тузилмасининг диагностикаси


Ҳиссий профиль шкалалари: Эст


Download 153 Kb.
bet6/7
Sana18.12.2022
Hajmi153 Kb.
#1031990
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
3. ДИАГНОСТИКА МОТИВАЦИ МИЛМАН

Ҳиссий профиль шкалалари:

  • Эст – стеник типдаги ҳиссий кечинмаларга йўналганлик;

  • Эаст – астеник типдаги ҳиссий кечинмаларга йўналганлик;

  • Фст – фрустрация ҳолатида кечинма ва ҳулқ-атворнинг стеник тури;

  • Фаст – фрустрацияни бошдан кечиришнинг астеник типи.

Ишлов берилгандан кейин ҳар бир респондент бўйича натижалар қуйидагича жадвал кўринишида ифодаланиши мумкин:






П

К

С

О

Д

ДР

ОД

Э

Ф

Ожид




























Ожре






















Рбид




























Рбре
























Тузатиш шкаласи
Текшириш шкаласи, “тузатиш шкаласи”ни тузиш учун тўлдирувчи ўз қиёфасини бирмунча бўрттириб кўрсатиш эҳтимоли бор бир қатор бандларда ўз жавобини аниқ маълумотлар билан аниқлаштириш назарда тутилган.
Масалан, агар синалувчи 3g – «ишқибозлик» ҳақидаги саволга ижобий жавоб берган бўлса, тўлдириш бланкининг тегишли жойида ишқибозлик айнан нимадан иборатлигини аниқлаштириши керак. Агар у бу бандни тўлдирмаса, ёки ишонтира олмаса, бу жавобга баҳо тажрибани: 3 ёки 2 балл ўрнига 1 ёки 0 балл қўйилади. Бу шкала бўйича жавоблар, текшириш ва тузатиш имкониятларидан ташқари, синалувчи ҳақида қўшимча ахборот беради.


Тест натижалари талқини
Тестлаш натижасида чиқариладиган барча шкалалар кўрсаткичларининг нисбатлари асосида мотивацион ва ҳиссий профилнинг муайян типларини ажратиш мумкин.
Мотивацион профиль типлари:
Прогрессив – ривожлантирувчи мотивлар даражасининг қўллаб турувчи мотивлар даражасидан сезиларли ошиши билан тавсифланади: (Д+ДР+ОД) – (П+К+С) >= 5 балл. Бундай тип ишда ёки ўқишда муваффақият қоғонган шахсларда устунлик қилади. Шунингдек, ижтимоий йўналтирилган позициядаги шахсларга ҳам хос.
Регрессив – прогрессив типга қарама-қарши бўлиб, қўллаб турувчи мотивлар умумий даражасининг ривожлантирувчи мотивлар даражасидан ошиши билан тавсифланади. Профиль чизиғининг чапдан ўнгга томон изчил пасайишида аниқ ифодаланади. Кўпинча ўзлаштириши паст ўқувчиларда учрайди.
Импульсив – профиль чизиғининг кескин кўтарилиши ва пасайиши, учта аниқ ифодаланган чўққи бўлиши билан тавсифланади, чўққилар кўпроқ «К», «О», «ДР» шкалаларга тегишли бўлиб, аммо бошқа нисбатлар ҳам бўлиши мумкин. Чўққи мезони – мазкур шкаланинг миқдорий қиймати қўшни шкалалардан 2 ёки ундан ортиқ баллга юқори бўлади; агар бу энг чекка шкала бўлса («П» ёки «ОД»), у чўққи бўлиши учун қўшни шкаладан («К» ёки «ДР») камида 4 баллга ортиқ бўлиши керак. Бу кўпроқ мактаб ўқувчилари ва талабалар учун хос. Сезиларли табақалашувни ва, эҳтимол, умумий шахс тузилмаси ичидаги турли мотивацион омиллар конфронтациясини акс эттиради.
Экспрессив – профиль чизиғининг сезиларли кўтарилиши ва пасайиши, иккита аниқ ифодаланган чўққи бўлиши билан тавсифланади: ҳаммадан кўп “К” ва “ДР” шкалалар бўйича чўққилар бирикуви учрайди. Ушбу типда қўллаб турувчи (П, К, С) ва ривожлантирувчи (Д, ДР, ОД) мотивлар группалари бўйича алоҳида-алоҳида мотивацион омилларнинг муайян танланган табақалашуви акс этади. Бундай номланиши шу билан боғлиқки, шахс акцептуацияси экспрессив типи билан (Л.А.Гройсман), яъни субъектнинг ўзини намоён қилишга интилиши билан муайян корреляция кузатилади.
Уплощенныйпрофиль сурати текис, аниқ кўтарилишлар ва пасайишлар йўқ; бунда битта чўққининг бўлиши умумий профилнинг яссилигини ўзгартирмайди. Мотивацион шахс иерархиясининг табақалашуви етарли эмаслигини, унинг саёзлигини акс эттиради. Кўпроқ мактаб ўқувчиларида, айниқча ўзлаштириши ёмон ўқувчиларда учрайди. Ёш катталашган сайин унинг камайиши тенденцияси кўзга ташланади.
Ҳиссий профиль типлари:
Стеник – стеникликнинг ҳиссий афзалликларда ҳам (Эст Эаст дан юқори), фрустрацион хулқ-атворда ҳам (Фст Фаст дан юқори) устунлиги билан тавсифланади. Субъектнинг фаол, ғайратли ҳиссий кечинмаларга мойиллигини ва мураккаб вазиятларда барқарор, конструктив ва бошқариладиган позицияни акс эттиради. “Прогрессив” мотивацион профиль ва фаолиятдаги муваффақиятлилик билан аниқ боғланади. Аёлларга қараганда кўпроқ эркакларда ифодаланган.
Астеник – кўрсаткичларда астеникликнинг ва ҳиссий афзалликнинг (Эаст Эст дан юқори) ҳамда фрустрацион хулқ-атворнинг (Фаст Фст дан юқори) ошиши билан тавсифланади. Субъектнинг гомеостатик қулайликка, гедонистик типдаги ҳиссий кечинмаларга мойиллигини, шунингдек қийин вазиятларда ўзини бошқара олмаслигини, жиззакилиги, турли хил ҳимоя механизмларини намоён этишини акс эттиради. «Регрессив» мотивацион профиль билан аниқ боғланган. Кўпинча аёлларда ва ўзлаштириши паст мактаб ўқувчиларида учрайди.

Download 153 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling