[3-tajriba ish]


АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди


Download 24.1 Kb.
bet2/2
Sana20.10.2023
Hajmi24.1 Kb.
#1711186
1   2
Bog'liq
ABUBAKIRANVAROV 3

АҚШ элчихонаси Green Card иштирокчиларига 10 та маслаҳат берди
Унда дастур талаблари, ариза тўлдириш қоидалари ва фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш учун тавсиялар жой олган.
Video Player
Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa 2025 дастурида иштирок этиш ниятида бўлганлар учун 10 та муҳим маслаҳат билан танишиб чиқишни тавсия этди.

  1. dvprogram.state.gov сайти орқали дастур шартлари билан танишиб чиқинг. Агар дастур талабларига жавоб бермасангиз, унда иштирок этманг;

  2. Фақат АҚШ ҳукуматининг расмий веб-сайтларида келтирилган маълумотларга таянинг. DV2025 дастури бўйича маълумотни тақдим этувчи ягона расмий манба «.gov» билан якунланган веб-сайтлар ҳисобланади;

  3. dvprogram.state.gov сайти орқали ариза топширинг. Бу дастурда иштирок этишнинг ягона йўлидир. Сохта веб-сайтлар ёки фирибгарларга алданиб қолманг;

  4. Дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш бепул. Аризангизни бепул тўлдириб беришни таклиф этадиган ёки тўлов орқали дастурда имкониятингизни ошириб беришни ваъда қиладиган шахслардан эҳтиёт бўлинг;

  5. Охирги 6 ой ичида олинган фотосуратдан фойдаланинг. Ариза топшириш вақтида эски фотосуратдан фойдаланиш дастурдан четлатишга сабаб бўлади;

  6. Бир иштирокчи фақатгина бир марта ариза топшириши мумкин. Бир дастур мавсуми давомида, бир мартадан кўп ариза топширган шахслар дастурдан четлатилади;

  7. Сиз билан бирга саёҳат ёки иммиграция қилмайдиган тақдирда ҳам, аризангизга турмуш ўртоғингиз ва 21 ёшдан кичик ва турмуш қурмаган барча фарзандларингизни киритиш кераклигини ёдда тутинг. Дастурда иштирок этиш учун танланган ҳолатингизда ҳам, аризангизга хато ёки тўлиқ бўлмаган маълумот киритган бўлсангиз, дастурдан четлатилишингизни инобатга олинг;

  8. Махсус тасдиқлов рақамингизни (confirmation number) сақлаб қўйинг. 2024 йил май ойида дастур бўйича танлов натижасини текшириш учун ушбу рақам керак бўлади;

  9. Дастур бўйича танлов 2024 йил май ойида бўлиб ўтади. Дастурда иштирок этиш учун танлаб олинганингиз ҳақида маълумотга эга бўлишнинг ягона йўли dvprogram.state.gov/ESC сайти орқалидир. Бирон-бир хат ёки e-mail орқали келган эълонларга алданиб қолманг, бу турдаги хатлар фирибгарлик усули эканини ёдда тутинг;

  10.  Дастурда танлаб олинганлик — виза учун суҳбатда иштирок этиш ёки виза олиш кафолатини бермаслигини ёдда тутинг.

Diversity Visa 2025 дастури бўйича Green Card лотереясида иштирок этиш учун аризалар қабули 4 октябрдан бошланиб, 7 ноябргача давом этади.










=-2-6-(0+4+9)=-21


Download 24.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling