Дебет 6710 «Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар».
Чакана савдо корхоналарида товарлар ходимларнинг аризасига мувофиқ иш ҳақи ҳисобидан ҳам берилиши мумкин. Товарларни иш ҳақи ҳисобидан сотилиши ва ундан олинган даромад қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дебет 6710 «Ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб- китоблар»
Кредит 9020 «Товарларни сотишдан олинган даромадлар»
Чакана савдо корхоналарининг асосий функцияси бўлиб турли ишлаб чиқариш корхоналари томонидан яратилган ва турли воситачилар орқали етқазиб берилган товарларни охирги истеъмолчиларга етказиш, уларнинг истеъмол товарларига бўлган талабини қондириш ҳисобланади. Чакана савдо айланмаси давлат хазнасини реал пул маблађлари билан тўлдиришнинг, пул муомаласини тартибга солишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Қанчалик товарлар нақд пулга кўп сотилса, шунчалик банкларга кирим бўладиган пул маблағлари кўп бўлади. Бу ўз навбатида банклардан нақд пулларни олиш, иш ҳақи, нафақа ва бошқа тўловларни ўз вақтида амалга оширишга имкон яратади. Шунинг учун ҳам чакана товар айланмаси ҳалқ хўжалигини ривожланишининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |