002 "Масъул сақлашга қабул қилинган
товар-моддий қийматликлар" счёти
002 "Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар" счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётда буюртмачининг қайта ишлов бериш учун қабул қилинган материаллари ҳисобга олинмайди.
Харидор ташкилотлар мазкур счётда масъул сақлаш учун қабул қилинган қийматликларни қуйидаги ҳолатларда, агар корхона асосланган сабабларга кўра тўловни рад этганда, буюртма берилмаган товар-моддий қийматликлар олинганда ва ҳоказоларда ҳисобга оладилар. Ҳисоб қабул қилиш-топшириш далолатномаларида ёки ҳисобварақ-фактураларда назарда тутилганидек олиб борилади.
Мол етказиб берувчи ташкилотлар ушбу счётда харидорлар томонидан тўланган ва масъул сақлаш учун қолдирилган, сақлаш тилхатлари билан расмийлаштирилган, бироқ корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар билан олиб кетилмаган товар-моддий қийматликларни ҳисобга олади.
Таҳлилий ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.
Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Масъул сақлашдаги товар-моддий қийматликлар ҳисоб учун қабул қилинган
|
002
|
|
Юкхат
|
2
|
Товар-моддий қийматликлар эгасига қайтарилган
|
|
002
|
Юкхат
|
3
|
Эгалик ҳуқуқи корхонага ўтказилган
|
1010-1090
|
6010
|
Ҳисобварақ-фактура, юкхат
|
Do'stlaringiz bilan baham: |