3000 та бухгалтерия ўтказмаси
Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга
Download 8.22 Mb.
|
3000 buxgalteriya oʻtkazmasi
Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга
олувчи счётларнинг (6900) боғланиши Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар турли кредиторлар билан амалга оширилган операциялар бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 6910 "Тўланадиган оператив ижара"; 6920 "Ҳисобланган фоизлар"; 6930 "Роялти бўйича қарз"; 6940 "Кафолатлар бўйича қарз"; 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми"; 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар"; 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз"; 6990 "Бошқа мажбуриятлар". 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счётининг кредитида корхонанинг оператив ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги ҳисобланган мажбурияти, ижарага берувчига тўланган сумма эса ушбу счётнинг дебет томонида акс эттирилади. 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредитида банкларнинг кредитлари, кредиторлар томонидан берилган қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар, фоизлар бўйича қарзларни тўлаш эса ушбу счётнинг дебет томонида акс эттирилади. 6930 "Роялти бўйича қарз" счётининг кредитида корхонанинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фойдаланиш учун активларнинг олиниши натижасида вужудга келган роялти тўловлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари, роялти тўловлари харажатларни ҳисобга олувчи тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, дебетида ушбу мажбуриятларнинг қопланиши кўрсатилади. 6940 "Кафолатлар бўйича қарз" счётида корхонанинг сотилган маҳсулотларга кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича харидорлар олдидаги мажбуриятлари акс эттирилади. Агар корхона маҳсулотини сотиш вақтида харидорга кафолатли муддат берса, ушбу мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади. Кафолат суммаси маҳсулот сотиш амалга оширилган даврда харажатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Корхона ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, келгуси даврларга бериладиган кафолат суммаси қанчага тўғри келиши, яъни товар ёки хизматнинг бирлигига тўғри келадиган ўртача хизмат қийматини ҳисоблаб чиқиши ва ушбу суммани 6940 "Кафолатлар бўйича қарз" счётининг кредит томонида, харажатларни ҳисобга олувчи тегишли счётлар дебетида акс эттириши мумкин. 6940 "Кафолатлар бўйича қарз" счётининг дебетида, моддий қийматликлар, меҳнат ҳақи бўйича мажбуриятлар ёки пул маблағлари счётлари билан боғланган ҳолда, кафолатлар бўйича қарз суммалари қопланганлиги акс эттирилади. 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётида мазкур ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли қарз мажбуриятлари, яъни олинган кредитлар, ссудалар, қарзлар, молиявий ижара (лизинг)нинг жорий қисми акс эттирилади. Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти тўланадиган суммага узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг бошланғич суммасини камайтиради. Шунингдек, ушбу счётнинг дебетида, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, узоқ муддатли қарзнинг жорий қисми қопланиши акс эттирилади. 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счёти харидорлар, буюртмачилар ва бошқа корхоналар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки тайинланган) жарималар, неустойкалар ва пенялар бўйича корхонанинг қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредитида, харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган даъволар бўйича тан олинган ва ҳисобланган мажбуриятлар, дебетида уларнинг қопланиши акс эттирилади. 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз" счёти корхона ишчиларига маъмурий-хўжалик ва операцион харажатлар, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган ҳисобдорлик суммалари билан ҳақиқий сарфланган суммалари ўртасидаги фарқ натижасида келиб чиқадиган қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Агар сарфланган сумма ҳисобдорлик бўйича берилган суммадан ошса, корхонанинг ҳисобдор шахс олдида қарзи вужудга келади ва ушбу сумма 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарз" счётининг кредит томонида кўрсатилади. Ушбу қарз тўланганда мазкур счёт пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда дебетланади. 6990 "Бошқа мажбуриятлар" счётида турли нотижорат операциялари бўйича жисмоний ва юридик шахслар (ўқув юртлари, илмий корхоналар ва ҳ.к.) олдидаги; суд органларининг ижроия ҳужжатлари ёки қарорлари асосида корхона ишчиларининг меҳнат ҳақидан турли корхона ва алоҳида шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича корхонанинг жорий мажбуриятлари акс эттирилади. Ушбу счётнинг кредитида турли кредиторларга мажбуриятларни ҳисоблаш, дебетида эса - қарз қопланиши акс эттирилади.
Download 8.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling