85.Raul qonuni (binar eritma, erituvchi parsial bug’ bosimi, eritma mol ulushi, erituvchi bug’ bosimining nisbiy pasayishi).
120.Termik analiz (muvozanat harorati, sovish diagrammasi, holat diagrammasi, evtetika).
V.8. Термик анализ Физик-кимёвий анализнинг энг кўп тарқалган кўринишларидан бири термик анализдир. У қаттиқ ва суюқ фазалар орасидаги мувозанат ҳароратини аниқлашга асосланган. Шаффоф бўлмаган ва юқори ҳароратларда суюқланадиган моддалардан иборат системаларни текширишда “ҳарорат-вақт” 185 диаграммаларидан фойдаланилади. Ушбу диаграммаларни совиш эгрилари ёки совиш диаграммалари деб ҳам номланган. Бирор сисV.8-расм. Совиш диаграммаси. тема аввал қиздирилиб, сўнгра совитилга нда системада иссиқлик чиқиши билан борувчи ҳеч қандай жараён содир бўлмаса, системанинг ҳарорати бир текис пасайиб боради (V.8-расм, А). Агар модданинг совиш вақтида термик ўзгаришлар содир бўлса, система маълум вақт давомида совишдан тўхтайди (V.8-расм, Б): системада фазавий ўзгариш жараёни содир бўлганлиги сабабли, ундан иссиқлик чиқади, бу эса ўз навбатида совиш тезлигини секинлаштиради. Бу ҳолда “ҳарорат-вақт” диаграммасида синиқ чизиқ ҳосил бўлади (V.8-расм, Б). V.9 -расм. Термик анализ ёрдамида ҳолат диаграммасини тузиш. Икки компонентли суюқ системадан кристаллар ажралиб чиққан вақтда мураккаб ходисалар рўй беради ва “ҳарорат–вақт” диаграммаси анча мураккаб кўринишга эга бўлади (V.9-расм). Термик анализда термопаралар ёки термометрлардан фойдаланилади. Совиш диаграммасидан (V.9-расм, а) фойдаланиб, ҳолат диаграммаси (V.9-расм,б) тузилади. Икки компонентли система ҳолат диаграммаларининг асосий турлари: эвтектикага эга бўлган диаграммалар, конгруэнт (барқарор кимёвий бирикма ҳосил қилувчи) ва инконгруэнт (беқарор кимёвий бирикма ҳосил қилувчи) равишда суюқланувчи кимёвий бирикмали диаграммалар, қаттиқ ва суюқ фазаларда чекли ва чекланмаган эрувчанликка эга бўлган диаграммалар. 186 Гиббснинг фазалар мувозанати қонунидан 2 компонентли конденсацияланган фазали системалар учун ўзгармас босимда F = k-Ф+1 тенгламадан k = 2 бўлганда эркинлик даражаси F = 3-Ф бўлади. Мувозанат ҳолатидаги фазалар сони Ф = 3 дан катта бўлиши (F = 0), эркинлик даражалари сони F = 2 дан кўп бўлиши мумкин эмас (Ф = 1).
Do'stlaringiz bilan baham: |