7. Маъмурий-буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт қандай тизим?
а) ишлаб чиқаришни режа асосида юргазишга асосланган;
б) якка ҳокимлик асосида ишлаб чиқаришни ташкил этишга
асосланган;
в) давлат томонидан ишлаб чиқариш, тақсимот, алмашув ва
истеъмол устидан тўлиқ назорат ўрнатишга асосланган;
г) ишлаб чиқаришни ижтимоий мулк ва ижтимоий меҳнат
асосида ташкил этишга қаратилган;
8. Аралаш иқтисодиёт нима?
а) турли мулк шаклларига ва уларнинг тенг ҳуқуқлигига
асосланган иқтисодиёт;
б) маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиёт;
в) хусусий ва жамоа мулкига асосланган иқтисодиёт;
г) буйруқли ва бозор иқтисодиёти қўшилиши натижасида вужудга келган иқтисодиёт;
9. Мулкчилик меҳнатга мажбур қилиш йўли билан рўёбга чиқарилса хусусий мулкнинг қандай тури мавжуд бўлади?
а) қулдор ёки феодал;
б) майда товар ишлаб чиқарувчи;
в) корпоратив;
г) капиталистик;
10. Мулкчиликни рўёбга чиқариш мулкдорнинг ўз меҳнати ёрдамида амалга оширилса қандай турдаги хусусий мулк пайдо бўлади?
а) қулдор;
б) феодал;
в) майда товар ишлаб чиқарувчи;
г) корпоратив;
11. Мулк объекти ёлланма меҳнатга асосланиб ҳаракатга келтирилса қайси турдаги хусусий мулк вужудга келади?
а) қулдор;
б) феодал;
в) капиталистик;
г) социалистик;
12. Қуйидагилардан қайси бири мулк объектлари мазмунини тўлароқ ифодалайди:
а) мулкка айланган барча бойлик турлари;
б) ишлаб чиқариш воситалари;
в) табиий бойликлар;
г) инсон яратган моддий ва маънавий бойликлар;
13. Бозор иқтисодиётининг муҳим афзалликларидан бири чекланган ресурслар шароитида:
а) иқтисодий ресурсларни самарали тақсимлаш;
б) ресурсларни қимматга сотиш;
в) ресурсларни арзон сотиб олиш;
г) ресурсларни қимматга сотиб олиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |