36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Активларнинг қадрсизланиши Мақсад


Download 94.87 Kb.
bet1/37
Sana22.04.2023
Hajmi94.87 Kb.
#1379076
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
21-илова


36-сон БҲХС

Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2022 йил 10 ноябрдаги
61-сон буйруғига
21-ИЛОВА

36-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти
Активларнинг қадрсизланиши


Мақсад
1 Мазкур стандартнинг мақсади ташкилот томонидан активларнинг баланс қиймати уларнинг қопланадиган қийматидан ортиқ бўлмаслигини таъминлаш билан боғлиқ тартибларни белгилашдан иборат. Агар активнинг баланс қиймати ундан фойдаланиш ёки уни сотиш орқали қопланадиган суммадан ортиқ бўлса, актив ўзининг қопланадиган қийматидан ортиқ суммада ҳисобга олинган ҳисобланади. Агар ушбу ҳолат юз берса, актив қадрсизланган деб ҳисобланади ва мазкур cтандарт ташкилотдан қадрсизланишдан зарарни тан олишни талаб этади. Шунингдек, мазкур стандарт қадрсизланишдан зарарни қайси пайт қайта тикланиши лозимлигини ва ташкилот томонидан ёритиб берилиши лозим бўлган маълумотларни белгилайди.
Қўллаш доираси
2 Мазкур стандарт қуйидагилардан ташқари барча активларнинг қадрсизланишини ҳисобга олишда қўлланиши лозим:
(a) захиралар (2-сон БҲХС “Захиралар” га қаранг);
(б) 15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум”га мувофиқ тан олинадиган, шартнома бўйича активлар ва шартнома тузиш сарфлари ёки уни бажариш сарфларидан келиб чиқадиган активлар;
(в) кечиктирилган солиқ активлари (12-сон БҲХС “Фойда солиқлари”га қаранг);
(г) ходимлар даромадларидан келиб чиқадиган активлар (19-сон БҲХС “Ходимларнинг даромадлари”га қаранг);
(д) 9-сон МҲХС “Молиявий инструментлар” нинг қўллаш доирасида бўлган молиявий активлар;
(е) ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инвестиция кўчмас мулки (40-сон БҲХС “Инвестиция кўчмас мулки”га қаранг);
(ё) 41-сон БҲХС “Қишлоқ хўжалиги”нинг қўллаш доирасида бўлган сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар;

Download 94.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling