36-сон БҲХСнинг (1998 йил тахрири) ўз кучини йўқотиши
141 Мазкур стандарт 36-сон БҲХС “Активларнинг қадрсизланиши” (1998 йил тахрири) ни ўрнини эгаллайди.
A-илова
Фойдаланиш қийматини баҳолашда дисконтланган қийматни аниқлаш усулларидан фойдаланиш
Мазкур илова стандартнинг ажралмас қисмидир. У фойдаланиш қийматини баҳолашда дисконтланган қийматни аниқлаш усулларидан фойдаланиш бўйича кўрсатма беради. Кўрсатмада «актив» атамасидан фойдаланилишига қарамасдан, у пул маблағларини ҳосил қилувчи бирликни ташкил этадиган активлар гуруҳига нисбатан тенг маънода қўлланади.
Дисконтланган қийматни баҳолашнинг компонентлари
A1 Қуйидаги элементлар биргаликда активлар ўртасидаги иқтисодий фарқларни акс эттиради:
(a) ташкилот томонидан активдан олиниши кутилаётган келгуси пул оқимларининг ёки мураккаброқ ҳолларда, келгуси пул оқимлари серияларининг ҳисоб баҳолари;
(б) ушбу пул оқимларининг суммаси ёки вақт бўйича эҳтимолий ўзгаришларга оид кутилишлар;
(в) рискдан ҳоли жорий бозор ставкаси орқали акс эттирилган пулнинг вақт қиймати;
(г) активга хос бўлган ноаниқлик билан боғлиқ нарх; ва
(д) ташкилот томонидан активдан олиниши кутилган келгуси пул оқимларини нархини аниқлашда бозор иштирокчилари акс эттирадиган бошқа, баъзида идентификацияланмайдиган, омиллар (масалан, ноликвидлилик).
A2 Мазкур илова дисконтланган қийматни ҳисоблашнинг икки ёндашувини таққослайди ва уларнинг хар бири вазиятдан келиб чиқиб активнинг фойдаланиш қиймати ҳисоб баҳосини аниқлашда фойдаланилиши мумкин. Анъанавий ёндашувга мувофиқ, дисконт ставка А1 бандда келтирилган (б)–(д) омиллар ҳисобга олинган тузатишларни ўз ичига олади. Кутилаётган пул оқими ёндашувига мувофиқ, кутилаётган пул оқимлари ҳисоб баҳосига рискларни ҳисобга олаган ҳолда, (б), (г) ва (д) кичик бандлардаги омиллар асосида тузатиш киритилишига сабаб бўлади. Ташкилот келгуси пул оқимларининг суммасида ёки вақт қийматида эҳтимолий ўзгаришлар бўйича кутилишларни акс этириш учун қайси ёндашувни танлашидан қатъий назар, натижа келгуси пул оқимларининг кутилган дисконтланган қиймати, яъни барча эҳтимолий натижаларнинг тортилган ўртачасини акс эттирган бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |