4- мавзу: Техник хизматни бошқаришни ташкил қилиш шакл ва усуллари т а қ д и м о т


Бошқариш маркази одатда икки бўлимдан: тезкор бошқариш бўлими (ТББ) ва ахборотларни қайта ишлаш ва таҳлил этиш бўлими (АБ) ташкил топади


Download 387.56 Kb.
bet3/4
Sana11.01.2023
Hajmi387.56 Kb.
#1088573
1   2   3   4
Bog'liq
4-Ma\'ruza slayd

Бошқариш маркази одатда икки бўлимдан: тезкор бошқариш бўлими (ТББ) ва ахборотларни қайта ишлаш ва таҳлил этиш бўлими (АБ) ташкил топади.

  • 2. Техник таъсир ўтказишнинг ҳар бири ихтисослаштирилган бригада ёки участка (КХК,ТХК-1,ТХК-2,ЖТ ва б.) томонидан бажарилади. Ишлаб чиқариш бўлимларини шундай технологик тамойил асосида шакллантириш марказлаштирилган бошқарув тизими талабларига юқори даражада жавоб беради.
  • 3. Технология жиҳатидан бир хил ишларни бажараётган ишлаб чиқариш бўлинмаларини бригадалар, участкалар бошқариши қулай бўлиши учун уларни мажмуаларга бирлаштирилади.

4. Ишлаб чиқаришни ихтисослашган мажмуалар марказлашган тарзда ишга тайёрлайди (эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг айланма фондини бутлаш, заҳираларни сақлаш ва бошқариш, иш жойларига агрегатлар, қисмлар ва деталларни етказиб бериш, таъмирланадиган фондни ювиш ва саралаш, ишчиларни асбоблар билан таъминлаш , автомобилларни жойдан-жойга кўчириш). Бу, таъмирлайдиган ишчилар ва бошқарув ходимлари вақтини тежайди, натижада автомобилларнинг ТХК ва таъмирлашда туриб қолиш вақтини қисқартиради.

5. Алоқа, автоматика, телемеханика ва ҳисоблаш техникаси воситаларидан фойдаланилади.

АТК техник хизматининг марказлашган бошқарув тузилмаси

  • БМга бошлиқ раҳбарлик қилади, тезкор бошқарув ишларини диспетчер ва унинг ёрдамчиси - техник оператор бажаради. БМ ходимларининг сони бажариладиган ишлар ҳажмига қараб аниқланади
  • Тезкор бошқариш бўлими қуйидаги ишлар амалга оширади;
  • -сменани қабул қилиб олиш, яъни ишлаб чиқариш ҳолатини, бажарилган ишларни, нихоясига етказилмаган ишларни, таъмирни кутиб навбатда турган автомобиллар сонини, ишдаги тўсиқлар ва меъёрдан оғишларни қайд этади:
  • - диагностика, ТХК-1, ТХК-2 ишлари бажарилишини тезкор назорат этади:
  • - ҳаракат воситалари таъмирини тезкор режалаштириш, йўлга солиш, ҳисобга олиш ва назорат этиш, яъни таъмир учун буюртма қабул қилади, ишларни бажариш навбатларини белгилайди, белгиланган ишларни бажариш учун режа вақтини аниқлайди, автомобилларни таъмир жой(пост) ларига ўз вақтида келтиришни таоминлайди, ишлаб чиқаришни тайёрлаш мажмуаси ишчиларига топшириқлар беради (иш жойларига эҳтиёт қисмлар ва материалларни етказиш ҳақида), ишларнинг бажарилишини вақти-вақти билан назорат қилади.
  • -сменани топширади.

Download 387.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling