4- мавзу: Техник хизматни бошқаришни ташкил қилиш шакл ва усуллари т а қ д и м о т


Ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил бўлими (АБ)


Download 387.56 Kb.
bet4/4
Sana11.01.2023
Hajmi387.56 Kb.
#1088573
1   2   3   4
Bog'liq
4-Ma\'ruza slayd

Ахборотни қайта ишлаш ва таҳлил бўлими (АБ)

  • Бошқарув тизимини ахборот билан таъминлаш вазифалари ни бажаради. Бунда замонавий алоқа воситалари ва компютерлардан фойдаланилади. Бўлим корхонанинг техник хизмати бўлинмаларининг фаолияти ҳақидаги ахборотларни йиғади, тартибга солади, таҳлил қилади ва сақлайди, шунингдек, автомобиллар ҳар куни юрган йўлни, асосий агрегатлар кўчишини ҳисобга олади ва техник таъсирларни режалаштиради.
  • АБ қуйидаги ишларни бажаради (асосийлари).
  • -бирламчи ҳужжатларни қайта ишлаш учун қабул қилади, улар қандай тўлдирганлигини назорат қилади ва ахборотларни электрон элтувчиларга ўтказади:
  • -ахборотни компютерлар ёрдамида қайта ишлайди, шакллантиради, саралайди, тартибга келтиради, тегишли гуруҳлар бўйича тўплайди. Бунда компютерларнинг дастурий таоминоти аҳамиятга эга бўлади.
  • -ишлов берилган ахборотларни таҳлил қилиб, натижасини бошлиқларга етказади, улар АТКнинг техник хизматини такомиллаштириш учун муайян тадбирлар ишлаб чиқадилар.
  • -ҳар бир автомобил учун тутилган карточкаларга (10-илова)босиб ўтилган йўлни, таъмирда алмаштирилган агрегатлар (двигател, узатмалар қутиси, кўприклар ва б.) ва улар қанча йўлда хизмат қилганини ёзиб боради, шулар асосида автомобилнинг навбатдаги ТХКга ёки диагностикага қўйилишини режалаштиради.
  • БМнинг кўрсатмасига биноан, ишлаб чиқаришни тайёрлаш мажмуаси (ТМ) ТХК, диагностикалаш ва ЖТ мажмуаларига эҳтиёт қисмлар ва материаллар етказиб беради. ТМда ҳам техник-оператор лавозими бўлади. БМнинг диспетчери телефон, селектор орқали топшириқ бериб туради.
  • ТМнинг техник-оператори БМдан олинган топшириқни ўз вақтида бажара олмасагина, у ердаги диспетчер билан боғланади. Бошқарув марказининг бошлиғи ТМлари ва таоъир участкалари бошлиқлари билан биргаликда, оралиқ ва асосий омборлардаги эҳтиёт қисмлар заҳираси ва мавжуд таъмир фонди ҳақида маълумотларга таяниб, таъмир участкаларида агрегат, қисм ва деталларни таъмирлаш (ясаш) учун режа ишлаб чиқади. Шу режага асосан ТМ нинг бутлаш участкаси таъмирлаш участкаларига эски деталларни етказиб беради, таъмирдан чиққан (янги ясалган)ларини эса, асосий ёки оралиқ омборларига элтиб топширади.
  • АТКнинг моддий-техник таъминоти бўлими ихтиёридаги асосий омбордан ташқари, ТМ таркибида, оралиқ омбор ҳам бўлади. Бу омборда таъмирлаш участкалари тузатган ёки ясаган, авторемонт заводларидан келтирилган агрегат, қисм ва деталлар сақланади. Уларнинг номлари, энг кўп ва энг кам заҳиралари ушбу дарсликнинг 19,20-бобларида берилган усуллар билан аниқланади. Заҳира меоёрларини АТК ­­техника бўлими ишлаб чиқаради ва ­корхона ­­­­­­ раҳбарининг буйруьи билан тасдиқланади. Омбордаги заҳиралар ҳолатини назорат қилиш ва меоёрда тутиб туриш учун компютерлардан, автоматлаштирилган бошқариш тизимлари (АБТ)дан фойдаланиш лозим.

Назорат саволлари

  • 1. АТКни бошқариш таркиби қандай функсионал блоклардан иборат
  • 2. АТКни мухандис – техник хизмати қандай вазифаларни бажаради
  • 3. АТК техник хизматини марказлашган тизимининг таркиби қандай
  • 4. АТКда ТХК ва ЖТ қандай комплекслардан иборат
  • 5. АТК техник хизмати қандай бўлимлардан иборат.

Download 387.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling