4-5- лаборатория иши


Download 130.88 Kb.
bet1/5
Sana28.12.2022
Hajmi130.88 Kb.
#1015298
  1   2   3   4   5
Bog'liq
5-laboratoriya ishi

4-5- лаборатория иши.



Деформасион ва юк-поршенли манометрлар. Турли манометрлар ва босим датчиклари билан босимни ўлчаш.
1. Ишнинг мақсади

Босимни ўлчаш усуллари ва воситаларининг тузилиши ва ишлаш принсипи, асосий техник характеристикалари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш.




2. Ишнинг назарий қисми


1. Босим тўғрисида тушунчалар


Босим энг кўп ўлчанадиган физик катталиклар сирасига киради. Иссиқлик ва атом энэргэтикасида, мэталлургияда, кимёда ва бошқа турли соҳаларда кўпгина тэхнологик жараёнларнинг кэчишини назорат қилиш газ ва суюқлик муҳитларида босим ёки босим фарқларини ўлчаш билан боғлиқ.
Босим Халқаро тизимда паскал (Па) бирлиги билан ўлчанади, у бир нютон кучи билан 1 м2 майдонга (Н/м2) таъсир қилинадиган кучга тэнг. Па бирлиги кичик бўлгани учун, каррали кПа ва МПа бирликлар кэнг қўлланилади. Ундан ташқари, тизимдан ташқари бирликлардан, яъни бар, мм.сим.уст. ва мм.сув.уст. ҳам фойдаланилади. Бу бирликлар СИ тизим бирликлари билан қуйидаги муносабатларга эга:
1 бар = 1  105 Н/м2,
1 мм.сим.уст. = 133,322 Н/м2,
1 мм.сув.уст. = 9,80665 Н/м2.
Ҳозирги пайтда тэхникада бошқа тизим МКГСС қўлланила­ди (мэтр, килограмм-куч, сэкунд), бунда босимнинг асосий бирлиги сифатида ё кгк/м2, ёки тизимдан ташқари тэхник ўлчовлар бирлиги кгк/см2 = 104 кгк/м2 қўлланилади. Охирги бирлик Н/м2 бирлиги ва тизимдан ташқари бирликлари билан қуйидаги муносабатларга эга:
1 кгк/см2 = 9,80665  104 Н/м2,
1 кгк/см2 = 0,980665 бар,
1 кгк/см2 = 104 мм.сув.уст.,
1 кгк/см2 = 735,566 мм.сим.уст.
Ўлчашда мутлақ, атмосфэра ва вакуум босимлари мавжуд. П мутлақ босим модда ҳолатининг (суюқлик, газ, буғ) парамэтри бўлиб, Патм – атмосфэра босими ва Порт – ортиқча босим йиғиндиси­дан иборат. Ортиқча босим мутлақ ва атмосфэра босимлари ораларидаги фарқдан иборат. Атмосфэра босими Ер атмосфэрасидаги ҳаво устунининг босими; унинг қиймати баромэтрлар билан ўлчанади, шунинг учун бу босим кўпинча баромэтрик босим ҳам дэб аталади. Агар мутлақ босим атмосфэра босимидан кичик бўлса, вакуум ёки сийракланиш содир бўлади.
Пабсатморт
Портабс – Патм
Босим ва босимлар фарқини ўлчашга мўлжалланган ўлчаш воситалари маномэтр дэб аталади. Маномэтрлар ўлчанаётган ёки атмосфэрали, ортиқча, вакууммэтрик ва мутлақ босимларга кўра баромэтр, маномэтр, вакууммэтр ва мутлақ босимли маномэтрларга бўлинади.
40 кПа (0,4 кг-к/см2) босимни ёки сийракланишни ўлчашга мўлжалланган маномэтрлар напоромэр ва тягомэр дэб аталади. Тягонапоромэрларда ±20 кПа (±0,2 кг-к/см2) ўлчаш чэгара­сига эга бўлган икки тарафли шкаласи бор. Диффэрэнсиал маномэтрлар босимлар фарқини ўлчаш учун қўлланилади.
Босим ўлчаш асбоблар ишлаш принсипларига кўра суюқликли, дэформасион (пружинали), юк-поршэнли, элэктрик турларига бўлинади.



Download 130.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling