4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet43/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Ақлий ривожлантириш маркази (қум) махсус доскаларга рангли қумлардан фойдаланиб, бармоқ билан қумда турли хил шаклларни чизиш.
Фаоллик марказидаги болаларнинг ўрни 6 минутда қўнғироқча ёрдамида алмаштирилади.
Болалар билимини мустаҳкамлаш учун саволлар:

  1. Табиат деганда нимани тушунасиз?

  2. Жонли ва жонсиз табиатнифарқлай оласизми?

  3. Қум бизга нима учун керак?

  4. Сув бизга нима учун керак?

  5. Бугунги машғулотдан нимани ўргандингиз?

Болаларнинг жавобларига қараб ҳар бир бола рағбатлантирилади.

Апрель ойининг
3 – ҳафтаси
Мавзу: Гуллаган мева дарахтини кузатиш.
Мақсад: Болаларга баҳорни биринчи белгилари (қорларнинг эриши, дарахтнинг куртаклаб, гуллаб очилиши, майсалар униб чиқиши) ҳақидаги тушунчаларни ривожлантириш, болаларга мева ва манзарали дарахтларни фарқлашга ўргатиш, идроки ва мада қўл моторикаларини ривожлантирадилар, болаларга гўзалликдан завқланиш ҳиссини шакллантириш.
Кутилаётган натижалар: Болалар баҳор фаслининг биринчи белгилари ҳақидаги билимларга эга бўладилар.
Керакли жиҳозлар: Болаларни боққа сайрга олиб чиқиш, мевали ва манзарали дарахтлар сурати, рангли қаламлар, мозаика.
Луғат иши: мевали, манзарали, куртак, ғунча, завқланиш
Машғулотнинг бориши: тарбиячи болалар муассаса ҳовлисига гуллаган дарахтлар ёнига олиб боради. Болалар диққатини гуллаган мевали дарахтларга жалб қилади ва улардан завқланишни таклиф этади. Болалар билан ўрик, гилос, бодом, шафтоли, дарахти гулларини кўриб, бир – биридан фарқини сўрайди. Дарахтларни бир – бир билан солиштирадилар.
Дарахт шохлари синдирмаслик ҳақида тушунча бериш.
“Йил фасллари” ўйини ўйналади.
Дам олиш дақиқаси
Қуёш бобо нурин ерга сочибди,
Дарахтдаги куртакчалар очилибди.
Шамол эсганида у ён бу ёнга учиб – учиб,
Гуллар ерга сочилибди.
Амалий тажриба: Болажонлар билан дарахт тагини юмшатиб, суғориш.

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling