Болалар:- лола гули.
Тарбиячи:-баракалла гуллар бизга нима учун керак? Гуллардан кандай максадалрда фойдаланамиз?.
Болалар:-тугулган кунларда
- байрамларда
- катталарга совға килишда
- еримизнинг чиройли кўриниши учун
Тарбиячи :- баракалла болажонлар, сизлар билан бугун гуллар ҳақидаги билимимизни кенгайтириб оламиз. Экилган гулларни кузатамиз. Гулларни каерларда учратамиз ?
Болалар:-тоғларда, боғларда, хоналарда ва гулзорларда учратамиз.
Тарбиячи:- болажонлар сизларга расм кўрсатаман сизлар гулларни номини ва уларни каерда учратишни айтасизлар ?
-лола , бинафша, бойчечак, гулисапсар, атиргул, алоэ ва бошка хил гуллар
Тарбиячи:- болажоналар бу гулларни қайси бири тоғларда, қайси бири боғларда, қайси бири хоналарда ўстирилади класстер ёрдамида жойлаштирамиз. (бунда болалар узлари жойлаштирадилар)
Тарбиячи:- энди марказларда давом этдирамиз.
Тил ва нутк маркази
Тарбиячи:- болажонлар гулларни бир неча турини олдингизга қўйдим сиз бу гулларни таърифлаб берасиз.
Гул кандай кисмлардан ташкил топган?
Болалар:- танаси
- барги
- гули дан иборат
Тарбиячи:- гулни кандай кисми кукаришига ёрдам беради?
Болалар:-илдизи
Тарбиячи:- хона гуллари ва дала гулларини фарқи нима?
Хона гуллари гултувакларда инсонлар томонидан ўстирилади дала гуллари табиат мўъжизаси билан чиқади.
Тарбиячи:-Энди гуллар ҳақида шеър ёд оламиз.
Она билан бола
Гул билан лола.
Гулчи Гулининг
Гуллари гуллади.
Санъат марказида
Тарбиячи:- болажонлар ҳар бир нарсанинг уруғи булади гулларнинг ҳам уруғиларидан фойдаланиб гулларни ҳосил қиламиз. Бунинг учун сизлар билан гулни гул баргларини шаклини кузатамиз ва уруғларни ўхшашини олиб елим ёрдамида елимлаб оламиз ва тайёр гулни ҳосил қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |