4-боб. Бино ва иншоотларни инструментал техник текширувдан ўтказиш тартиби
Download 16.38 Kb.
|
Бино ва иншоотларни инструментал техник текширувдан ўтказиш тартиби
4-боб. Бино ва иншоотларни инструментал техник текширувдан ўтказиш тартиби Ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтмаган, қурилиш ишлари қисман амалга оширилган ёки қурилиши якунланган бино ва иншоотларда буюртмачилар томонидан мажбурий тартибда ҳудудий инспекциялардан рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш учун белгиланган тартибда инструментал техник текширув хулосасини олишлари талаб этилади. Буюртмачилар томонидан объектлар қурилиши якунлангандан сўнг ушбу бино ва иншоотларга бўлган эгалик хуқуқларини расмийлаштиришдан олдин объектни унинг қурилиши бўйича белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари билан ҳудудий инспекцияларга қилган мурожаати асосида бинолардан келгусида фойдаланишга рухсат бериш мақсадида шартнома асосида инструментал техник текширувлар амалга оширилади. Ҳудудий инспекциялар томонидан амалга оширилган инструментал техник текширувлар натижасига кўра, бино ва иншоотларнинг техник ҳолатларида камчилик ва нуқсонлар аниқланган тақдирда, буюртмачилар билан лойиҳачилар биргаликда ушбу аниқланган камчилик ва нуқсонларга бартараф этилиши юзасидан қўшимча ишлаб чиқилган, тасдиқланган ишчи лойиҳа бўйича бартараф қилишлар ҳамда бартараф этилганлигини тасдиқловчи т егишли ижро ҳужжатларини ҳудудий инспекцияларга тақдим этиши ушбу объектга фойдаланиш учун рухсат беришга асос бўлади. Зарур ҳолларда, ҳудудий инспекциялар томонидан бино ва иншоотларни инструментал техник текширувдан ўтказиш жараёнида малакали мутахассисларни шартнома асосида тўғридан-тўғри ёлланма усулда илмий тадқиқот институтларидан ёки бошқа махсус лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилотларидан жалб этиш мумкин. Буюртмачи томонидан бино ва иншоотларни техник текширувдан ўтказиш бўйича ҳудудий инспекцияга белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этмаслик ёки тўлиқ тақдим этмаслик бино ва иншоотларни техник текширувдан ўтказишни рад этишга асос бўлади. Бино ва иншоотлардан фойдаланишга рухсат беришда, инструментал техник текширувдан ўтказилиши натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этилганлиги тўғрисидаги тегишли лойиҳа ҳужжатларини ва маълумотларни буюртмачи ташкилот ҳудудий инспекцияга тақдим этади. Ҳудудий инспекциялар учун бино ва иншоотларнинг инструментал техник текширув ишларини баҳолашнинг ягона ҳисоблаш тартиби инспекция томонидан белгиланади. Хавф-хатар тоифаси паст ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари мулкдорларнинг мурожаатларига мувофиқ шартнома асосида инструментал техник текширувдан ўтказилади. Download 16.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling