4-боб. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари
Download 19.04 Kb.
|
4-боб. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари 48. Операциялар қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли операция деб тан олинади: тижорат банки томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз; резидент-мижоз томонидан товар етказиб бериш (иш бажариш, хизмат кўрсатиш) шартномаси бўйича аввал олинган сумманинг норезидент фойдасига мунтазам равишда қайтариб берилиши; операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан, операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар тижорат банкида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги; операцияни амалга ошириш учун ариза (топшириқ, илтимоснома) билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши; мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки тижорат банки томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларнинг мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида асоссиз кечиктирилиши; амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги; операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги; мижоз фаолияти тавсифига боғлиқ бўлмаган ҳолда ва (ёки) мижоз ҳисобварағининг фаоллиги уч ойдан ортиқ муддат мобайнида паст бўлиб ёки фаоллиги тўхтаб, сўнг унинг ҳисобварағида пул маблағлари айланмасининг асоссиз кўпайиши; мижозни ташаббуси билан барча маблағларни ечиб олиш ёки уларни бошқа тижорат банкларига ўтказиш орқали амалий иш муносабатларини асоссиз ва (ёки) муддатидан олдин тўхтатилиши; тижорат банк томонидан мижозга нисбатан мазкур Қоидаларда кўрсатилган чораларни асосли қўлланилганида, мижоз ташаббуси билан дарҳол амалий иш муносабатларини тўхтатилиши; тижорат банки иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умум қабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. мижоз томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада бажарилаётган операцияларга ўхшаш операцияларнинг суммалари асоссиз тақсимланиши; ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби мижознинг одатий фаолиятидан фарқ қилувчи ностандарт ёки ғайриоддий мураккаб схемалардан иборат бўлиши; жисмоний шахс томонидан айирбошлаш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммада бир қийматдаги банкнотларни бошқа қийматдаги банкнотларга айирбошлаш; жисмоний шахс томонидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишидаги пул маблағларини юридик шахснинг ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг банк ҳисобварағига қарз, молиявий ёрдам, устав фонди (капитал)га қўйилма сифатида киритилиши ёхуд айланма маблағларини тўлдирилиши; юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг молиявий ёрдам ёки қарз сифатида кўчирилиши; жисмоний шахсларнинг фойдасига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши; жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши; бир контрагентнинг терминалидан бир кун давомида беш ва ундан ортиқ халқаро тўлов карталаридан ҳар бир картанинг операцияси базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараварига тенг бўлган ёки ундан ошадиган суммадаги операциялар (тўлов ёки нақд пул ечилиши) амалга оширилиши. пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи ҳудудда жойлашган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада ўтказилиши. Download 19.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling