4-маъруза. Борлиқ – фалсафа категорияси


Download 26.9 Kb.
bet1/4
Sana25.10.2023
Hajmi26.9 Kb.
#1720594
  1   2   3   4
Bog'liq
4-мавзу


4-маъруза. Борлиқ – фалсафа категорияси




Режа:
1. Борлиқ тушунчасининг таҳлили.
2. Фалсафада субстанция муаммоси.
3. Борлиқнинг атрибутлари.
4. Табиат борлиғи.
5. Инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятлари.

Сиз билан биз яшаётган шу дунё ўзининг барча мураккаблиги ва муаммолари, жозибадорлиги ва бутун гўзаллиги билан ягона оламни ташкил этади. Олам тушунчаси, энг аввало, одам ва унинг фаолияти кечадиган маконни акс эттиради. Агар одам бўлмаганида эди, бу олам хақидаги тасаввурлар ҳам бўлмас эди. Демак, олам одам билан мазмундордир. Олам уни ташкил этувчи нарсалар билан биргаликда намоён бўлади.


Қадимги даврлардан буён одам ўзини англагач, оламнинг таркибий қисми эканлигини тушуна бошлади. Дастлаб, унинг ҳаётини таъминловчи тирикчилик воситаларининг аҳамиятини тушуниб етди ва уларни эъзозлаш, авайлаб-асраш туйғуси шакллана бошлади.
Оламда одам яшаши учун қулай бўлган шароит бўлмаса-чи? Одамлар кахратон совуқ хукмронлик қиладиган доимий музликлар бағрида ҳам, ҳар доим иссиқлик тафтидан қовжираб ётувчи иссиқ ўлкаларда ҳам яшашади-ку. Ҳар бир жойда одам ўзига қулай шароит яратиб олишга интилади.
Одам хайвонлардек табиатдаги бор нарсалардан озиқланиш билангина чегараланиб қолмасдан, уларни ўзига мослаштиришга, совуқ бўлса иситишга, хом бўлса - пиширишга, иссиқ бўлса — совутишга интилади. Бу эса одамнинг оламга мослашишга интилиши оқибатидир. Яъни, оламни одам ўзига, ўз эҳтиёжларига мослаштиришга интилиб келган.
Олам, энг аввало, тор маънода бу одам яшайдиган жой. Аслида одамзод ва хайвонот олами, ўсимлик ва хашаротлар дунёси, жисмоний, руҳий, маънавий олам ва бошқа шу сингари кўплаб тушунчалар бор. Атрофимиздаги одам, олам, табиат, жамият, тафаккур, ғоялар, ўй-хаёлларимиз барчаси бирдай мавжуддир, улар турли тарзда ва шаклларда намоён бўлиб, ҳаммаси мавжудлик белгиси остида умумлашиб, борлиқ тушунчасига киради.
Борлиқ шакллари турличадир: табиат борлиғи, ижтимоий борлиқ, инсон борлиғи, маънавий борлиқ, виртуал борлиқ ва х.к
Фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимотни изоҳлайдиган қисми — онтология деб аталади. (Бу тушунчани фалсафада биринчи бор Х. Вольф қўллаган).
Табиат, жамият ва инсон тафаккурининг асосида ётувчи ва уларни бирлаштирувчи шундай бир умумлаштирувчи тушунча борки, бу умумлаштирувчи тушунча, нарсаларнинг асосида нима ётади, деган нуқтаи назардан келиб чиқиб, субстанция (лотинча, substantia — ниманингдир асосида ётувчи моҳият деган маънони беради) деб аталади.
Субстанция – муайян нарсалар, ходисалар, воқеалар ва жараёнларнинг хилма-хил кўринишлари ички бирлигини ифода этувчи ва улар орқали намоён бўлувчи моҳиятдир.
Оламнинг асосида битта моҳият, субстанция ётади, деб хисобловчи таълимотни монизм деб аташади. Файласуфлар субстанция сифатида бирор жисмни, ходисани, материяни, ғояни ёки рухни олишган. Масалан, оламнинг асосида Гераклит олов, Фалес сув, Демокрит атом ётади, деб тушунтирган.
Оламнинг асосида ҳам моддий жисм, ҳам ғоя ётади деб хисобловчи файласуфлар дуалистлар (дуализм лотинча, dualis — иккиланган деган тушунчани англатади) деб ҳисобланади. Арасту, Моний, Р. Декарт ва бошқалар дуалистлардир.
Оламнинг асосида кўп субстанциялар ётади деб хисобловчиларни эса плюрализм (лотинча pluralis — кўпчилик сўзидан олинган) тарафдорлари деб аташади. Масалан, қадимги Ҳиндистондаги чорвака мактаби. “Чорвака”- 4 сўз дегани, яъни олам асосида 4та нарса – сув,хаво,олов,тупроқ ётади дейишган.

Download 26.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling