4-маъруза. Оммавий овқатланиш корхоналарининг моддий ва молиявий ресурслари Ресурслар тушунчаси ва таркиби 2


Download 1.63 Mb.
bet2/4
Sana30.03.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1309395
1   2   3   4
Bog'liq
ovqatlanish

Умумий овқатланиш корхона (шаҳобча)ларининг асосий фондлари иқтисодиётга оид адабиётларда умуман тан олинган тарифига биноан маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тақсимот, сотиш ва истеъмолини ташкил қилиш жараёни учун зарур бўлган меҳнат қуролларининг пулдаги ифодаси тушунилади.

Асосий фондлар фаолият жараёнида ўз натурал-моддий шаклини ўзгартирмайди ҳамда ўз қийматини ҳар бир ишлаб чиқариш жараёнини такрорланиш даврида жисмоний ва маънавий эскириши меъёрига қараб, қисман маҳсулот қийматига ўтказиб боради.


Ишлаб чиқаришга тааллуқли асосий фондларга умумий овқатланиш корхоналарида тўғридан-тўғри маҳсулотларни ишлаб чиқариш, олди-сотди жараёнини ва умумий овқатланиш хизматларини амалга оширишда қатнашадиган меҳнат қуроллари киради.
Шундай қилиб, асосий фондлар – умумий овқатланиш жараёнида узоқ муддат, кўп маротабалаб иштирок этадиган, ўз қийматини товарларга қисман ўтказиб турадиган меҳнат қуролларини қийматининг пулдаги ифодасидир.
Ноишлаб чиқаришга тааллуқли асосий фондлар таркибига умумий овқатланиш корхоналарига тааллуқли маъмурий ва илмий-тадқиқот ташкилотларга қарашли бинолар, иншоатлар, жихозлар, уй-жой, коммунал хужалиги, клублар, стадионлар, богчалар, санаториялар, поликлиника, шифохоналардаги меҳнат қуроллари киради.
Умумий овқатланиш корхона (шаҳобча)лари асосий фонди натурал моддий шакли бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни сотиш (айрим ҳолларда тақсимлаш) ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўз жойида истеъмол қилинишини таъминлашда ҳамда сотиб олган товарларни сотиш жараёнида иштирок этади. Бу жараёнлардан иштирок этмайдиганлари ҳам мавжуд. Ушбулар нуқтаи назаридан асосий фондларни бошқа тармоқлар ва соҳалардан фарқли ҳолда қуйидаги гуруҳларга тақсимлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
Умумий овқатланиш корхона (шаҳобча)лари асосий фонди натурал моддий шакли бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни сотиш (айрим ҳолларда тақсимлаш) ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўз жойида истеъмол қилинишини таъминлашда ҳамда сотиб олган товарларни сотиш жараёнида иштирок этади. Бу жараёнлардан иштирок этмайдиганлари ҳам мавжуд. Ушбулар нуқтаи назаридан асосий фондларни бошқа тармоқлар ва соҳалардан фарқли ҳолда қуйидаги гуруҳларга тақсимлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган меҳнат воситаларига (корхонани кухняси ва ундаги жиҳозлар)
овқатларни истеъмол қилишни таъминлашда иштирок этадиган меҳнат воситаларига (овқатланиш залига қарашли бино, иншоатлар, жиҳозлар)
сотиб олган товарларни сотиш жараёнида ишлатилаётган меҳнат воситаларига (буфет ва ундаги жиҳозлар)
маъмурий, ижтимоий-маданий функция бажараётган меҳнат воситалари (маъмурий бино, иншоатлар, жиҳозлар, автотранспотлар, медицина, кутубхона, клубларга тегишли, атрофни гўзаллаштиришга, табиатни муҳофаза қилишга, ёнғинга қарши хавфсизликка тегишли ва бошқа меҳнат воситалари)га
Оммавий овқатланиш корхоналари фаолиятини ривожланиш тенденцияларини, асосий фондларини иқтисодий самарадорлигини ўлчаш ва баҳолаш учун иқтисодиётга тааллуқли фанларда ва иқтисодчилар ўртасида кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш зарурлиги тўғрисида инкор қилинмайдиган, ягона фикр мавжуд. Лекин кўп холларда асосий фондлар билан боғлиқ барча кўрсаткичлар, уларнинг самарадорлиги кўрсаткичлари деб ҳисобланади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling