Бизнинг фикримизча, асосий фондларнинг кўрсаткичларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мақсадга мувофиқроқ бўлади:
Айланма маблағлар қиймати бўйича қуйидагича таснифланади - Товар захиралари суммаси. Айланма маблағ таркибида товар захираларини суммаси 60-70 % ташкил қилади.
- Материаллар захираси ва арзон инвентарлар ва ишлатиш муддати бир йилгача, тез эскирадиган меҳнат қуроллари суммаси.
- Дебиторлик карзлари. Умумий овқатланиш корхоналарига карздор бўлган юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва бошқа нарсалар бўйича карзлари суммаси.
- Пул активлари. Умумий овқатланиш корхоналарининг кассасидаги, банкдаги ҳисоб ва валюта ракамларидаги пул ва бошқалар сифатидаги маблағлари.
- Қиска муддатли молиявий қуйилмалар. Умумий овқатланиш корхоналарини ҳар хил қимматбаҳо қоғозларга қуйилган маблағлари, банкдаги депозит ҳисоб ракамидаги пуллари. Уларни ишлатилиш муддати бир йилгача, шу сабабли улар иқтисодий мазмуни жихатидан фойда (даромад) олиш мақсадида киска муддат ичида бўш пул маблағларидан фойдаланишни ифода қилади.
- Айланма маблағларни бошқа турлари. Буларга келгуси давр қилинган ҳаражатлар киради. Ушбу ҳаражатлар келгуси асосий фаолиятга доир бўлиб, лекин ҳисобот даврида амалга оширилади. Уларга масалан: олдиндан туланган ижара хаклари; олдиндан туланган бошқа тармокларнинг хизмат хаклари; бошқа олдиндан бунак (аванс) сифатидаги туловлар киради
Нормалаштирилиши мумкин бўлган айланма маблағлар таркибига қуйидагиларни киритиш зарур - товар захиралари ;
- кассадаги ва йўлдаги пул маблағлари;
- товарлар булар турган ва бўш таралар;
- келгуси давр учун қилинадиган ҳаражаталр;
- моддий-техник таъминот материаллари, ёқилги, қадоқлаш ва хўжалик эҳтиёжи учун зарур бўлган материаллар;
- белгиланган муддатда банкларга инкасса қилиш учун ҳисоб-китоб хужжатлари топширилмаган савдо корхоналарига юборилган товарлар суммаси;
- умумий овкатланиш шахобчаларидаги (корхоналаридаги) хом ашёлар
Do'stlaringiz bilan baham: |