4-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби ва иккиёқлама ёзувдан фойдаланиш


Download 153.65 Kb.
bet10/12
Sana27.10.2023
Hajmi153.65 Kb.
#1726988
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
4-mavzu

АКТИВ

СУММА

ПАССИВ

СУММА

Узоқ муддатли активлар




Ўз маблағларининг манбалари 




Асосий воситалар




Устав капитали




Номоддий активлар




Тақсимланмаган фойда




Узок муддатли инвестициялар




 Захиралар




Жами узоқ муддатли активлар




Жами капитал




Жорий активлар




Узоқ муддатли мажбуриятлар

Хом ашё ва материаллар




Узоқ муддатли банк кредитлари




Пул маблағлари




Жами узоқ муддатли мажбуриятлар




Товарлар




Жорий мажбуриятлар




Дебиторлик қарзлари




Бюджет олдида солиқлардан қарздорлик




Келгуси давр харажатлари




Ходимлар олдида иш ҳақидан қарздорлик




Тугалланмаган ишлаб чиқариш




Жами жорий мажбуриятлар




Жами жорий активлар




Жами мажбуриятлар




БАЛАНС




БАЛАНС






Корхона ва ташкилотларда хўжалик фаолиятини бошқариш бевосита маблағларнинг ҳолатига, улардан фойдаланиш даражасига, маблағларнинг айланиш тезлигига боғлиқдир. Балансни иқтисодий жиҳатдан олганда хўжалик маблағларини жойланиши ва ташкил топиш манбалари бўйича бир-бирига тенглиги деб айтиш мақсадга мувофиқдир.
Маблағлар ҳолатидаги ўзгаришлар уларнинг турлари бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларида ўз ифодасини топади ва ҳар ойнинг охирида ҳар бир маблағнинг ой давомидаги ўзгариши, ой охирига бўлган қолдиғи ҳисоб-китоб қилинади. Демак, бухгалтерия ҳисоби счётлари маблағ турлари бўйича мулк эгасига етарли маълумотларни беради. Лекин бу маълумотларда маблағларнинг жойланиши уларни моддий жавобгар шахслар бўйича тақсимланганлигини кўрсатиб беради, аммо уларнинг қайси маблағлар ҳисобига ташкил қилиниши ҳам мулкдор учун зарурдир.
Корхона ва ташкилотлар мулкчилик шаклидан қатъий назар тегишли фаолият кўрсатиш жараёнида хом-ашё бир турдан иккинчи бир турга айланади. Бухгалтерия ҳисобида ҳар бир маблағнинг ҳаракати турлари бўйича ҳисоб-китоб қилинади ва ҳисобот даври охирига маблағлар ҳолати бўйича тўлиқ маълумотни олиш имкониятини беради.

  1. Синов балансидан молиявий ҳисоботларгача бўлган шакллар.

Ҳисоб даври - бухгалтерия ҳисоботларини тузиш учун қўйиладиган кетма-кет қадамлар йиғиндисидир. Ҳисоб даврини қуйидаги қадамларга бўлиш мумкин:
1-қадам: Хўжалик операцияси бўлиб ўтганлигини қайд этиш, бирламчи ҳужжатларни йиғиш ва қайта ишлаш
2-қадам: Хўжалик операцияларни ҳисоб регистрларида қайд қилиш ва бухгалтерия ўтказмаларини тузиш
3-қадам: Бухгалтерия ҳисоби счётларини очиш
4-қадам: Бош дафтарга хўжалик операциялар бўйича ёзувларни киритиш
5-қадам: Айланмаларни (оборот) ҳисоблаш ва ҳисобот даври охирига сальдо чиқариш
6-қадам: Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш
Бухгалтерия ҳисоби мемориал-ордер шаклини қўллаётган корхона мисолида “балансдан –балансгача” ҳисоб даврини кўриб чиқамиз.
01.01.2019 й. ҳолатига корхонанинг қуйидаги маблағлари ва уларнинг манбалари мавжуд.
Ускуналар бошланғич қийматда – 300 000 сўм, уларнинг эскириши – 90 000 сўм, материаллар 60 000 сўм.
Омборда тайёр маҳсулотларнинг қолдиғи 84 000 сўм. Юклаб юборилган маҳсулотлар учун харидорларнинг қарзи 70 000 сўм. Мол етказиб берувчиларга олинган материаллар учун корхона қарзи 102 000; корхонанинг ҳисоб-китоб счёти – 246 000 сўм, иш ҳақи тўлаш бўйича қарз 120 000 сўм, ягона ижтимоий тўловбўйича қарз – 36 000 сўм, тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғи 36 000 сўм. Корхонанинг устав капитали 290 000 сўм. Қисқа муддатли банк кредити 72 000 сўм. Корхона фойдаси 86 000 сўм.
Келтирилган маълумотлардан фойдаланиб кириш балансини тузамиз.
01.01.2019 йил ҳолатига Бухгалтерия баланси

Счёт

Актив

Сумма

Счёт

Пассив

Сумма

0130

Ускуналар

300 000

8330

Устав капитали

290 000

0230

Ускуналарнинг эскириши

90 000

6810

Қисқа муддатли банк кредитлари

72 000

Асосий воситаларнинг қиймати

210 000

6010

Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счёт

102 000

1010

Хом-ашё ва материаллар

60 000

6710

Иш ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар

120 000

2010

Асосий ишлаб чиқариш

36 000

2810

Омбордаги тайёр маҳсулот

84 000

6520

Ягона ижтимоий тўлов бўйича қарз

36 000

5110

Ҳисоб-китоб счёти

246 000

4010

Харидорлардан олинган счёт

70 000

8710

Тақсимланмаган фойда

86 000

Баланс

706 000

Баланс

706 000

Январ ойида корхонада қўйидаги хўжалик операциялари бўлиб ўтди. Уларга бухгалтерия ўтказмаларини берамиз.


1-қадам. Хўжалик операцияларининг мазмуни таҳлил этамиз.
1. Биринчи операция натижасида омбордаги материаллар қиймати 30000 сўмга кўпайди, худди шу миқдорда корхонанинг мол етказиб берувчилар олдидаги мажбурияти ҳам ошди.




Актив счёт (А)




Пассив счёт (П)






Омбордаги материаллар

30 000 сўм

Мол етказиб берувчи









1010




6010




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










2. Иккинчи операцияда кассада пулнинг кўпайиши ва ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларнинг камайиши кўрсатади. Бу икки счёт активдир. Шунинг учун 120 000 сўм 5010 ” Миллий валютадаги пул маблағлари” счётининг дебетида ва 5110 ”Хисоб-китоб счёти”нинг кредитида акс эттирилади.


Актив счёт (А)




Активсчёт (А)






Касса

120 000 сўм

Ҳисоб-китоб счёти









5010




5110




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










3. Иш ҳақини тўлаш кассадаги пулнинг камайишига ва корхонанинг иш ҳақи бўйича ходимлар олдидаги қарзни ҳам камайишини билдиради. Бу қарз пассив 6710 ”Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счётида олиб борилади. Шунинг учун 6710 ”Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счёти 120 000 сўмга дебетланади, 5010 ”Миллий валютадаги пул маблағлари” счёти кредитланади.




Актив счёт (А)




Пассив счёт (П)






Касса

120 000 сўм

Ходимлар









5010




6710




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










4. Бу операция натижасида омбордаги материаллар камайди, асосий ишлаб чиқариш харажатлари кўпайди. Бу ерда 2010 ”Асосий ишлаб чиқариш“ ва 1010 “Хом-ашё ва материаллар” счётлари қатнашиб, бу счётлар активдир. Шунинг учун 2010 ”Асосий ишлаб чиқариш“ дебетланади, 1010 ”Хом-ашё ва материаллар “счёти кредитланади.




Актив счёт (А)




Актив счёт (А)






Материаллар омбори

24 000 сўм

Цехдаги тугалланмаган ишлаб чиқариш









1010




2010




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










5. Бу операцияда 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” ва 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар” счётлари қатнашади. Иш ҳақи ҳисобланганда асосий ишлаб чиқариш харажатлари кўпаяди, бир вақтнинг ўзида корхонанинг иш ҳақи бўйича ходимлар олдидаги қарзи кўпаяди. Шунинг учун 150 000 сўм 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” дебетига ва 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар “ счёти кредитига ёзилади.


Пассив счёт (П)




Актив счёт (А)






Ходимлар

150 000 сўм

Цехдаги тугалланмаган ишлаб чиқариш









6710




2010




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










6. Ҳар бири корхона иш ҳақидан ижтимоий суғурта органларига тўловлар амалга ошириши керак. Бу тўловлар корхона учун харажатлар сифатида тан олинади. Бу ерда 2010 ”Асосий ишлаб чиқариш” актив счёти ва 6520 ”Ижтимоий суғурта бўйича тўловлар (Ягона ижтимоий тўлов)” пассив счёт ўзаро алоқага киради ва биринчисида, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобга олинса, иккинчисида ижтимоий суғурта органларига корхона қарздорлигининг ҳисоби юритилади.
Натижада харажатлар кўпаяди ва ижтимоий суғурта органларига бўлган қарз ҳам кўпаяди, шунинг учун 60 000 сўм, 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” дебетига, 6520 ”Ижтимоий суғурта бўйича тўловлар” счётининг кредитига ёзилади.




Пассив счёт (П)




Актив счёт (А)






Мақсадли фондлар

60 000 сўм

Цехдаги тугалланмаган ишлаб чиқариш









6520




2010




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










7. Даромад солиғи албатта бюджетга тўланиши лозим, лекин шуни ёдда тутиш керракки, солиқ фақат ушлаб қолинди, бироқ бюджетга тўлангани йўқ. Бу ерда иккита пассив счёт – 6710 ” Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”, бу корхонанинг иш ҳақи бўйича қарзини камайтиради, чунки иш ҳақидан тўловлар ушлаб қолинди ва “Бюджетга тўловлар бўйича қарз” счёти қатнашиб корхонанинг бюджет олдидаги қарзи кўпайди. Шунинг учун 37 500 сўм 6710 счёти дебетига ва 6410 счётининг кредитига ёзилади.






Пассив счёт (П)




Пассив счёт (П)






Ходимлар билан ҳисоб-китоблар

37 500 сўм

Бюджетга солиқ тўлови









6710




6410




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










8. Бу операция хисоб-китоб счётидаги пулнинг камайишига ва корхонанинг мол етказиб бурувчилар олдидаги қарзини камайишини кўрсатади (биринчи операцияда бу қарз кўпайди, пул тўланиши билан қарз камайди). Шунинг учун 42 000 сўм 6010 счётининг дебетига ва 5110 счётининг кредитига ёзилади.




Актив счёт (А)




Пассив счёт (П)






Ҳисоб-китоб счёти

42 000 сўм

Мол етказиб брувчи









5110




6010




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










9. Бу операция ҳисоб-китоб счётидаги пулларнинг ва харидорларнинг корхонага қарзи камайганлигини кўрсатади. Ўтган ойда харидорга маҳсулот юклаб юборилган эди, шундан харидор корхонага қарз бўлиб қолди. 4010 счёти дебиторлик қарзни кўрсатади, бу актив счётдир.


37 000 сўмни 5110 счётнинг дебетига ва 4010 счётнинг кредитига ёзамиз.




Актив счёт (А)




Актив счёт (А)






Ҳисоб-китоб счёти

37 000 сўм

Харидор









5110




4010




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










10. Бу операциялардан кейин омбордаги тайёр маҳсулот қиймати кўпайди, асосий ишлаб чиқариш харажатлари эса камаяди, чунки улар тайёр маҳсулотга ўтказилди. Бу ерда 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулот” ва 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётлари қатнашади. Бу счётлар актив, шунинг учун 95 000 сўм 2810 дебетига ва 2010 счётининг кредитига ёзамиз.




Актив счёт (А)




Актив счёт (А)






Омбордаги тайёр маҳсулот

95 000 сўм

Цехдаги тугалланмаган ишлаб чиқариш









2810




2010




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










11. Бу операцияда 5110 ”Ҳисоб-китоб счёти“ актив счёт ва пассив 6810 ”Қисқа муддатли банк кредитлари” счётлари катнашади. Бу ҳисоб-китоб счётитидан пулнинг камайишига ва корхонанинг банк олдидаги қарз ҳам камайишини кўрсатади. Шунинг учун 50 000 сўм 6810 счётнинг дебетига ва 5110 счётнинг кредитига ёзамиз.




Актив счёт (А)




Пассив счёт (П)






Ҳисоб-счёти

50 000 сўм

Банк









5110




6810




Ўтказма тузамиз:

Дебет










Кредит










Шундай қилиб хисобот даврида хўжаликда 11та хўжалик операцияси бўлиб ўтди, улардан бошланғич ҳужжатлар тўпланди ва шу маълумотларга асосан бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилди. Энди кейинги қадамга ўтамиз, хўжалик операцияларни ҳисоб реестрларида яъни қайд этиш журналида акс эттириш. Бу журналда ҳам бухгалтерия ўтказмаси келтирилади.



Download 153.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling