4-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби ва иккиёқлама ёзувдан фойдаланиш
Download 153.65 Kb.
|
4-mavzu
1. Контрар счетлар: А) контрар актив Б) контрар пассив
2. Тўлдирувчи счетлар: Бундай счетларни тартибга солувчи счетлар деб аталишга сабаб улар бухгалтерия ҳисобини бошқа счетларидаги кўрсаткичларни тартибга солиш хусусиятига эгалигидадир. Масалан: контрактив счетлар пассив счетлар бўлиб, баланс активидаги маблағлар ҳисоб учун мўлжалланган баъзи счетлар кўрсаткичларни тартибга солиб туради. 0200 - «Асосий воситаларнинг эскириши» контрактив счетлар асосий восита бошланғич (жорий) қийматини акс эттирувчи 0100- «Асосий воситалар» счетлар маълумотларини тартибга солади. 0500 – «Номоддий активларнинг эскириши» счета эса, 0400- «Номоддий активлар» счетидаги кўрсаткичларни тартибга солади. Мисол учун: Корхонадаги номоддий активлар бошланғич қиймати 150.000 сўм 0400 – «Номоддий активлар» счетида акс эттирилган ва баланс активида кўрсатилган. Номоддий активлар қолдиқ қийматини аниқлаш учун 0500 – «Номоддий активларнинг эскириши» контрактив счетидаги маълумотдан фойдаланиш зарур. Унга кўра, номоддий активлар эскириш суммаси 45.000 сумни ташкил этади деб фараз қилсак, номоддий активнинг қолдиқ қиймати қўйидагига тенг бўлади: 150.000 сўм – 45.000 сўм = 105.000 сум. Савдо корхоналарида товарлар ҳисоби 2910 – «Товарлар» актив счетида юритилади. Ушбу счетда товарларни сотиш баҳоси акс эттирилади. Ушбу товарларни сотиб олиш баҳосини аниқлаш учун, тартибда солувчи контрактив счет 2980 – «Савдо устамаси» даги маълумотлардан фойдаланиш зарур. Масалан: корхонадаги товарлар қолдиғи 2910 – «Товарлар» счети дебетида 4.500.000 сўм деб акс эттирилган, 2980 – «Савдо устамаси» счети кредитидаги қолдиқ эса, шу товарларга белгиланган савдо устамаси миқдорини билдиради, бу сумма 675.000 ни ташкил этади деб фараз қилайлик. 4 500 000– 675 000 = 3 825 000 сум. 3 825 00 сўм корхонадаги товарлар сотиб олиш баҳосини билдиради. Контрпассив счетлар актив счетлар бўлиб, улар баъзи хўжалик маблағлари ташкил топиш манбалари маълумотларини тартибга солиш учун мўлжалланган. Масалан: 8600- «Сотиб олинган ўз акцияларини ҳисобга олувчи счетлар» Тўлдирувчи счетлар тегишли маблағ ва улар ташкил топиш манбалари ҳисобини юритишга мўлжалланган счет маълумотларини тўлдириш учун мўлжалланган. Масалан: 1510 – «Материалларни тайёрлаш ва сотиб олиш», 1610 – «Материалларнинг қийматидаги фарқ» счетлари тўлдирувчи счетлар ҳисобланади. Download 153.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling